Ушбу таомни, айниқса, баҳор фаслига хос бўлган витамин етишмовчилигида истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Фото: Lifehacker

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Гулкарам — хоҳишга қараб
  • Пишлоқ — 200 гр
  • Тухум — 2-3 дона
  • Нон бўлаклари
  • Ун — 130 гр
  • Туз, мурч — таъбга кўра
  • Ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ
  • Шивит

Тайёрланиш жараёни:

  • Гулкарамни сувда қайнатиб олинг.
  • Пишганидан сўнг гўшт майдалагичдан чиқаринг.
  • Гулкарамга тухум, пишлоқ, туз, мурч, нон бўлаги ва кўкатларни қўшиб аралаштиринг.
  • Аралашмани котлет шаклига келтиринг.
  • Котлетларни унга булаб, ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
  • Мазкур таомни исталган соус билан безаш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!