Фойдали ва мазали мазкур таомни исталган гарнир билан дастурхонга тортиш мумкин.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Жигар — 600 гр
- Сметана — 300 гр
- Сув — 100 мл
- Пиёз — 2 дона
- Ун — 2-3 ош қошиқ
- Сут — 1 пиёла
- Ўсимлик ёғи — таъбга қараб
- Туз, мурч — таъбга қараб
- Жигарни идишга солинг ва устига сут қуйинг.
- Пиёзни майда тўғраб, қизиган ўсимлик ёғига солиб қовуринг.
- Ярим соатдан кейин жигарни олиб «салфетка» устига қўйиб, қуритинг, таъбга қараб туз сепинг.
- Жигарни унга яхшилаб булғаб олинг.
- Жигарни алоҳида товада, қизиган ўсимлик ёғига солиб қовуринг.
- Устига қовурилган пиёз, туз ва мурч солинг.
- Сметана ва сувни қўшиб аралаштиринг, аралашмани товага қуйинг.
- Таом паст оловда 15 дақиқа пишиши керак.
- Тайёр бўлган қайлали жигарни гречка, макарон ёки гуруч билан қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Мавзуга доир:
- Ифторлик дастурхонини олчали пирог билан безанг
- Ифторликка тўйимли ва тез тайёр бўладиган «лўла кабоб»
- Саҳарликка оджаҳури тайёрланг. Грузинча мазали таом рецепти
- Ифторлик дастурхонини озарбайжонча кўкатли чебурек билан безанг
- Саҳарлик ва ифторликка ўз қўлингиз билан нон пиширинг: туркча симит рецепти
- Ифторликка тез ҳазм бўладиган, сабзавотли «рагу» тайёрланг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
Изоҳ (0)