Германияда смартфон ёрдамида селфи қилаётган икки қизни яшин урди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қизлар жиддий жароҳат билан касалхонага олиб кетилган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, қизларни атрофдан ўтиб кетаётган киши ҳушсиз ҳолатда топган.
Қизлардан бири фақат йўл бўйлаб кетаётгани ва суратга тушмоқчи бўлганини эслашини айтган.
Аввалроқ, Грецияда яшин урган автобус ёниб кетгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)