Шимолий Корея делегацияси АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг учрашувига тайёргарлик кўриш учун Сингапурга етиб келди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Сингапурга АҚШ делегацияси ҳам йўл олди, улар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Иокота базасидан учиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, 24 май куни Трамп Ким Чен Ин билан 12 июнга белгиланган учрашувни Пхеньяннинг «очиқ душманлиги» туфайли бекор қилган эди.
Шимолий Корея ҳамон АҚШ билан алоқаларни яхшилаш истагида эканлигини, Америка ҳукумати билан ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай форматда учрашув ўтказишга тайёр эканлигини билдиргач, АҚШ-КХДР саммитига тайёргарлик қайта бошланди.
Изоҳ (0)