КХДР Меҳнат партияси раиси ўринбосари Ким Ён Чол Шимолий Корея ва АҚШ етакчилари ўртасидаги эҳтимолий саммитга тайёргарлик ҳақидаги музокараларда қатнашиш учун АҚШга жўнаб кетиш мақсадида 29 май, сешанба куни Пекинга етиб келди, деб ёзади «Интерфакс».
Жанубий Кореянинг «Рёнхап» агентлиги ўз манбаларига таяниб маълум қилишича, У Нью-Йоркка рейсни брон қилиб қўйган.
Аввалроқ Ким Ён Чол АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг яқинда КХДРга уюштирилган сафарларига жавобан, АҚШга ташриф буюриши ҳақида хабар берилган эди. Мансабдорлар АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви ҳақида узил-кесил келишиб олиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)