28 май куни Ҳиндистонга ёпирилган бўрон натижасида юзага келган кучли ёғингарчилик ва шамол оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда India Today нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълумотларга кўра, бўрон Уттар-Прадеш штатида 9 кишининг, Жаркаханд штатида 12 кишининг ва Бихар штатида ҳам 12 кишининг ҳаётига зомин бўлган.
India TV телеканалининг маълум қилишича, табиий офат оқибатида, шунингдек, 28 киши жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, Уттар-Прадеш штатида табиий офат туфайли аҳоли анча зиён кўрган эди.
Изоҳ (0)