АҚШ президенти Дональд Трамп Арлингтон қабристонидаги Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Fox News’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Трампнинг таъкидлашича, ҳамон 2 минг нафардан ортиқ америкалик аскар жанг майдонларида бедарак йўқолган ҳисобланади. Дональд Трамп Вашингтон америкалик аскарлар нима сабабдан ҳалок бўлганини аниқлашдан ҳеч қачон тўхтамаслигига ваъда берди.
«Биз учун курашган инсонлар олдида қарздормиз. Улар мамлакатимиз озодлиги йўлида ҳалок бўлди», — дейди АҚШ президенти.
28 май куни АҚШда Уруш фахрийлари ва қурбонларини хотирлаш куни нишонланади. Оқ уй раҳбари ушбу кунни «абадий тинчлик учун ибодат қилиш куни» дея эълон қилди.
Изоҳ (0)