Исроил ички ишлар вазирлиги россиялик олигарх Роман Абрамович Исроилга кўчиб келаётганини тасдиқлади, деб ёзади «Корреспондент.net» The Times of Israel газетасига таяниб.
Вазирлик хабарига кўра, 51 ёшли Абрамович 28 май куни эрталаб Тел-Авивдаги Бен-Гурион номидаги аэропортга қўнган ва репатриация (асирлар, қочоқлар ва кўчирма бўлганларнинг ўз ватанига қайтиши) тўғрисидаги қонунга мувофиқ, шахсий гувоҳномага эга бўлган. Ушбу қонунга кўра, яҳудийлар Исроил фуқаросига айланиши мумкин.
Таъкидланишича, Абрамович Исроил фуқаролигини олиш учун аризани ўтган ҳафта топширган.
Эслатиб ўтамиз, Абрамович Буюк Британия визасини олишда қийинчиликларга дуч келганидан сўнг бу қарорга келган.
Изоҳ (0)