5 майнинг қизиқарли янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ихтиро чет элга сотилмайди, ўқишга ва патентга эса пул йўқ: электромобил яратган андижонлик йигит ҳақида. Ёш ихтирочининг сўзарига кўра, у ўзи яратган «Қалдирғоч» электромобилини Андижон шаҳрида ҳар куни миниб юради.
2. АҚШ армияси капитани ИШИДга қарши кураш туфайли Обамани судга берди. Ҳозирги пайтда Майкл Смит Кувайтда бўлиб, у даъво киритганлигига қарамасдан, Сурия ва Ироқда ИШИД жангариларига қарши курашиш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
3. Хитойда 31 та бармоқ билан туғилган болакайнинг ота-онаси операция учун маблағ қидирмоқда. Болакайнинг қўлида 15, оёғида эса 16 та бармоқ бор.
4. АҚШда жарроҳдан яхшироқ операция қиладиган робот ишлаб чиқилди. Робот мижоз организмини яхшироқ фарқлай олиши учун унга флюорессент биомаркерлар қўшилган.
5. Мираброр Усмонов: Жаҳон чемпионатига чиқиш вақти келди. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов «Спорт» телеканалига интервью берди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.