Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 5 май, пайшанбага ўтар кечаси Ғазо секторидаги тўртта нишонга зарба берди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа армияси маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Исроил ҳарбийларига нисбатан давом этаётган ҳужумларга жавобан Исроил мудофаа армияси самолёти Ғазо сектори шимолидаги ҲАМАС террорчилик инфратузилмасига мансуб тўртта нишонга зарба берди», — дейилади мазкур хабарда.
Исроил ҳудуди ўққа тутилишига жавобан 4 май куни ҳам Ғазо сектори жанубидаги бешта нишонга зарба берилганди.