Дунёдаги энг йирик онлайн-ритейлерлардан бири, АҚШдан ташқари Европа, Хитой, Япония, Бразилия ва Канадада ишлайдиган Amazon компанияси бўлинмаси — Amazon Business корпоратив майдончаси бир йиллик фаолияти давомида 1 миллиард доллардан ошиқ тушумга эга бўлди. Бу ҳақда компания вице-президенти Престин Уилсон маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Мижозларимиз орасида беморларга ўйинчоқлар харид қиладиган шифокорлар ҳам, санъат асарлари сотиб оладиган бизнесменлар ҳам бор», — дея таъкидлаган Уилсон.
Amazon Business бир йил мобайнида ҳар ойда салкам 20 фоизга ўсиб борган. Майдончада тузилган битимлар бизнеснинг турли йўналишларига оид бўлиб, принтер учун тонердан тортиб, қор тозалагич ва лаборатория жиҳозларигача ўз ичига олади.