АҚШда 120 ёшдан ошган тахминан 3,2 миллион киши вафот этгани қайд этилди. Бу ҳақда 18 март куни мамлакатнинг Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) маълум қилди.
“Ёши 120 ёшдан ошган деб кўрсатилган 3,2 миллионга яқин ҳисоб эгаси энди вафот этган деб белгиланди”, дейилади департаментнинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида.
DOGE маълумотига кўра, АҚШ ижтимоий таъминот идоралари икки ҳафта олдин ёзувларни кенг кўламда тозалашни бошлаган.
DOGE 5 март куни АҚШ амалдорлари ижтимоий таъминот маълумотлар базасида тирик деб қайд этилган, аслида вафот этган қарз олувчиларга жами 333 миллион доллар миқдорида кредитлар ажратганини маълум қилган. Аниқланишича, ҳолатлардан бирида гўёки 157 ёшли эркакка 36 минг доллар миқдорида кредит берилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп 22 февраль куни мамлакатда сохта узоқ умр кўрувчиларга миллион-миллион тўловлар амалга оширилаётганидан ғазабини билдирди. Ҳужжатлардаги бу фактларни у собиқ давлат раҳбари Жо Байдендан қолган фирибгарлик деб атади.
Изоҳ (0)