• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда маҳбуслар VR кўзойнаклар орқали эркинликка тайёрланмоқда (фото)

    АҚШ қамоқхоналарида узоқ вақт ёлғизликда бўлган маҳбусларга атроф-муҳитга мослашишга ёрдам бериш мақсадида виртуал реаллик технологиясидан фойдаланиш имконияти яратилмоқда. The Guardian нашрининг хабар беришича, бу дастур маҳбусларнинг жамиятга қайтиш жараёнини енгиллаштиришга қаратилган.

    Фото: The Guardian

    Дастур ахлоқ тузатиш муассасаларининг умумий ҳудудларида амалга оширилади. У ерда махсус темир қафаслар ўрнатилиб, ичига стул қўйилади. Маҳбуслар шу қафасларга киритилади ва уларга тор шароитларга мослаштирилган виртуал реаллик қурилмалари тақдим этилади.

    Етти кунлик интенсив дастур давомида маҳбуслар ҳар куни тўрт соат давомида турли саҳналарни бошдан кечиради. Уларга кундалик ҳаёт манзаралари, шунингдек, Парижга саёҳат ёки парапланда учиш каби саргузаштлар намойиш этилади.

    Фото: The Guardian

    Кун охирида иштирокчилардан ўз ҳис-туйғуларини театр, шеърият ёки расм чизиш орқали ифодалаш сўралади. 

    VR (виртуал реаллик) жароҳатлар ва ҳис-туйғуларни келтириб чиқаради — кейин эса санъат ўзгаради, деб тушунтирди дастур ташкилотчиси бўлган Creative Аcts компанияси асосчиси Сабра Уильямс.

    Creative Аcts хулқ-атворни ўзгартириш ҳамда маҳбусларни озодликка тайёрлашда санъатдан фойдаланади. У Велли штати қамоқхонаси, Керн водийси қамоқхонаси, Коркоран штати қамоқхонаси ва Марказий Калифорния аёллар муассасасида VR дастурларини амалга оширмоқда.

    Уильямс виртуал реалликни қамоқхоналарга жорий этиш фикрига 5 йил олдин келган. 2018 йилда Creative Аcts ташкилотига асос солганидан сўнг, у узоқ йиллар қамоқда бўлган одамларнинг озодликка чиққанида ўзини бегона сайёрага тушиб қолгандек ҳис қилишидан чарчаганини айтган.

    Фото: The Guardian
    Дунё доим ўзгариб боради, биз эса кўпинча буни эътибордан четда қолдирамиз, дейди 17 йил қамоқда ўтирган Creative Аcts дастури координатори Стар Ван Пул.

    Ташкилот VR дастурининг синов версияси учун 20 та гарнитура ва иккита Cleanbох дезинфекция қурилмаси топиш учун бир йил вақт сарфлаган. Шунингдек, маҳбусларга озодликка чиқиш жараёнида дуч келадиган қўрқув ва қизиқишларни акс эттирувчи VR саҳналарини яратиш учун Unincarcerated Productions билан ҳамкорлик қилган. Ушбу саҳналарда маҳбуслар озодликка чиққан куни қандай вазиятларга тушишини – одамлар билан мулоқот қилиш, учрашувларга бориш ва бошқа ҳолатларни тажриба сифатида бошдан кечириши мумкин.

    Фото: The Guardian
    Уильямснинг таъкидлашича, дастур даволаш ёки ташхис қўйишга қаратилмаган. Унинг мақсади – маҳбусларга репрессив муҳит ичида ҳам ўз ҳис-туйғуларини англаш ва тушуниш имконини бериш.

    Велли штати қамоқхонасида сақланаётган Даниэль Гарсия VR тажрибаси давомида Лос-Анжелесдаги гавжум кўчада бир одам унга урилиб кетган саҳнани бошдан кечирган. Дастлаб ҳаяжонланган бўлса-да, нафас олиш машқидан сўнг, ҳали ҳам VR гарнитураси тақилган ҳолда, у бундай можароларни қандай тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида хотиржам ўйлай олган.

    Фото: The Guardian
    Кўпчилигимиз қамоққа тушганимизда, травматик тажрибалар туфайли қўзғатувчи омилларни (триггерларни) англай олмаймиз. VR эса бизга уларни аниқлашга ёрдам берди, дейди Гарсия.
    Фото: The Guardian

    Creative Аcts ходимларининг айтишича, дастур бошлангач, қамоқхоналарда сезиларли ўзгаришлар кузатилган. Масалан, якка тартибдаги камераларда сақланаётган маҳбуслар орасида ҳуқуқбузарликлар сони камайган. Коркоран штати қамоқхонасида бундай маҳбуслар орасидаги қоидабузарликлар сони VR сеансидан олдин 735 та бўлган бўлса, дастурдан сўнг атиги биттага тушган.

    16 март, 22:10   Изоҳ (0)   2673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШда маҳбуслар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.