• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жарима бали бериладиган қоидабузарликлар рўйхати ва уларга бериладиган баллар тасдиқланди

    Ҳукуматнинг “Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

    Foto: “Daryo” / Dilruh Isomiddinova
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Қарор билан, автомашинани бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этиш ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тасдиқланди. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари “Э-жаримабалл” модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади.

    12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида, кейинги даврда йўл ҳаракати қоидаларини биринчи марта бузгани учун биринчи жарима бали ҳисобланмайди. Ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима бали ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар 6 ой давомида йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаган тақдирда, унинг умумий жарима балларидан икки жарима бали айириб ташланади.

    Агар ҳайдовчилар жарима балларининг умумий миқдори икки жарима балидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари айириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади. Қарор 2025 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.

    Ҳайдовчилар томонидан содир этилган қайси қоидабузарлик учун қанча жарима баллари ҳисобланади?

    Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва рухсатномасиз қорайтирилган ойнали транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун 0,5 балл берилади.

    Шунингдек:

    • Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини 20 км/соатдан кўп бўлмаганкатталикда ошириб юбориши учун 0,5 балл;
    • Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини 20 км/соатдан кўп, 40 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши учун 1 балл;

    • Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини 40 км/соатдан кўп, 60 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши учун 1,5 балл;
    • Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини 60 км/соатдан кўп, 80 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши учун 2 балл берилади.

    Ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими

    Ўзбекистонда ҳайдовчилар ҳуқуқбузарликлари учун жарима баллари тизими жорий этилиши ҳақида 2022 йилнинг февралида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинганди. Ўша йилнинг апрелида “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Унда ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилиши белгиланди.

    Мазкур тизим 2022 йил 1 декабрда ишга тушиши керак эди. ЙҲХХ бу тизим кўзда тутилган санадан бошлаб тест режимида ишга тушурилишини, дастурий таъминот синовдан ўтказилиб, аниқланган хато ва камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан кейин ишга туширилиб, ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланишини билдирганди. Ўшанда Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгани, Олий Мажлис қонунчилик палатасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилган ҳолда қонун лойиҳасини қайта такомиллаштириш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинганди. 

    Қонунчилик палатаси жарима баллари кўзда тутилган қонунни 2023 йил 28 ноябрда қабул қилди. Сенатда биринчи марта 2024 йил 16 август куни кўриб чиқилиб, уни такомиллаштириш ва якунлаш учун Сенат ва Қонунчилик палатасининг келишув комиссиясига қайтарилди. 2025 йил 24 январда қонун қайта кўриб чиқилиб, маъқулланди.

    2025 йил 20 февраль куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Қонун билан жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши белгиланди. 

    Ўшанда Зойир Йўлдошов ушбу тизим ишга тушиши бўйича “Дарё”га изоҳ бериб, қонун билан 1 ой муддатда “12 баллик тизим” бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилишини билдирганди. 

    Ҳайдовчиларга тайинланадиган 12 баллик жарима баллари фақат ЙПХ инспекторлари тузган баённомалар асосида шаклланади ва балларни ҳисоблаш тизими ЙҲХХда инсон омилисиз, автоматлаштирилган тарзда ҳисоб-китоб қилинади.

    9 май, 12:55   Изоҳ (0)   5160
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #жарима#машина#автомобиль#ҳайдовчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимларидан қочиб кетди (видео)

    13.12.2022, 19:10

    Тошкентда ҳайдовчи Nexia’сига милтилловчи чироқ ўрнатгани аниқланди (видео)

    13.01.2023, 18:36

    Бухорода Spark пиёдага йўл бермай, тўхташ ишорасига бўйсунмади (видео)

    31.01.2023, 23:46

    Тошкент вилоятида қизлар машинадан танасини чиқариб, хавфли ҳаракатлар қилди (видео) 

    15.02.2023, 10:56

    Бухорода маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчи ЙПХ инспекторига 100 доллар пора беришга уринди

    11.03.2023, 19:10

    Тошкентда машина ойнаси ва люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган йигитлар 15 суткага қамалди

    05.01.2024, 09:48

    Қамчиқ довонида жарималардан 100 млн сўм қарзи бор Nexia-2 ушланди

    02.05.2024, 09:37

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    08.05.2024, 22:30

    “Йўлларда болалар ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши керак” — жамоат фаоллари аянчли ЙТҲлар ҳақида

    05.07.2024, 20:20

    Тошкентда вояга етмаган фарзандига рулни топширган онага чора кўрилди

    30.07.2024, 22:10

    Қашқадарёда 2024 йилнинг 6 ойида минг нафардан ортиқ ҳайдовчи маст ҳолда автомобиль бошқаргани маълум бўлди 

    02.08.2024, 12:10

    Фарғонада машинадан оёғини чиқариб ҳаракатланганларга чора кўрилди (видео) 

    27.08.2024, 10:10

    Радарсиз йўллар, камерасиз чорраҳалар, арзон бензин ва сигнал чалмайдиган ҳайдовчилар. Куала Лумпурда бир кун

    19.11.2024, 07:00

    Эрон аёллар кийимига оид қонунларни кучайтирди

    04.12.2024, 21:00

    Парламентдаги тортишув: Алишер Қодиров ва депутатлар автобус йўлаклари масаласида спикерга қарши чиқди

    12.12.2024, 20:21

    Судлашув, ажрим ва хиёнат. 2024 йилда ўзбек шоу-бизнесида энг кўп муҳокамага сабаб бўлган вазиятлар (фото, видео)

    1 январ, 09:15

    Асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган Марказий банк, товламачиликда гумонланиб, қамоққа олинган Nazorat.uz канали маъмурлари, Бухорода туғуруқ вақтида вафот этган а...

    23 январ, 22:50

    Озода Нурсаидованинг клипи сёмкасида ногиронга айланган актриса воқеаси. Аслида нима бўлганди?

    12 март, 12:50

    Клип олиш вақтида “Гелик” тагида қолиб, ногирон бўлган актриса: қонунчилик бу борада нима дейди?

    15 март, 21:01

    “Сал қолишига сал қолди”: Навоийда пойга ўйнаган йигитлар аварияга учради (видео)

    17 март, 23:36

    Сирдарёда одамларнинг устига ҳайдалган Captiva аукционда сотилди

    26 март, 19:25

    Самарқандда ҳайдовчи жамоаси ютқизгани учун машинани одамлар устига ҳайдади (видео) 

    10 апрел, 11:00

    Gentraъда ЙПХ ходимидан қочиб, бир неча автомобилларга шикаст етказган аёлнинг “права”си бўлмаган

    20 апрел, 15:30

    А Серия. “Рома” минимал ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродовдан ассист (видео)

    5 май, 03:09

    Сирдарёда 28 нафар боғча боласини олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди

    5 май, 10:31

    Ўзбекистон Суперлигаси 8-турида ишлаган иккита ҳакам номуайян муддатга футболдан четлатилди

    5 май, 16:44

    Тошкентда 80 дан ортиқ ёввойи ҳайвонлар тутқунликда сақлаб келинаётгани аниқланди

    5 май, 18:05

    Бўстонлиққа кетаётган Malibuъда аёл “люк”дан танасини чиқариб ҳаракатланди (видео) 

    5 май, 21:50

    Ўзбекистонда ерости сувларига қудуқни ноқонуний бурғилаш энди маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

    6 май, 12:23

    Ботир Қодиров устидан Адлия вазирлигига шикоят қилинди

    6 май, 16:23

    Собиқ ҳакам “Интер”га қарши баҳсда “Барселона”нинг пенальтисини “ўғирлашганини” айтди

    7 май, 18:05

    Москвадаги мигрантлар ўртасида содир бўлган жанжалда ўзбекистонликлар ҳам бўлганми? 

    7 май, 19:35

    Манзура ва Муроджон Йўлдошев “Азизим” қўшиғини муаллиф рухсатисиз куйлагани маълум бўлди 

    8 май, 18:10

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    8 май, 21:00

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    8 май, 23:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.