• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Озода Нурсаидованинг клипи сёмкасида ногиронга айланган актриса воқеаси. Аслида нима бўлганди?

    Ижтимоий тармоқларда 22 ёшли актриса Сабрина Жабборова Озода Нурсаидованинг “Дилбарим” клипи суратга олиш жараёнида автомобиль уриб кетиши оқибатида ногиронга айлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат интернет фойдаланувчиларининг кенг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Аслида воқеа қандай юз берган эди? “Дарё” клипни суратга олган ижодий гуруҳ билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди. 

    Воқеа аслида қандай бўлганди?

    Бахтсиз ҳодиса 2024 йилнинг 7 ноябрь куни рўй берган. Клипда суратга тушаётган вояга етмаган қиз Севинч Маъруфовна “Гелендваген” русумли автомобилни бошқариб, бошқа бир актриса – Сабрина Жабборовани босиб кетган. Оқибатда ногирон бўлиб қолган Сабрина оёққа туришига ёрдам сўраганида, фақат қуруқ ваъдалар ва таҳдидларни олганини ёзиб, жамоатчиликка мурожаат қилди. 

    Фото: Видеодан скриншот

    “9 соатлик операция ва 7 см қисқарган оёқ”

    Сабринанинг сўзларига кўра, Mercedes-Benz G-класс (“Гелендваген”) бошқарувида вояга етмаган бошқа актриса С.М. бўлган. У ҳам клипда суратга тушган.

    Фото: Видеодан скриншот

    — Вояга етмаган актриса оператор ва режиссёр Шуҳрат Мавлоновнинг кўрсатмаси билан газ педалини босган, бироқ ўша пайтда машина бошқарувини йўқотган. Машинанинг ғилдираклари Сабрина устидан икки марта ўтиб кетди: олдинги ғилдираги бутунлай унинг устидан ўтган, орқа ғилдираги эса қизнинг устида айланиб кетган. Воқеа натижасида Сабринанинг тос суяги синган, бошқа аъзолари оғир жароҳат олган”,  дейилади Жабборованинг Instagramдаги саҳифасида қолдирилган маълумотда.

    Фото: Instagram / @cosmos.сж
    Жабрланувчи акртиса ва модел Сабрина Жабборова

    Жабрланувчига биринчи ёрдам вақтида кўрсатилмагани натижасида кўп қон йўқотган. Кейин уни 4-сонли касалхонага олиб боришган, 9 соатлик операциядан сўнг беморнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Бироқ жарроҳлик амалиёти нотўғри бажарилгани натижасида, унинг чап оёғи ўнг оёғидан 7 см узунроқ бўлиб, қиз ногиронга айланди.

    Айни вақтда, шифокорлар қизнинг саломатлигини тиклаш учун унинг тос суягини синдириб, суякларни тўғрилаш кераклиги, бундай операциялар жуда камдан кам ҳолатларда муваффақиятли ўтишини айтган.

    Фото: Instagram / @cosmos.сж
    Жабрланувчи акртиса ва модел Сабрина Жабборова

    Унинг сўзларига кўра, суратга олиш ташкилотчилари ва бошқа айбдор шахслар жабрланувчига етарлича ёрдам кўрсатмаган. Фақатгина 4 ой давомида фильмни суратга олишда техник қоидаларни бузганлиги учун жарима сифатида 500 доллар тўлаб турган.

    “Жабрланувчининг онаси Сабринанинг оёққа туришига ёрдам сўраганида, у фақат қуруқ ваъдалар ва таҳдидларни олган. Унга воқеа бўйича материаллар интернетда тарқатилса, жабрланувчига ёрдам бутунлай тўхтатилиши айтилган”, дейилади мурожаатда.

    “Мен режиссёр бўлмаганман, туҳмат қилишяпти”

    Ижтимоий тармоқларда клип режиссёри дея тилга олинаётган Шуҳрат Мавлонов билан боғландик. У бу гаплардан қаттиқ ранжигани, чунки қизни машинага ўтиришга у буйруқ бермагани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @mavlonovproduction_official

    — Аслида бу қиз массовка (Сабрина Жабборовани назарда тутди) бўлиб келган. Уни кўрганим йўқ, чунки ман ҳам сёмкага режиссёр эмас, шунчаки оператор сифатида чақирилганман. Уни (Севинч Маъруфовна) машинага ўтқазган Аҳад Қаюм бўлади. Менинг вазифам “мотор, стоп ва олинди” дейиш. Бу нарсаларни кимдир уюштиряпти. Эшитишимга қараганда, мақсад бошқа уй машина олиб бериш ҳақида гаплар бўлган эмиш. Мен клипда режиссёр бўлмаганман, операторман. Менга нисбатан туҳмат бўляпти. Ҳали ҳаммаси қонун олдида жавоб беради, деди Шуҳрат Мавлонов.

    Режиссёр: “Бахтсиз воқеага гувоҳ бўлмаганман”

    Шоу-бизнес вакиллари орасида яхшигина машҳурликка эришган “Ражабов” студияси раҳбари Дониёр Ражабов билан ҳам боғландик.

    Фото: Instagram /@doniyor_radjabovofficial

    — Клип сёмкаси уч кунга белгиланганди. Икки кунлик суратга олиш ишларининг бошида ўзим бўлдим, аммо учинчи кун айнан бахтсиз воқеа содир этилган вақтда боролмадим. Чунки ўша куни тўйга боришим керак эди. Бахтсиз воқеага гувоҳ бўлмаганман, у қизга ҳам қийин, аммо нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда, дейди Дониёр Ражабов.

    Ижтимоий тармоқларда вазият бўйича кескин қораланаётган Озода Нурсаидованинг бу борадаги фикрларини ҳам билишга қизиқдик. Аммо у билан боғланишнинг имкони бўлмади. Сўнг хонанданинг маъмури Дилмурод Сатторов билан телефон орқали суҳбатлашдик.

    —  Озода Нурсаидова клип буюртмачиси, у суратга олиш майдончасида иштирок этмаган. Сценарийда қизнинг машина саҳнаси йўқ эди, у шунчаки машинадан тушиб келиши керак эди. У нега рулга ўтирган ва нега сценарий ўзгарган менга қоронғи. Бахтсиз воқеа содир бўлганидан кейин у ерга етиб бордим ва тез ёрдам машинасида уни касалхонага олиб бордик. Айрим блогерлар айтганидек, қизга эътиборсиз бўлинмаган. Чунки у тиббиёт институти ҳудудида олинган, тез ёрдам келгунига қадар ҳам қизга ёрдам кўрсатилган. Кейин 3 литр қон йўқотди, деган гаплар ҳам ёлғон. Операциянинг якунлангунига қадар ҳаммамиз ўша ерда бўлдик, ҳатто рулдаги қиз ҳам ота-онаси билан ўша ерда эди. Озода Нурсаидова “Ёрдам берамиз, ёш қиз экан, оёққа туриб кетиши керак”, деди. Ижодий гуруҳ ҳам қараб тургани йўқ. Шароити йўқ ижара уйда тураркан, каравот, телевизор каби керакли буюмларни олдик. Ҳар ой ижара пулига қўшиб, харажатлари учун ҳам пул етказиб турибмиз.

    Унинг тос суюги синган ва у битиб кетиши учун 3 ой ўтирмаслик ва ҳаракатланмаслик керак, дейишганди. Аммо қизнинг онаси Сурхондарёга бориб келамиз деб сёмкага ҳам чиқиб келибди. Билишимча ўша ерда йиқилиб тушибди ва тос суягига ўрнатилган темир жойидан силжиган. “Энди оёқ калта бўлиб қолган, қайта операция дейишяпти”, деган онаси.

    Мен у оила билан доимий алоқадаман, уларни ҳеч ким ташлаб қўйгани йўқ. Фақат орада кимлардир уларнинг фикрини ўзгартирди. Атрофидаги дўстлари менга уй сотиб олиш ҳақида ишора қилишди. Майли ҳаммаси бўлар, қайта операция ҳам ўтказилар, аввал тергов якунланиб, суд ҳукми ўқилсин дедим. Бошқа ижодкорларга ҳам шундай талаблар бўлган.

    Шахсан менда оилага ёрдам қилингани ҳақида далиллар бор, айрим блогерлар қоралашдан аввал биз билан ҳам гаплашишсин, дейди Дониёр Сатторов.

    Аҳад Қаюм негадир жим?

    Қизларни суратга олиш майдончасига шоир ва режиссёр сифатида танилган Аҳад Қаюм таклиф этгани ва айнан вояга етмаган актрисани машина рулига ўтқизишга у буйруқ бергани ҳақида айтишди. Аммо кўплаб уринишларимиз ҳам самара бермади, у билан боғлана олмадик.

    Ҳақиқатдан кўз юмиб бўлмайди, йўқотилган соғлиқ ўрнини топиш ҳам мушкул. Қизнинг бир неча ойдан буён тўшакка михлангани ва бир оёғи иккинчисидан калта бўлиб қолгани ҳам айни ҳақиқат. Воқеаларни кузатишда давом этамиз ва адолатли ечимни кутамиз.

    12 март, 12:50   Изоҳ (1)   97516
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    ##ozoda нурсаидова##xonanda##madaniyat##klip

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. maqsudarakhmonova@gmail.com / 3 май, 05:45

      МАШҲУРЛИК КАСАЛЛИГИГА «ЧАЛИНГАН» БАЪЗИ САНЪАТКОРЛАР ҚОНУН ВА АЙНИ ДАМДА ОДДИЙ ОДАМЛАРНИ МЕНСИМАСЛИГИ ОЛЛИНДАН МАЪЛУМ . БУХОРОДА
      ЗИЁРАТДА БЎЛГАНИМИЗДА , 2 ҚАЙТА УЙЛАНГАН АКТЁР О. У . (КЕКСА) НИ УЧРАТИБ ҚОЛДИК . САЛОМ БЕРДИК ВА ДАСТХАТ ЁЗИБ БЕРИШИНИ. ИЛТИМОС ҚИЛГАНИМИЗДА , БИЗНИ ТУРТИБ , СИЛТАБ ТАШЛАГАН. ЭДИ . ШУНДАН БЕРИ АКТЁР , ХОНАНДАЛАРГА ҲУРМАТИМ ЙЎҚОЛГАН , ЁҚТИРМАЙМАН УЛАРНИ .
      ҲАЁТДА УЧРАТИБ ҚОЛСАМ , ТЕСКАРИ ТОМОНГА ҚАРАБ КЕТВОРАМАН . ЛЕКИН БОШҚА КАСБ ~ ҲУНАР ЭГАЛАРИГА ҲУРМАТИМ ЧЕКСИЗ . АЙНИҚСА , ЎҚИТУВЧИЛАРГА

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Комада қолаётган Зоҳид Рисқиев, ҳайдовчисига танбеҳ берган Муниса Ризаева, Туркияда мукофотланган ўзбек актрисалари

    06.11.2022, 22:44

    Instagram: Коронавирусга чалинган Нилуфар Усмонова, Москвада концерт берган Озода Нурсаидова, қизли бўлган Азиз Умрзоқов

    07.11.2022, 22:19

    Instagram: Истанбулда паспортини йўқотган Райҳон Уласенова, Асал Шодиева Бокуда, Умра сафаридаги машҳурлар

    08.11.2022, 22:52

    Instagram: Тарихий ролга тасдиқланган Улуғбек Қодиров, Озода Нурсаидовадан долзарб мавзудаги клип, ота-онасини Умрага кузатган Воҳиджон Исоқов

    13.11.2022, 22:44

    Instagram: Жасур Рафиқовнинг сўнгги видеоси эълон қилинди, Умрадаги машҳурлар, 600 млн сўмлик машина олган Ҳамдам Собиров

    15.11.2022, 22:56

    Instagram: Достонбек Эргашевга тўн кийдирган Dili.me, туғилган кунини нишонлаган ва саёҳатдаги машҳурлар

    20.11.2022, 22:53

    Instagram: Жаҳонгир Позилжоновнинг уйини яна сув босди, “Осмондаги болалар”нинг трейлери эълон қилинди, Озода ва Ҳамдам Собировдан янги клип 

    02.04.2023, 22:43

    Instagram: Озода Нурсаидовага уюштирилган сюрприз, қўпол “ГАИ” ходимидан шикоят қилган Дурдона Қурбонова, Тошкент кўчаларида гул тарқатган Марям Тиллаева

    09.10.2023, 22:15

    Instagram: Озода Нурсаидова Жаҳонгир Отажоновни судга бермоқчи, метрода қўшиқ куйлаган Жасур Умиров ва Нилуфар Усмоновага уюштирилган сюрприз  

    07.04.2024, 09:35

    Instagram: Ҳамдам Собиров рафиқасига қимматбаҳо автомобиль совға қилди, “Кўк Жигули”га қанча пул сарфланган? Озодбек Назарбеков 50 ёшли юбилейини нишонлади

    08.05.2024, 10:51

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Аслиддин Дўстов, янги машина харид қилган Шоҳрух, gender party ўтказган Ойбек ва Нигора

    17.05.2024, 22:25

    Instagram: Лола оиласидаги кўнгилсизлик, янги машинали бўлган Шаҳноза Отабоева, Озода Нурсаидованинг “Кўк Жигули”си ўғирланганми?

    26.06.2024, 11:35

    Instagram: Шоҳруххон бир ойда қанча пул топади? Шаҳло Зоирова янги уй харид қилди, Муниса Ризаевадан янги клип

    18.07.2024, 12:40

    Instagram: Ноқулай вазиятдаги раққосани қўллаб-қувватлаган Юлдуз Усмонова, 140 минг долларлик машина олган блогер, орзуси ушалган Асал Шодиева

    31.08.2024, 15:25

    Instagram: Афрузанинг тўй санаси аниқ бўлди, Муниса Ризаева туғилажак фарзандининг жинсини ошкор қилди, Озода унвон олганини нишонлади

    14.09.2024, 20:49

    “ ‘Кўк Жигули’ Озода Нурсаидованинг минуси бўлди” — Конста кўчирмакаш ижодкорлар ва Ҳамдам Собировга эргашаётганларни танқид қилди (видео) 

    01.10.2024, 22:49

    Instagram: Тимур Алихонов никоҳланди, Даврон Эргашев неварали бўлди, Муҳаммадзиёнинг “бирров” хизмати нархи қанча?

    05.10.2024, 23:05

    Instagram: Озода Нурсаидовага уюштирилган сюрприз, Дилдора Ниёзова хонадонида хурсандчилик, Эрали Бойқобиловга квартира совға қилишди 

    09.10.2024, 11:26

    13 йил “запрет”да бўлган ва сўнгги йилларда ташқи кўриниши тубдан ўзгарган Озода Нурсаидова 50 ёшда (фото, видео)

    10.10.2024, 13:40

    “Миллион” кулги жамоасининг янги концертидан репортаж (видео)

    23.10.2024, 23:08

    Instagram: Синглисига “Гелик” совға қилган Мавлуда Асалхўжаева, 60 ёшли юбилейини нишонлаган Равшан Комилов, Тимур Алихоновнинг тўйидан репортаж

    27.10.2024, 22:15

    Instagram: Муниса Ризаева Ўзбекистонга қачон қайтади? Ситора Фармонованинг тўйи яқин, Ҳалима Ибрагимованинг туғилган куни қандай ўтди?  

    31.10.2024, 21:12

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11

    Instagram: Учинчи марта ота бўлган Сардор Мамадалиев, туғилган кунини нишонлаган Марям Тиллаева, Юлдуз Турдиева хонадонида байрам

    20 январ, 10:36

    Ҳамдам Собиров, Муниса Ризаева ёки Юлдуз Усмонова? Ўзбек шоу-бизнесидаги “биррови” энг қиммат хонанда ким? 

    24 январ, 11:05

    Самарқандлик 15 ёшли мактаб ўқувчиси қандай қилиб Озода Нурсаидованинг клипларида суратга тушгани ҳақида сўзлаб берди 

    31 январ, 19:55

    Instagram: ЙТҲга учраган Ёрқинхўжа Умаров, танқидлар нишони остидаги Бурак Ўзчивит, бемор отасига дуо сўраган Малик

    14 феврал, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.