Ижтимоий тармоқларда Москва шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар ўртасида можаро юзага келгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат жамоатчилик орасида турли талқинларга сабаб бўлмоқда.
Мазкур воқеа юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан олиб борилган ўрганишларга кўра, можаро Москва шаҳрида фаолият юритувчи “Антек” МЧЖ қурилиш компаниясида содир бўлган.
Аниқланишича, келишмовчилик айрим ишчилар техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмагани туфайли бригадир томонидан жарима чораси қўлланилгач юзага келган.
Шунингдек, Миграция агентлиги томонидан маълум қилинишича, можаро юзага келган вазиятда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.
Агентлик жамоатчиликдан ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тасдиқланмаган ва ноаниқ маълумотларга эмас, фақат расмий манбаларга таянишни сўраган.
Россияда ўзбек мигрантлари ҳуқуқларига риоя этилиши назорати кучайтирилади. Бунга меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон—Россия идоралараро ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида келишилди.
Россияда чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақомини расмийлаштириши (легализация) лозим бўлган муддат 2025 йилнинг 10 сентябргача узайтирилди. Пора эвазига ҳужжат олган мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш таклиф этилди. Миграция агентлиги Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча ўзбекистонликларга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)