Фарғона вилоятида машинадан оёғини чиқариб ҳаракатланган фуқароларга нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган ҳайдовчи ва йўловчиларга тегишли чора кўрилди. Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 11-бандига кўра ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланади.
Бундай ҳаракатни содир этиш базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Аввалроқ Тошкентда боласининг бошини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди.
Қорақалпоғистондаги тўйда танасини машинадан чиқариб тасвирга олган операторлар ва ҳайдовчи жаримага тортилган эди. Шунингдек, Андижонда 20 ёшли қиз машинадан танасини чиқариб ҳаракатлангани, Самарқандда ҳаракатланаётган Gentra’дан танасини чиқариб, сохта доллар сочган йигитларга чора кўрилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)