Тошкент шаҳрида ҳайдовчи Nexia-2 машинасига милтилловчи чироқ ўрнатиб ҳаракатлангани аниқланди.
Пойтахт ЙҲХБ хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этган ҳолат бошқарма ходимлари томонидан ўрганилган.
Қидирувлар натижасида видеодаги машина фуқаро Э.А. бошқарувидаги 01 N 693 PB давлат рақам белгили Nexia-2 экани аниқланган.
Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми мувофиқ маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Изоҳ (0)