Буюк Британиянинг Кент графлигида Ғалаба куни тадбирлари бошланишидан бир неча соат олдин Иккинчи жаҳон уруши (1939—1945 йиллар) давридаги Спитфире қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Британиянинг The Times газетаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 82 йил аввал ишлаб чиқарилган самолёт 3 май куни Фолкстон шаҳри яқинидаги Уэст Хайт қишлоғи атрофидаги далага мажбурий қўниш амалга оширган. Учувчи ва йўловчи жароҳат олмаган.
Гувоҳларнинг айтишича, қирувчи самолёт “ишдан чиққан” ва “дарахтларга урилиб кетишига сал қолган”, сўнгра далага қулаб тушган.
Ҳодиса жойидан тарқатилган видеоларда самолётнинг ерга қулаши кўринади, аммо портлаш белгилари қайд этилмаган.
Воқеа жойига иккита ўт ўчириш машинаси юборилган. Бир кишига тиббий ёрдам кўрсатилган. Самолётнинг мажбурий қўниш сабаби аниқланмаган. Эҳтимол, текширув ўтказилади.

“Биз Spitfire самолётларимиздан бири билан содир бўлган ҳодисадан хабардормиз. Тайёрланмаган майдонга мажбурий қўниш амалга оширилди. Учувчи ва йўловчи жароҳат олмаган, ҳозирча бизда қўшимча маълумот йўқ”, дея хабар берди Fly A Spitfire компанияси.
Изоҳ (0)