• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Яман инқирози. Хусийлар кимлар?

    Мана бир неча йилдирки, Ямандаги вазият жуда аянчли ҳолатга тушиб қолган. БМТ ҳисоботларига кўра, бугунги кундаги энг ҳалокатли гуманитар инқироз айнан Яманда содир бўлмоқда. Яманда хусийлар ҳокимият тепасида турибди. Хўш, улар кимлар, қаердан ва қачон пайдо бўлди, мақсадлари нима, бошлиқлари ким, уларнинг ортида ким турибди? «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Остонов ўз мақоласида шу каби саволларга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хусийларнинг келиб чиқиши

    Хусийлар номи уларнинг ғоявий етакчиси ҳисобланган Ҳусайн Бадриддин ал-Хусий номидан олинган бўлиб қуролли, сиёсий ва зайдий мазҳабига амал қилувчи ташкилот бўлиб, Яманнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Сада губернаторлигида ташкил топган. 1992 йилда Ҳусайн Бадриддин ал-Хусий ва Муҳаммад Аззанлар «Ёш мўминлар форуми» деб аталадиган диний-маданий уюшмани ташкил қилган. Асосан тинч намойишлар уюштирадиган ҳаракат кейинчалик икки оқимга ажралиб кетди. Бири тинч намойишлар тарафдори бўлса, иккинчиси қуролли кураш тарафдори эди. Айнан мана шу иккинчи оқимдан хусийлар пайдо бўлди.

    Хусийлар қўзғолонининг бошланиши ва сабаблари

    1918 йилгача Усмонли империяси остида бўлган Шимолий Яманда айнан мана шу йили шиаларнинг уч катта йўналишларидан бири бўлмиш зайдийлар имоми Яҳё Муҳаммад Ҳамидиддин мустақил Мутаваккилийлар қироллигини тузди. 1948 йилда Яҳё Муҳаммад ўлдириб кетилди ва тахтга ўғли Аҳмад ибн Яҳё ўтирди. У советлар блокига яқинлашиш сиёсатини олиб борди.

    Аҳмад ибн Яҳёнинг вафотидан кейин 1962 йилда тахтга ўғли Муҳаммад Бадр ўтирди ва қиролликда фуқаролар уруши бошланиб кетди. 1962 йил 27 сентябрь куни шиалар қироллиги тугатилди ва мамлакатда (Шимолий Яманда) Миср армияси ёрдамида ҳукуматга келган суннийлар Яман араб республикаси деб аталувчи янги давлат тузди. 1970 йилга келиб шу пайтгача қироллик оиласини қўллаб келаётган Саудия Арабистони республика мустақиллигини тан олишга мажбур бўлди ва кейинчалик бошқа Ғарб давлатлари ҳам тан олишди.

    Бу пайтда Яманнинг жанубий қисмида 1967 йилда тузилган Яман халқ демократик республикаси мавжуд эди. 1967 йилда Британия ҳарбийлари Адан портини тарк этганидан кейин иккала мамлакат ўзаро яқинлашиш йўлини тутди. Жумладан, 1979 йил март ойида Кувайтда учрашган икки мамлакат раҳбарлари мамлакат бирлашувининг тарафдорлари эканликларини эълон қилди. Ниҳоят, бир неча йиллик музокаралардан сўнг 1990 йил 22 май куни икки мамлакат бирлашуви юз берди ва Яман республикаси ташкил топди. Мамлакатга шу пайтгача Шимолий Яманни бошқариб келаётган Али Абдуллоҳ Салоҳ президент этиб сайланди.

    Шу йили Яман Ироқ–Кувайт урушида Ироққа ён босди ва бу унга қимматга тушди. 1994 йилда Жанубий Яман мамлакатдан ажралиб чиқиш учун ҳаракат қилиб кўрди, аммо бу ҳаракатлар бесамар кетди. Бу тўқнашувлар натижасида 7 000 дан 10 000 гача инсон ҳалок бўлди. Инқироз туфайли 2000 йиллар бошида ҳукумат бир неча бор исёнчи гуруҳлар қаршилигига учради. Шулардан бири хусийлар эди. Мамлакатда ўз ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилаётганини иддао қилган хусийлар 1962 йилдан олдинги мавқеларини қайтариб олиш учун ҳукуматга қарши исён бошлади.

    Бу исён 2004 йилда бошланди ва Садаъ уруши деб номланди. Франциянинг Aix en Provence сиёсатшунослик институти ўқитувчиси Сами Дорлианнинг фикрича, исённинг илдизи 2002 йил 17 январга бориб тақалади. Ўшанда хусийлар етакчиси, 1993–1997 йилларда «Ҳизб ул-ҳақ» партияси депутати бўлган Ҳусайн ал-Хусий Садаъ вилоятида конференция уюштирди. Конференция давомида мусулмон ва араб дунёсида Америка гегемонлигига қарши уруш қилишга чақирди. Бунга сабаб эса Яман расмийларининг 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин террорга қарши курашда АҚШ билан ҳамкорлик қилаётгани эди. Натижада унинг ушбу баёнотидан кейин бир неча юз киши ҳукумат кучлари томонидан қўлга олинди.

    Шундай қилиб, Яманда хусийлар қўзғолони бошланди. Ҳукумат уларга қарши шиалар давлатини тузишга уриниш айбини қўйди ва бу хусийлар томонидан диний камситилиш дея баҳоланди. 2004 йилда бошланган Садаъ урушида Саудия Арабистони ҳукуматни қўллаб қувватлади. Шу йилнинг 10 сентябрь куни хусийлар етакчиси Ҳусайн Бадриддин ал-Хусий ўлдирилди. Унинг қабри ибодат жойи бўлишидан қўрққан ҳукумат унинг жасадини қамоқхонада дафн этишга қарор қилди. Ҳаракатга унинг укаси Абдулмалик ал-Хусий раҳбарлик қила бошлади.

    Ҳукумат ушбу жанглардан кейин 600 га яқин кишини қўлга олди. Хусийлар етакчисининг ўлдирилиши можарога чек қўяди деб ўйлаган Али Абдуллоҳ Салоҳ янглишган эди. 2005 йилнинг март–апрель ойларига қадар мамлакатда нисбатан тинч ҳаёт ҳукм сурди. Аммо кейинроқ яна тўқнашувлар бошланиб кетди ва 200 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Шундай вазиятда май ойида можарога нуқта қўйиши мумкин бўлган биринчи ҳаракат амалга оширилди. Президент Салоҳ можаро ниҳоясига етса, барча исёнчилар кечирилишини маълум қилди. Лекин 2005 йилнинг майида хусийлар бу авфни қабул қилмади. Бунга сабаб ҳукумат улар томонидан қўйилган шартларга рози бўлмагани эди. Натижада можаро яна давом этди.

    21 май куни ҳукумат қўзғолон келтирган зарарларни ҳисоблаб чиқди : 552 киши ҳалок бўлган, 2708 киши жароҳатланган, иқтисодиётга 270 миллион доллардан кўпроқ зарар келтирган. Лекин, бир неча тўқнашувларга қарамай, тинчлик йўлидаги интилишлар самара бера бошлагандек кўринди. 2004 йилда ҳибсга олинган 600 киши 2006 йил март ойида озодликка чиқарилди. 2006 йилда амалда ҳеч қандай ўзгариш юз бермади. Ҳеч қандай тўқнашувлар бўлмаган эса-да, вазият ҳамон таранглигича қолмоқда эди. 2006 йилги президент сайловлари вазиятни яна издан чиқариб юборди.

    2007 йил январь март ойларида янгидан жанглар бошланиб кетди. 2007 йилнинг 10 февраль куни мамлакат парламенти ҳукумат кучларига қўзғолонни қуролли йўл билан бостириш га рухсат берди. Можарони юмшатиш учун қилинган саъй-ҳаракатларнинг энг кўзга кўрингани Қатарнинг аралашуви бўлди. Бунинг натижасида июнь ойида мамлакатда учинчи бор ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришилди. Бу келишув 2008 йилнинг январь ойига қадар давом этди. 2007 йил 15 октябрида ҳукумат жанглар натижасида 290 нафар қўзғолончи ва 132 ҳарбий, икки европаликнинг ўлгани ҳақидаги хабарни эълон қилди. 2008 йил онда-сонда майда тўқнашувлар бўлиб турди. Жумладан, 5–6 апрель кунлари шундай жанглардан бири бўлиб ўтди.

    2009 йил 11–12 август кунлари яна жанглар бошланиб кетди. Ҳукумат кучлари қўзғолончиларга қарши «Ёнган ер» операциясини уюштиришди. Аммо бу операция муваффақиятсиз тугади. Ҳукумат кучларига тегишли учта самолёт йўқ қилинди. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2009 йил декабрида мамлакатни тарк этган қочқинлар сони 2004 йилдан буён 175 000 нафарни ташкил этди, август ойидан декабргача эса 55 000 киши мамлакатдан қочиб чиқишга мажбур бўлган.

    2009 йил 4 ноябрида Саудия чегараси яқинидаги Жабал ад-Духон минтақасида назоратни қўлга олган хусийлар ҳужумларнинг бирида Саудия хавфсизлик кучлари зобитини ўлдириб қўйди; бунга жавобан Саудия армияси 5 ноябрь куни қўзғолончиларга қарши ҳаводан ҳужумлар уюштирди ва ўз қўшинларини чегара яқинига жойлаштирди. Саудияликлар бу ҳужумлар давомида фақатгина қўзғолончилар жойлашган ҳудудларнигина мўлжалга олишганини айтиб ўтган. Шу йилнинг 22 декабрь куни Саудия расмийлари ушбу ҳаракатлар натижасида юз берган жами йўқотишлари ҳақида баёнот берди. Унга кўра, 73 ҳарбий ҳалок бўлган, 26 нафари эса бедарак йўқолган, 470 киши жароҳатланиб, 60 нафари касалхонага ётқизилган. Ал-Жабийра деб номланувчи қишлоқ хусийлар назорати остида қолган.

    2010 йил давомида ҳам жанглар давом этди. 2011 йили араб дунёсида бошланиб кетган «Араб баҳори» шундоқ ҳам оғир инқирозни бошидан кечираётган Яманда воқеалар ривожини кескинлаштириб юборди. Тунис ва Мисрда юз берган давлат тўнтаришларидан таъсирланган Яман халқи энди демократия, коррупцияга барҳам бериш, 22 йилдан буён ҳукуматда қолаётган партия ва амалдаги президент истеъфосини талаб қилиб намойишларга чиқди. Бу намойишлар натижасида ва халқаро ҳамжамият босими остида Шимолий Ямандаги президентлик даври билан қўшиб ҳисоблаганда 33 йил ҳукмронлик қилган Али Абдуллоҳ Салоҳ истеъфога чиқди. Унга ва яқинларига даҳлсизлик ҳуқуқи берилди.

    2012 йилда президентлик сайловлари ўтказилди ва Абду Рабоҳ Мансур Ходий президент этиб сайланди. Орадан икки йил ўтганидан кейин 2014 йил сентябрда собиқ президент Али Абдуллоҳ Салоҳ хусийлар билан бирлашиб амалдаги ҳукуматга қарши бош кўтарди. Шу йили хусийлар Яман пойтахти Сано шаҳрини эгаллади. Мамлакат президенти эса жанубга қочишга мажбур бўлди.

    2015 йилгача Салоҳ хусийлар билан бирлашганини сир тутди ва 11 май куни бу ҳақда баёнот берди. 2004 йилдан бошланиб, 2014 йилгача давом этган Садаъ уруши ниҳоясига етиб, энди мамлакат фуқаролар уруши гирдобига тортилди ва бу уруш ҳамон давом этмоқда.

    2015 йили мамлакат жанубидаги Аданга қочиб кетган амалдаги президент хусийларнинг жанубга томон муваффақиятли юришларидан кейин Саудия ҳарбийлари ҳимояси остида Саудия Арабистонига қочиб кетишга мажбур бўлди. 2015 йилнинг 26 мартидан бошлаб Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари халқаро коалицияси Ямандаги хусийлар базаларига қарши ҳаводан зарбалар бериб келмоқда. Ўз навбатида, хусийларни минтақадаги Саудиянинг ашаддий душмани — Эрон қўллаб келиши айтилади.

    Вазиятдан фойдаланиб қолишга уринаётган террорчилик ташкилотлари

    Ямандаги вазиятнинг издан чиқишидан бир қатор халқаро террорчилик ташкилотлари учун айни муддао бўлди. Жумладан, Араб ярим оролидаги «Ал-Қоида» гуруҳи минтақадаги ўз нуфузини мустаҳкамлаш учун ушбу урушдан фойдаланиб қолди. 2002 йилдан буён Яманда қолаётган АҚШ мамлакатдаги ўз нуфузини январь ойидан бошлаб мустаҳкамлади ва Дональд Трамп жамоасининг асосий мақсади эса террорчилик ташкилотини йўқ қилиб ташлаш бўлиб қолмоқда.

    Шунингдек, ИШИД ҳам мамлакатдаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун бу урушдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда 2016 йил Аданда амалга оширилиган ва 40 кишининг ўлимига сабаб бўлган терактни ўз зиммасига олди. Бир неча ойдан кейин яна шу шаҳарда полиция ва ҳарбийларга қарши бир неча терактларни амалга оширди.

    Касаллик ва очлик — Яман инқирозининг бадали

    Бир неча йилдан буён давом этаётган уруш мамлакатдаги санитар ҳолатни ҳам издан чиқариб юборди. Мамлакатда холера вабо эпидемияси тарқалди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 380 000 ҳолат кузатилиб, 1 800 киши эпидемиядан вафот этди. Эпидемияга чалинганларнинг энг кўп қисми 30 ёшга етмаганлардир. Ушбу эпидемия натижасида ҳар 10 дақиқада бор бола вафот этмоқда. БМТ маълумотларига кўра ноябрь ойида касалланганлар сони 1 миллионга яқинлашган.

    Касаллик билан биргаликда мамлакатда мисли кўрилмаган очлик ҳукм сурмоқда. Бунга сабаб эса Саудия Арабистони томонидан ўрнатилган қамал бўлиб қолмоқда. Натижада мамлакатда етарли озиқ-овқат маҳсулотлари киритилмаяпти. Ноябрь ойидаги маълумотларга кўра, мамлакатда 21 миллион киши озиқ-овқат маҳсулотларига муҳтож, 7 миллион киши эса очлик остонасида турибди. Очлик туфайли ҳар 10 дақиқада 5 ёшга тўлмаган бир бола вафот этмоқда.

    Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, уруш қандай мақсадларда амалга оширилмасин, унинг бадалини доим оддий халқ тўлашга мажбур бўлади. Ҳали бу уруш яна қанча давом этади, буниси бизга қоронғу.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

    13.01.2019, 21:33   Изоҳ (0)   52063
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия мудофаани кучайтирмоқда: армия учун 770 миллион евролик ҳарбий техника хариди амалга оширилди

    Дунё | 5 август, 14:20

    Ўзбекистонда аҳолининг тўғри овқатланишини комплекс баҳолаш бошланди

    Ўзбекистон | 5 август, 14:10

    Исроил бош вазири Ғазо секторини тўлиқ босиб олишга буйруқ берди

    Дунё | 5 август, 13:42

    Оёқ ва қўллар музлаши нимадан дарак беради? Кардиолог огоҳлантиради

    Саломатлик | 5 август, 13:33

    Неймар: “Тарихдаги энг яхши ярим ҳимоячи — Андрес Инеста”

    Спорт | 5 август, 13:32

    Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг “Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” ордени билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 5 август, 13:14

    Лондонда 10 млн долларлик Samsung телефонлари ўғирлаб кетилди

    Дунё | 5 август, 13:10

    Ўзбекистонда “яшил” электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ойлик рекорд янгиланди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:56

    Россия армияси Харьковдаги вокзалга ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 5 август, 12:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.