• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Гитлердан ҳокимиятни сўраган «Буюк Германия рейхсмаршали». Герман Геринг ҳақида нималарни биламиз?

    Нюрнберг судининг курсисида у деярли кулгили кўринарди. Бу семиз одам кўпроқ Учинчи Рейхнинг етакчиларидан бирига эмас, балки «Уч бақалоқ ҳақидаги эртак» қаҳрамонига ўхшарди. Унга сўз берилганида, бу хаёл ғойиб бўлди ва айбланувчи маҳкама айбловчиларини семантик тузоққа тушириб, ишни ўз фойдасига ҳал қила бошлади. Герман Геринг Гитлердан кам бўлмаган моҳир нотиқ деб бежиз айтилмаган эди. Нацист Германияси рейхсмаршали ҳақида анъанавий тарих рукнида «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов ҳикоя қилади

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бисмарк дўстининг ўғли

    Герман Геринг 1893 йил 12 январда жануби-ғарбий Африка генерал-губернатори Эрнст Генрих Геринг оиласида туғилди. «Темир канцлер» Отто фон Бисмарк билан дўст бўлган Германнинг отаси ўғлининг ажойиб ҳарбий мартабалар орттиришини орзу қилди.

    Герман отасининг умидларини рўёбга чиқарди. Кадет мактаби ва ҳарбий академияни тугатгандан сўнг у шаҳзода Вилгелмнинг 112-пиёда полкига фанен-юнкер сифатида ўқишга кирди. Отаси 1913 йил декабрь ойида — ўғли офицер бўлишидан бир ой олдин вафот этди.

    Парвоз учун туғилган пиёда аскар

    Геринг Биринчи жаҳон уруши бошланиши билан ғарбий фронтда пиёда аскарлар сафида жанг қилди. Аммо уни ҳарбий янгиликлар ўзига жалб қиларди ва 1914 йил кузида у авиация сафига ўтди, моҳир учувчи бўлиб етишди. Геринг урушни Германия армиясининг энг таниқли элита ҳаво кучларидан бири бўлган Рихтгофен 1-қирувчи эскадрони қўмондони сифатида тугатди. Унинг шахсий ҳисобида уриб туширилган 22 та самолёт бор эди. Шу туфайли у Германиянинг энг юқори ҳарбий мукофотларига сазовор бўлди.

    Аммо Герман Герингнинг ғалабалари мамлакатни урушда мағлубиятга учрашидан асраб қололмади. Капитан унвонидан озод қилинган учувчи Дания ва Швецияда намойиш парвозларида қатнашиб тирикчилигини ўтказди ва ғазабга тўлиб, ғолибларнинг Германияни қандай қашшоқлик ва тушкунликка тушираётганини кузатди.

    Адольф Гитлер билан танишув

    1922 йилда ўз ватанига қайтиб келган Геринг жабрланган немисларни озод қилиш учун курашиш керак деб қарор қилди. У «немис халқининг душмани» деб ҳисоблаган барчага — инглиз, француз, болшевик ва яҳудийларга қарши курашиш керак деб билди. Геринг ғояларига энг яқин бўлган ғоя НСДАП раҳбари Адольф Гитлернинг қарашлари эди.

    Машҳур аскар эндигина сиёсий фаолиятини бошлаган Гитлерга ёрдам бера бошлади. Бир неча ой ичида, Геринг фашистларнинг асосий кучи бўлган штурмчилар отряди бошлиғи бўлди.

    Яҳудийдан паноҳ топган нацист

    1923 йилдаги «Пиво инқилоби» пайтида Геринг Гитлернинг ёнида эди ва полиция ўқларидан қаттиқ яраланди. Тақдирнинг ақл бовар қилмас истеҳзоси сабабми ярадор Геринг ҳибсдан яҳудий Роберт Баллиннинг уйида яшириниб қутулди. Кейин Герингнинг рафиқаси уни Германиядан ташқарига олиб кетишга муваффақ бўлди.

    Жароҳатлар Герингнинг ҳаётига жиддий таъсир кўрсатди. Оғриқдан азоб чекиб, у морфинга ўрганиб қолди, у энди гиёҳвандликдан халос бўлиш учун даволана бошлади. Аммо бу муаммони ҳал қила олган бўлса-да, жароҳат ортидан келиб чиққан метаболик бузилиш Герингда абадий қолиб кетди, шу сабабли у аста-секин семира бошлади.

    1927 йилда «Пиво тўнтариши» қатнашчиларига нисбатан амнистия эълон қилингач, Геринг Германияга қайтиб келди ва 1928 йилда у парламентдаги биринчи нацист депутатлардан бирига айланди.

    Фюрернинг вориси

    Гитлер Герингга ҳарбий саноат билан боғлиқ масалаларни ишониб топширди ва у вазифани аъло даражада бажарди. Геринг орқали НСДАП йирик немис саноатчилари ва бизнес корчалонлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатди. 1932 йилда НСДАП сайловда ғалаба қозонди ва Германиядаги энг катта партияга айланди. Герман Геринг Рейхстаг раиси этиб сайланди. Бу лавозим соф декоратив характерга эга бўлса-да, Геринг уни 1945 йилгача сақлаб турган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    30 йилларнинг иккинчи ярми Герингнинг фаол даври бўлди. У Учинчи Рейхнинг янги армияси учун энг янги ва замонавий қуролларни яратадиган ҳарбий саноатни бошқарди. Империя авиация вазирлигини нолдан қайта яратди ва унинг ёрдами билан Германия ўзининг ҳарбий кучининг асосига – Люфтваффега эга бўлди.

    Учинчи Рейхнинг махфий сиёсий полицияси – Гестапога ҳам 1933 йилда Герман Геринг томонидан асос солинди. Эрнст Рем бошчилигидаги энди кераксиз бўлиб қолган штурмчилар отрядининг йўқ қилинишига олиб келган «Узун пичоқлар туни» операцияси ҳам Герингнинг фаол иштирокида юз берди. 1938 йилда Австриянинг қўшиб олиниши билан боғлиқ бўлган Аншлюс даврида Геринг австриялик нацистларнинг ҳаракатларини телефон орқали мувофиқлаштириб, муаммони иложи борича тезроқ ҳал қилинишини таъминлади.

    Гитлер Герингни мукофотлар билан сийлади, айнан у учун «Буюк Германия Рейхсмаршали» унвонини таъсис этди ва 1941 йилда уни ўз вориси деб эълон қилди.

    Юқори парвоздан қулаш

    Аммо шундан кейин Герингнинг таъсири аста-секин пасая бошлайди. У тобора кўпроқ вақтни ҳашаматли Каринхалл вилласида ўтказди, у ерда босиб олинган мамлакатлардан келтирилган санъат асарларини тўплади. Рейхсмаршал ҳашаматли базмларни ва овни севарди, бу эса Гитлернинг аскетик турмуш тарзидан кескин фарқ қиларди.

    Нацистлар орасида ажралиш бошланди: улар Геринг партия идеалларга хиёнат қилганини ва ҳашаматга ботганини айтди. Ўз иттифоқчисини қадрлашни давом эттирган Гитлер уни ёлғиз қолдиришни маслаҳат берди.

    Геринг кейинчалик нималар содир бўлаётганини ҳаммадан олдин ҳис қилганга ўхшайди. 1942 йилда, у империянинг қуролланиш ва ўқ дори вазири Альберт Шпеерга шундай деган эди: «Бу урушдан кейин Германия 1933 йилдаги чегараларини сақлаб қола олса ҳам биз ўзимизни омадли инсонлар деб аташимиз мумкин бўлади».

    Урушдаги ҳар бир ҳарбий муваффақиятсизлик ортидан Гитлернинг Герингга бўлган ишончи пасайиб борди. Люфтваффе унчалик ҳам енгилмас куч эмасди. Иттифоқчилар Германия устига бомба ёмғирларини ёғдира бошлади, ҳатто НСДАП раҳбарлари ҳам жуда кўп вақтини бомбадан сақланиш учун қурилган бункерларда ўтказишга мажбур бўлди.

    Хоин

    Ҳамма омадсизликларга қарамай, Геринг ўз унвонини 1945 йил 23 апрелгача сақлаб, «Фюрернинг вориси» бўлиб қолди. У АҚШ ва Буюк Британия билан тинчлик ўрнатиш учун урушнинг охирида ҳокимиятни тортиб олишга умид қилди.

    1945 йил 23 апрелда Геринг Гитлерга бутун ҳокимиятни унга топшириш таклифи билан мурожаат қилди ва жавоб йўқлигини розилик сифатида қабул қилишини таъкидлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аммо Рейхсмаршалнинг бу иши муваффақиятсиз якунланди. Гитлер ҳали иродасини йўқотмаган эди ва Геринг нима истаётганини эшитиб қаттиқ ғазабланган. Фюрернинг буйруғи билан Рейхсмаршал хоин сифатида ҳибсга олинган. У қатл этилмади, аммо барча лавозимлардан, унвонлардан ва мукофотлардан маҳрум бўлди.

    Геринг 5 майгача СС ходимлари қўл остида қолди, у аслида ўз ҳолига ташлаб қўйилган эди, чунки ўз жонини қутқариш билан банд бўлган «ССчилар»нинг у билан мутлақо ишлари йўқ эди.

    Нюрнберг қасоси

    1945 йил 8 майда Герман Геринг ўз ихтиёри билан Берхтесгадендаги америкаликларга таслим бўлди. Геринг Нюрнберг судларида асосий айбланувчи сифатида кўрилди. У суд жараёнида ўзига ишонган ва прокурорларга нисбатан кескин чиқишлар қилган. Суд жараёнида америкаликларга қора танлиларни ажратишларини, британияликларга мустамлакалардаги репрессив сиёсатини, СССРга эса Гулагни эслатди. Ғарб иттифоқчиларига 1939 йилдаги Мюнхен шартномаси билан, Москвага эса ўзаро ҳужум қилмаслик бўйича тузилган Молотов—Риббентроп пакти билан ҳужум қилди.

    Германиянинг босиб олган ҳудудларидаги қирғин сиёсати акс этган кадрлар намойиш этилгач, унинг ўзига ишончи ва жасурлиги бирдан йўқолди. «Ўлим лагерлари», газ камералари, одам ёғидан тайёрланган совун, одам терисидан тайёрланган шамчироқ ва портфел — булардан энди нотиқлик маҳорати билан чиқиб кетишнинг иложи йўқ эди. Геринг нималар содир бўлганидан бехабарлигини айтишга уринди, аммо бунга жавобан унга ўз имзоси қўйилган қоғозларни тақдим этишди. Жараённи кузатган кузатувчилар Геринг энди қочиб қутула олмайди деган хулосага келишди.

    1946 йил март ойида Совуқ урушни бошлаб берган Черчиллнинг Фултон университетида сўзлаган нутқи, Герингнинг кўнглига шамчироқ ёққандай бўлди. У СССР ва унинг собиқ иттифоқчилари ўртасидаги можаро, Нюрнберг жараёнининг муваффақиятсиз бўлишига ва айбланувчиларни озод қилинишига олиб келади деб умид қила бошлади.

    Аммо иттифоқчиларда бошлаган ишларини охиригача етказиш истаги бор эди. Герман Геринг осиб ўлдирилишга ҳукм қилинди. У сиртмоқни отув билан алмаштиришларини сўради, аммо рад жавобини олди.

    Кули кўкка совурилиб кетди

    Гувоҳларнинг таъкидлашича, суд ҳукмини эшитгач, Геринг тишларини ғижирлатиб: «Фелдмаршалларни осишмайди» деган.

    Жазо ижро этилишидан икки соат олдин у заҳар қабул қилди. Ҳозиргача заҳарни Герингга ким ва қандай қилиб бергани маълум эмас. Осиб ўлдирилган нацистларнинг жасадлари билан биргаликд Герман Герингнинг жасади ҳам Мюнхен четидаги крематорияда куйдирилган. Расмий хабарда айтилишича: «Герман Геринг ва 16 октябрь куни Нюрнберг Халқаро ҳарбий трибуналининг ҳукми билан қатл этилган жиноятчиларнинг жасадлари ёқиб юборилди ва куллари шамолга сочиб юборилди...»

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    04.03.2020, 15:08   Изоҳ (0)   90560
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.