• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Lacetti, Cobalt, Nexia каби оммабоп автомобиллар нархлари сезиларли пасайди

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг июль-сентябрь ойларида автомобиль нархлари таҳлил қилди. Унга кўра, 2024 йилнинг август ойида автомобиль нархлари июль ойига нисбатан ошган бўлса-да, сентябрь ойида нархларда пасайиш кузатилди.

    Маҳаллий оммабоп автомобиллар — Lacetti, Cobalt, Nexia, Spark, Damas, Labo нархлари

    2024 йилнинг сентябрь ойида ўртача ва кўп фойдаланилган оммабоп автомобиллар нархлари сезиларли даражада пасайган бўлса, кам фойдаланилган автомобиль нархларида сезиларли ўзгариш кузатилмади. Хусусан, август ойида кам фойдаланилган Lacetti автомобилининг иккиламчи бозордаги нархи 4,5 фоизга, ўртача фойдаланилгани 6,0 фоизга ва кўп фойдаланилгани 5,4 фоизга ошди. Сентябрь ойида эса ўртача ва кўп фойдаланилган Lacetti нархлари август ойига нисбатан мос равишда 2,1 ва 2,8 фоизга ҳамда кам фойдаланилган Lacetti нархлари 0,8 фоизга пасайди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маҳаллий оммабоп автомобиль учун сентябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагиларни ташкил қилди:

    • Lacetti: кам фойдаланилган — 15 091 доллар (август ойида — 15210 доллар), ўртача фойдаланилган — 14 341 доллар (14 649 доллар), кўп фойдаланилган — 13 044 доллар (13 420 доллар);
    • Cobalt: кам фойдаланилган — 13 040 доллар (август ойида — 13 189 доллар), ўртача фойдаланилган — 12 301 доллар (12 769 доллар), кўп фойдаланилган — 11 488 доллар (11 904 доллар);
    • Spark: ўртача фойдаланилган — 10 078 доллар (август ойида — 10 390 доллар), кўп фойдаланилган — 8 818 доллар (9 149 доллар).

    Маҳаллий люкс автомобиллар (Malibu, Tracker) нархлари

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Август ойида кам фойдаланилган Malibu учун таклиф этилган ўртача нарх июль ойига нисбатан 2,8 фоизга, ўртача фойдаланилганлари учун 3,8 фоизга, кўп фойдаланилганлари учун 2,0 фоизга ошган бўлса, сентябрь ойида кам фойдаланилган Malibu учун таклиф этилган ўртача нарх август ойига нисбатан 2,8 фоизга, ўртача фойдаланилганлар учун 1,5 фоизга, кўп фойдаланилганлар учун 0,4 фоизга пасайди.

    Маҳаллий люкс автомобиллар учун сентябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагича:

    • Malibu: кам фойдаланилган — 29 390 доллар (август ойида — 30 252 доллар), ўртача фойдаланилган — 28 703 доллар (29 154 доллар), кўп фойдаланилган — 24 401 доллар (24 506 доллар);
    • Tracker: кам фойдаланилган — 18 500 доллар (август ойида — 19 284 доллар), ўртача фойдаланилган —17 738 (18 723 доллар), кўп фойдаланилган — 16 647 доллар (16 956 доллар).

    Random Forest модели: автомобиль нархларига таъсир этувчи омиллар. Оқ рангли Lacetti ва Cobalt’нинг босиб ўтган масофаси уларнинг нархларига юқори даражада таъсир этган бўлса, Damas’нинг ишлаб чиқарилган йили нархни белгилашда асосий омил бўлди. Шунингдек, Lacetti нархига унинг қора рангли эканлиги энг кўп таъсир этиши аниқланди.

    Автомобиллар босиб ўтган масофаси ҳамда ишлаб чиқарилган йилига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратиб олинди:

    • 2023—2024 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 километргача бўлган автомобиллар – “кам фойдаланилган”;
    • 2023—2024 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 километрдан 50 000 километргача бўлган автомобиллар, шунингдек, 2021—2022 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 40 000 км гача бўлган автомобиллар — “ўртача фойдаланилган”;
    • 2023—2024 йилларда ишлаб чиқарилган ва босиб ўтган масофаси 50 000 километрдан кўп бўлган автомобиллар, 2021-2022 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда 40 000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтган автомобиллар ҳамда 2020 йилда ишлаб чиқарилган барча автомобиллар – “кўп фойдаланилган”.

    Маълум қилинишича, автомобиль нархларини таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланди. Бунда 2020—2024 йилларда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун таклиф этилаётган нархлар саралаб олингандан сўнг, 30,5 мингта маълумотлар асосида таклиф этилаётган нархлар таҳлил қилинди. Шунингдек, автомобиль нархларига таъсир этувчи омиллар Random Forest модели ёрдамида аниқланди.

    Аввалроқ аудит, солиқ, юридик ва маслаҳат хизматларини кўрсатувчи дунёдаги фирмалар тармоқларидан бири бўлган KPMG тадқиқоти натижалари эълон қилинганди. Унга кўра, Ўзбекистонда ҳар мингта аҳолига тўғри келадиган автомобиллар сони қўшни давлатларга қараганда анча паст. Ўзбекистон бозорида автомобиллар сонининг ўсишига ҳисса қўшган асосий омиллардан бири бу автокредитлардир. Шунингдек, лизинг ва бўлиб тўлаш каби омиллар яқин келажакда автомобиль савдоси ўсишига сезиларли таъсир кўрсатишда давом этади.

    22.10.2024, 14:55   Изоҳ (0)   101967
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #оммабоп автомобиллар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzAuto Motors оммабоп моделларининг шартномаларини янгилайди

    03.03.2022, 16:41

    UzAuto Motors автомобилларининг янги нархлари эълон қилинди

    03.03.2022, 17:22

    UzAuto Motors автомобилларнинг янгиланган нархларини эълон қилди

    04.03.2022, 01:08

    UzAuto Motors сотувларни қайта бошлаганидан сўнг бир неча соат ичида 13 мингдан ортиқ автомобилга шартнома тузди

    04.03.2022, 13:04

    Россияда автомобиль заводлари фаолияти тўхтатилмоқда. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

    04.03.2022, 21:33

    «13 мингдан ортиқ шартноманинг ярмидан кўпи қайта сотиш эҳтимоли билан тузилган» — UzAuto Motors

    05.03.2022, 09:53

    Ўзбекистонда февраль ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

    19.03.2022, 13:52

    Ўзбекистонда январь—февраль ойларида қанча Gentra ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

    21.03.2022, 18:19

    UzAuto Motors раҳбари автомобиллар учун навбатларга изоҳ берди

    28.03.2022, 19:42

    Сobalt Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобилга айланди. Ўзбекистонда унга навбат 2023 йилгача чўзилган

    16.05.2022, 19:33

    Ўзбекистонда қайси ёнилғи туридан кўп фойдаланилади?

    06.06.2022, 15:56

    Толяттидан чиққан «копейка», сигнал беришга улгурмай чўкиб кетган Британия кемаси ва тарихда қолган «Аттика» исёни. Кун хронологиясида 9 сентябрь

    09.09.2022, 09:30

    Hyundai энергиясидан қувватланинг!

    12.10.2022, 12:00

    Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида 140 дан зиёд одам ҳалок бўлди (видео)

    31.10.2022, 08:50

    UzAuto Motors 2024 йилгача оммабоп автомобиллар учун шартнома бермайдими?

    12.10.2023, 16:05

    UzAuto Motors оммабоп автомобиллари нархини оширди

    18.10.2023, 09:56

    Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп қайси моделдаги автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

    23.10.2023, 10:25

    UzAuto Motors оммабоп моделларга шартнома бериш бошлангани ҳақидаги хабарларни рад этди

    30.10.2023, 10:08

    Cobalt, Gentra, Captiva-5 сотуви бошланиши кутилмоқда

    30.10.2023, 13:39

    UzAutoMotors оммавий моделларга тузилган шартномалар бўйича тарқалган фейк хабарларга муносабат билдирди

    07.11.2023, 13:24

    Chevrolet Onix аввал мавжуд бўлмаган позициялари сотувда пайдо бўлди 

    01.12.2023, 09:44

    UzAutoMotors расмий сайти ва мобил иловасида узилишлар кузатилмоқда

    18.12.2023, 12:19

    UzAutoMotors соат 12:00 дан бошлаб Cobalt, Damas ва Labo учун онлайн шартнома беришни бошлайди 

    22.12.2023, 09:07

    UzAutoMotors Cobalt, Damas ва Labo учун контрактацияни қайта очади

    25.12.2023, 13:09

    Cobalt, Damas ва Labo учун қанча шартнома тузилгани маълум қилинди

    25.12.2023, 17:10

    UzAuto Motors 2023 йилда қайси автомобилни энг кўп ишлаб чиқаргани маълум қилинди

    20.01.2024, 22:27

    Автомобиллар асл нархидан қиммат сотилишда давом этмоқда — Марказий банк

    29.05.2024, 19:35

    Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш сезиларли қисқарди

    21.06.2024, 19:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анжелина Жолининг мухлислари унинг қўриқчиси сабаб актрисадан хавотирда

    Кино | 25 май, 10:51

    Россияда мигрантларга биттадан ортиқ телефон рақамига эга бўлиш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 25 май, 10:29

    Лука Модрич “Реал” билан расман хайрлашди: “Якунлангани учун йиғлама, содир бўлганидан қувон”

    Спорт | 25 май, 10:19

    Павел Дуров севгилисига Голливуддаги ролни 400 минг долларга совға қилди

    Шоу-бизнес | 25 май, 09:41

    Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 май, 09:09

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.