Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Чорсу” бозорида дўконлардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВБ хабар берди.
Унда айтилишича, 8 апрель куни соат 07:44 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Сақичмон кўчасида жойлашган дўконда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 07:47 да етиб бориб, ёнғин соат 07:57 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Сўнгги вақтларда содир бўлган ёнғинлар
2024 йилнинг 13 октябрь куни Юнусободда янги қурилаётган бинонинг томи ёниб кетганди. 16 октябрда эса Миробод туманида жойлашган “Миран” меҳмонхонасининг қурилиши давом этаётган эски биносида ёнғин чиқди.
Шунингдек, 20 октябрь куни соат 16:54 да Шайхонтоҳур туманидаги “Билдириш” тор кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлди.
20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, “Лашкарбоши” МФЙ Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойининг дудбуронида ёнғин содир бўлди.
31 декабрь куни Чилонзор туманидаги овқат тайёрлаш жойида ёнғин содир бўлган эди.
2025 йил 25 февраль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Авиасозлар 4-даҳасида жойлашган автомобиллар ювиш жойида ёнғин содир бўлганди.
Изоҳ (0)