Нукус шаҳрида пропан газ ташувчи MAN юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 14 март куни соат 03:05 да Нукус шаҳри М.Нурмуҳаммедов кўчасида MAN (пропан газ ташувчи юк автомобили) ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув анжомлари ёрдамида тезкорлик билан кўрилган чоралар туфайли содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятнинг олди олинган.
- 11 март куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида юк ташувчи машина ёниб кетганди.
- 10 март куни Қашқадарё вилояти Касби туманидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида иккита цистерна ёниб кетди.
Изоҳ (0)