Исроил бир неча йил давомида Эронга ҳужум уюштириш учун тайёргарлик кўрган ва юқори лавозимли ҳарбий амалдорлар ҳамда олимлар ҳақида батафсил маълумотлар тўплаган. Бу ҳақда Исроил хавфсизлик кучларидаги манбага асосланиб, Israel National News хабар бермоқда.

Манбанинг айтишича, Исроил 13 июнга ўтар кечаси Эронга қарши амалга оширган Rising Lion операцияси СAҲAЛ, МОССАД ва Исроил мудофаа саноати ўртасидаги яқин ҳамкорликда бажарилган.
“Айни пайтда, Эроннинг стратегик ракета арсеналини ҳаво ҳужумлари ва ердаги махфий операциялар комбинацияси ёрдамида зарарсизлантириш бўйича яширин кампания ҳам бошланди”, дейди манба.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда МОССАД СAҲAЛ билан ҳамкорликда Исроил мудофаа секторининг илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда Эронда бир қатор махфий қўпорувчилик операцияларини амалга оширган.
“Бу ҳаракатлар Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофааланиш ва стратегик ракета тизимлари соҳасидаги имкониятларини бевосита заифлаштирди”, деган манба.
Бундан ташқари, МОССАД махсус бўлинмалари Марказий Эрондаги зенит-ракета батареялари яқинида юқори аниқликдаги қурол тизимларини олдиндан жойлаштирган. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ҳаво ҳужумини бошлаганида, бу тизимлар фаоллаштирилган ва бир вақтнинг ўзида аниқ зарбалар бериб, асосий ҳудудларни нишонга олган.
АҚШ президенти Дональд Трамп 13 июнга ўтар кечаси Исроил ҳарбий самолётлари Эронга ҳужум қилишидан бир неча соат олдин худди шу вазиятдан қочишга умид қилганини айтилганди.
13 июнга ўтар кечаси Исроил режими Эронга йирик ҳаво ҳужуми уюштирди. Унда кўплаб тинч аҳоли, аскарлар, ҳарбий раҳбарлар ва олимлар ҳалок бўлган. Исроил ҳарбийлари Эронга қарши “олдиндан огоҳлантирувчи” ҳарбий зарбалар бошланганини тасдиқлаб, зарбалар Теҳроннинг ядровий объектларига, ўнлаб нишонларга берилганини айтган.
Изоҳ (0)