Эрон расмийлари Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган Педрам Маденининг ўлим жазоси ижро этилганини эълон қилди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Терговга кўра, Мадени “Моссад фойдасига жосуслик”, “махфий маълумотларни хавфсиз алоқа канали орқали исроиллик агентга етказиш”, шунингдек, Брюсселдаги Исроил элчихонасига ташриф буюриш ва “жосуслик фаолиятлари доирасида” Исроилга сафар қилишда айбдор деб топилган.
Олий суд ҳукмни тасдиқлагач, ўлим жазоси ижро этилган. Мадени тахминан олти йил аввал ҳибсга олинган эди. Эрон Исломий инқилобий суди уни “ер юзида бузуқлик тарқатиш” айби билан ўлим жазосига ҳукм қилган.
Изоҳ (0)