• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда гибрид автомобилларга экологик сертификат талаб этилмайди

    Ўзбекистонда божхона расмийлаштирувидан ўтишда гибрид автомобиллар учун мажбурий экологик сертификатлаш талаби бекор қилинди. Бу ҳақда Сенатнинг 28 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида маълум бўлди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мамлакатга олиб кирилаётган гибрид автомобилларни божхонада расмийлаштириш жараёнида “Евро-4” экологик тоифасидан кам эмаслигини тасдиқловчи экологик сертификат (нархи тахминан 2 млн сўм) талаб этилаётгани жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ваҳоланки, ушбу транспорт воситалари “Евро-5” ёки “Евро-6” экологик стандартларига жавоб берадиган электродвигателлар билан жиҳозланган ҳолда олиб кирилмоқда.

    Май ойининг бошларида гибрид автомобилларни экологик сертификатлаш тартиби юзасидан сенатор сўрови юборилди.

    Унда қуйидагилар бўйича  тушунтириш бериш сўралган:

    • республикада фаолият олиб бораётган экологик сертификатлаш органининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, фаолиятини тартибга солиш тартиб-таомиллари;
    • автомобилларни экологик стандартдан ўтказувчи аккредитациядан ўтган синов лабораториялари, уларнинг моддий-техник базаси, автомобилларни синовдан ўтказиш қамрови ва имкониятлари;
    • электродвигателлар билан жиҳозланган гибрид автомобилларни расмийлаштириш жараёнида экологик сертификат олиш тўғрисидаги талабнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари;
    • аризани кўриб чиқиш, экологик сертификатлаш жараёнини амалга ошириш ва экологик сертификат бериш ёки уни беришни рад этиш юзасидан ишлар қиймати бўйича белгиланган тўлов миқдори масалаларига аниқлик киритиш.

    28 майдаги ялпи мажлисда Сенат аъзоси вазирликнинг сенатор сўровига жавобида айрим маълумотлар тушиб қолгани, уларга аниқлик киритилмагани, бу туфайли сенаторлар одамларга масала юзасидан аниқ жавоб беролмаганини айтди. У мажлисда иштирок этаётган Экология вазирлиги ва Божхона қўмитаси масъулларидан ҳозирги кунда гибрид автомобилларни мамлакатга импорт қилишда экологик сертификат талаб қилинаётгани ёки йўқлиги ҳақидаги саволга аниқ жавоб беришни сўради.

    Экология вазири биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов бунга жавобан амалдаги қонунчиликка кўра, газ, бензин ва дизелда юрадиган машиналардан экологик сертификат сўралиши, лекин электромобиллар бундан озод қилинганини билдирди. Гибрид машиналар ҳақида эса аниқ норма йўқлиги сабабли тушунмовчилик келиб чиққан ва сертификат талаб қилинган.

    Ҳозирда буни аниқ белгилаб қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган ва у вазирлик ҳамда идоралар билан келишилганини, қисқа муддатда Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилишини айтди. Айни вақтда мамлакатга олиб кирилаётган гибрид автомобиллардан экологик сертификат талаб қилинмаётганини билдирди. 

    Танзила Норбоева бунгача мазкур сертификат бўйича одамлардан тўлов ундирилганини таъкидлаб, вазир ўринбосарига бу қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини сўради.

    “Сертификатлаш бугунги кунда умуман талаб этилмаяпти. Бу масала кўтарилганда биз тегишли аниқлик киритиб, кўрсатмалар бердик. Божхона қўмитаси билан келишиб олинди. Тўлов ундирилмаслиги керак”, деди Обиджон Қудратов.

    Лекин ҳозирги кунгача бундай сертификат нечта автомобилга расмийлаштирилгани ва қанча тўлов ундирилгани, пуллар уларнинг эгаларига қайтариш-қайтарилмаслигига аниқлик киритилмади.

    30 май, 17:20   Изоҳ (0)   1049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #электромобиль#гибрид автомобиллар#экологик сертификат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 11 ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди

    22.12.2024, 23:25

    Ўзбекистонга 11 ойда 215 млн долларлик электромобиль импорт қилинди

    24.12.2024, 18:20

    Декабрда ҳам иккиламчи автомобиль бозорида фаоллик пасайди — тадқиқот

    16 январ, 22:35

    Энди электромобиллар учун 45 млн сўмдан 78 млн сўмгача утилизация йиғими ундирилади

    4 феврал, 23:10

    Ўзбекистонга 2024 йили қанча электромобиль импорт қилингани очиқланди

    6 феврал, 21:00

    Ўзбекистон иккиламчи автомобиль бозорида январь ойида пасайиш давом этди – таҳлил

    12 феврал, 21:40

    Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин камайди

    24 феврал, 17:35

    Mercedes-Benz компанияси видео ўйин тизимига эга ақлли электромобилларни тақдим этди

    18 март, 10:51

    Ўзбекистонда Leapmotor автомобиллари импорти чекланди 

    1 апрел, 17:43

    Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Leapmotor импорти чеклангани ҳақида: “БМТ белгилаган хавфсизлик талабларига жавоб бермайди”

    1 апрел, 21:05

    Ўзбекистонда 1 майдан утилизация йиғими фақат электромобиллар учун ундирилади 

    8 апрел, 13:52

    Тошкентда электромобиллар учун ултра-тез зарядлаш станцияси ишга туширилди

    9 апрел, 15:00

    Электромобиль эгалари диққатига: Марказий Осиёда ягона бўлган 480 кВт ли қувватлаш станцияси ишга туширилди

    9 апрел, 19:30

    Тошкентда Zeekr электромобили ёниб кетди (видео) 

    10 апрел, 10:38

    Leapmotor’га шартли равишда автомобилларини сотишга рухсат берилди

    14 апрел, 23:25

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    9 май, 19:51

    iPhone смартфонлари 10 йил ичида одамларга керакcиз бўлиб қолиши мумкин

    10 май, 17:40

    Илон Маск яна жанжал марказида: нима учун миллиардер кўп фарзандли бўлишга бунчалик берилиб кетган?

    20 май, 19:55

    Солиқ идоралари мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    24 май, 15:31

    Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари қандай автомобилларни афзал кўришади?

    26 май, 18:45

    Тошкентда Хитой компаниялари билан ҳамкорлик бўйича 20 дан ортиқ келишувлар имзоланди

    26 май, 09:27

    Наманганда ҳайдовчи ЙТҲ оқибатида автомобили билан бирга ёниб кетди

    27 май, 09:14

    Бразилия прокуратураси BYDʼни судга берди

    28 май, 16:03
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ҳитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда сув тошқинларидан ҳалок бўлганлар 151 кишига етди

    Дунё | 1 июн, 00:10

    БМТ ядро агентлиги: Эрон уран захираларини кўпайтирмоқда

    Дунё | 31 май, 23:50

    Жиззахда 667 млн сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 31 май, 23:35

    Келгуси ҳафта аввалида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 31 май, 23:10

    Ёмғир сувини электр энергиясига айлантириш йўли топилди

    Дунё | 31 май, 22:55

    Болалар омбудсмани Magic City’да суицид саҳнаси намойиш этилгани юзасидан изоҳ берди

    Ўзбекистон | 31 май, 22:35

    Наманган ва Тошкентда ярим млрд сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 31 май, 22:15

    Майк Тайсон рақибининг оёғини тишлаб олган, WBC президентига тупурган ва журналистни ҳақорат қилган матбуот анжумани ҳақида

    Бокс | 31 май, 22:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.