Ўзбекистонда аҳоли зичлиги йилдан йилга ошиб бораётгани маълум бўлди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича аҳоли зичлиги 1 квадрат километрга ўртача 83,6 кишини ташкил этмоқда.
Йиллар бўйича аҳоли зичлиги динамикаси қуйидагича:
- 1991 йил — 46,1 киши
- 1995 йил — 50,2 киши
- 2000 йил — 54,6 киши
- 2005 йил — 58 киши
- 2010 йил — 62,4 киши
- 2015 йил — 69,1 киши
- 2020 йил — 75,5 киши
- 2025 йил — 83,6 киши
1 апрель ҳолатига ҳудудлар бўйича аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида 1 км² га ўртача 6 983,2 кишини, Андижон вилоятида 807,9 кишини ҳамда Фарғона вилоятида 615,7 кишини ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида 1 км² га тўғри келадиган аҳоли сони қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Респ. — 12,2 киши
- Андижон вилояти — 807,9 киши
- Бухоро вилояти — 51,8 киши
- Жиззах вилояти — 72,8 киши
- Қашқадарё вилояти — 128 киши
- Навоий вилояти — 9,9 киши
- Наманган вилояти — 422,7 киши
- Самарқанд вилояти — 257,3 киши
- Сурхондарё вилояти — 147,3 киши
- Сирдарё вилояти — 218,3 киши
- Тошкент вилояти — 206,2 киши
- Фарғона вилояти — 615,7 киши
- Хоразм вилояти — 337,1 киши
- Тошкент шаҳри — 6 983,2 киши.
Аҳоли сони бўйича статистика
1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,7 млн кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.
Шундан:
- аёллар сони — 18 714,9 минг киши;
- эркаклар сони — 18 982,9 минг киши;
- шаҳар жойларда — 19 216,4 минг киши;
- қишлоқ жойларда — 18 481,4 минг киши.
Ўзбекистонда 2025 йилда неча киши вафот этиши мумкинлиги прогноз қилинган эди. Ўзбекистонда ўлимлар сони 2025 йилда 223,9 минг кишини ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 74,3 ёшни ташкил этади. Мамлакатда ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпи қон айланиш тизими касалликлари сабаб юз бермоқда.
1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 15—49 ёш тоифасига мансуб аёллар сони 9 миллион 424 минг нафарни ташкил этди.
Таъкидланишича, бу кўрсаткич йиллар давомида барқарор ўсишни намоён этмоқда. Қуйида мазкур тоифадаги аёллар сонининг йиллар бўйича динамикасини кўриш мумкин:
- 1991 йил — 4 821,2 минг киши;
- 1995 йил — 5 418,5 минг киши;
- 2000 йил — 6 289 минг киши;
- 2005 йил — 7 172,2 минг киши;
- 2010 йил — 7 945,4 минг киши;
- 2015 йил — 8 649,3 минг киши;
- 2020 йил — 8 982,3 минг киши;
- 2025 йил — 9 424 минг киши.
Демографик динамика мамлакатда аҳоли таркиби ва ижтимоий сиёсат юзасидан муҳим маълумотлардан бири ҳисобланади. Айниқса, репродуктив ёшдаги аёллар сонининг ортиши соғлиқни сақлаш, таълим ва меҳнат бозорида стратегик режалаштириш учун муҳим асос ҳисобланади.
2025 йилнинг январь—апрель ойларида, республика бўйича 266 478 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Туғилишларнинг ҳудудлар кесими бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- Самарқанд вилояти — 32 118 та
- Фарғона вилояти — 30 371 та
- Қашқадарё вилояти — 29 792 та
- Сурхондарё вилояти — 24 599 та
- Андижон вилояти — 23 513 та
- Наманган вилояти — 22 843 та
- Тошкент вилояти — 20 698 та
- Тошкент шаҳри — 20 023 та
- Хоразм вилояти — 12 447 та
- Бухоро вилояти — 12 390 та
- Қорақалпоғистон Респ. — 11 896 та
- Жиззах вилояти — 11 787 та
- Навоий вилояти — 7 367 та
- Сирдарё вилояти — 6 634 та.
2024 йил бўйича
Туғилиш статистикаси
2024 йилда Ўзбекистонда 926,4 минг нафар бола туғилган. Шундан 479,5 минг нафари ўғил, қолган 446,9 минг нафари қизлар. Мамлакатда 2018 йилдан бери биринчи марта туғилишнинг йиллик ўсиши тўхтаган. Ўтган йилда туғилганлар сони нафақат 2023 йил, балки 2022 йил кўрсаткичидан ҳам паст бўлган.
Туғилишнинг камайиши республиканинг барча ҳудудларини қамраб олган. Гарчи шиддат билан қисқараётганига қарамай, энг юқори туғилиш даражаси Сурхондарёда, энг кам туғилиш Қорақалпоғистонда. Шаҳарларда туғилиш қишлоқлардан кўра тезроқ қисқармоқда. Хусусан, 2023 йилда шаҳарларда 480,2 минг бола туғилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 454,5 мингтагача кескин қисқарган. Қишлоқларда эса 2023 йилда 481,8 минг, ўтган йили 471,9 минг чақалоқ дунёга келган.
Никоҳлар ва ажрашишлар
2024 йилда Ўзбекистонда 271,8 мингта никоҳ қайд этилган. Бу камида 15 йиллик минимум кўрсаткич ҳисобланади. Ҳатто 2010 йилда ҳам 292,3 минг никоҳ рўйхатга олинган. Яъни никоҳлар аҳоли сонига мутаносиб равишда ўсмаган.
Ўтган йил мобайнида никоҳ тузганларнинг 136,7 минг нафари (50,3 фоиз) шаҳарларда, 135,1 минг нафари (49,7 фоиз) қишлоқ жойларида яшовчилар бўлган.
Ўтган йили никоҳланувчиларнинг ўртача ёши ошишда давом этган. Яъни эркакларда 27,1 ёш, аёлларда 22,3 ёшга етган (2023 йилга нисбатан 0,1 ёшга юқорилаган).
Никоҳлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд (31,4 мингта), Қашқадарё (29,2 мингта), Фарғона (29,2 мингта) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
Умр кўриш давомийлиги
Ўзбекистонда 2024 йилда туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди. Мамлакатда туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича:
- 1991 йилда — 66,4 ёш
- 1995 йилда — 69,1 ёш
- 2000 йилда — 70,8 ёш
- 2005 йилда — 71,8 ёш
- 2010 йилда — 73 ёш
- 2015 йилда — 73,6 ёш
- 2020 йилда — 73,4 ёш
- 2024 йилда — 75,1 ёшни ташкил этди.
Туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги ҳудудлар бўйича қуйидагича:
- Тошкент шаҳри — 76,8 ёш;
- Фарғона вилояти — 76,6 ёш;
- Бухоро вилояти — 76,3 ёш;
- Жиззах вилояти — 76 ёш;
- Навоий вилояти — 75,8 ёш;
- Тошкент вилояти — 75,1 ёш;
- Самарқанд вилояти — 74,8 ёш;
- Наманган вилояти — 74,6 ёш;
- Хоразм вилояти — 74,6 ёш;
- Қашқадарё вилояти — 74,4 ёш;
- Сурхондарё вилояти — 74 ёш;
- Андижон вилояти — 73,7 ёш;
- Қорақалпоғистон Респ. — 73 ёш;
- Сирдарё вилояти — 72,2 ёш.
Изоҳ (0)