2018 йил — Ўзбекистон тарихида энг кўп туғилиш қайд этилган йил бўлди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.
«Тўғри, ўтган йилда ФҲДЁ органларида 768,3 минг нафардан кўпроқ туғилганлик қайд этилди ва бу энг кўп кўрсаткич бўлиб турибди. Уларнинг 400,9 минг нафари ўғил болалар ва 367,4 минг нафари қизалоқлар,» – дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси бошқарма бошлиғи Беҳзод Шодиев.
Энг муҳими, аҳоли ўсиши табиий ўсиш ҳисобига таъминланган.
2019 йилда Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё, Андижон вилоятлари аҳолиси 3 миллиондан ошган ҳудудлар қаторига кирди.
Аҳолиси кам вилоятларга Сирдарё ва Навоий киради.
Аҳоли зичлиги 2019 йил 1 январь ҳисобига кўра бир километр квадратга 74,1 кишини ташкил этади.
Изоҳ (0)