• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Демографик ўсиш: иқтисод учун юкми ёки имконият?

    Статистика агентлигининг маълумот беришича, 2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўсиши, ўтган йилгига нисбатан 2,2 фоизга пасайган. Мутахассислар бунга аҳолининг иқтисодий имкониятлари пасайганини асосий сабаб сифатида кўрсатмоқда.

    “Дарё” Ўзбекистоннинг демографик тенденцияси ва демографик ўсишнинг мамлакат иқтисодиётига таъсири ҳақида иқтисодий ва ижтимоий географиядан фалсафа доктори, катта илмий ходим Нурбек Йўлдошев билан суҳбатлашди.

    — Ўзбекистон тарихида энг юқори демографик ўсиш қайси даврга тўғри келади ва ушбу даврда демографик ўсишга туртки берган омиллар нималар эди?

    — Фанда “демографик тўлқин” деган тушунча мавжуд. Бу тўлқин қайсидир вақтда кўтарилади, қайсидир вақтда пасаяди. Ўзбекистон аҳолисининг асосий ўсиш суръати Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда шиддат билан ўсиб борган. Ҳозирда йиллик ўсиш суръати 2 фоиздан ортиқни ташкил қилмоқда. Бу катта кўрсаткич эмас. Мисол учун, 1970 йилларда Ўзбекистон йиллик ўсиш суръати 3,5 фоизни ташкил қилган. 1976 йилда бир йилда 500 минг чақалоқ дунёга келган. Лекин ўша даврда Ўзбекистоннинг аҳолиси бор ёғи 14 миллион кишини ташкил этган. Кейинчалик 1991 йилда 700 минг туғилиш қайд қилинган. Шундан сўнг 1991 йилдан 2010 йилгача аҳоли кўпайиш даражаси бир оз пасайиб борган. 2010 йилдан кейинги даврда бир оз ўсиш кузатилган. Бунга юқорида айтганимдек, “демографик тўлқин”нинг кўтарилиш ва тушиш нуқтаси рўй берган.

    Энди аҳоли сонининг ўсиши нимага боғлиқ? Бунда бир нарсани асосий омил деб бўлмайди. Бу ерда биринчи ўринда туғилиш даражаси ва никоҳ ёшидаги ёшларнинг миқдорига боғлиқ. Биргина мисол, 1979 йилда Афғонистонда уруш бошланганида аскарликка олиш учун йигитлар улуши жуда кам бўлган. Бунинг асосий сабаби, ўша вақтдаги болаларнинг ота-оналари Иккинчи жаҳон уруши даври (1939-1941)га тўғри келиб қолган. Демография фанида бу – “когорта авлод” дейилади.

    Аҳоли зичлиги
    Фото: Stat.uz

    Мустақиллик йиллари ва ундан кейинги даврда аҳолининг ўсиш суратларининг камайишига – иқтисодий омиллар ҳам таъсир кўрсатган. Чунки мустақилликнинг дастлабки йилларида иқтисодий аҳвол унчалик яхши бўлмаган. Бундан ташқари, мустақиллик йилларида аҳолига ер бериш тўхтаб қолган. Яъни уй-жой қуриш бир мунча вақтга тўхтаган. Мисол учун, Тошкент шаҳрида асосий кўп қаватли уйлар 70-80 –йилларда қурилган эди.

    Агар 1-2 йил иқтисодий аҳвол пасайса бу ўз навбатида аҳоли сонини ўсишига салбий таъсир қилади. Шунингдек, демографик ўсишга салбий таъсир этаётган омиллардан яна бири – бу миграция. Чунки хорижий давлатларга ишлаш учун кетган йигитларнинг асосий қисми 16-29 ёшни ташкил қилади. Яъни асосан оила қуруш ёшидаги йигитлар. Уларни даромад топиши қанчалик яхши бўлса, уларнинг оила қуриш ва фарзанд кўриш даражаси шунчалик юқори бўлади. Мен буни олим сифатида таққослаб кўрганман.

    Яна бир омил, ҳозир ҳар йили 150-200 минг уй-жой қурилмоқда ва бунга қўшимча равишда уй олиш учун давлат томонидан кредит ҳамда субсидия ажратилмоқда. Яъни уй-жой олиш имкониятларининг ошиши ҳам кўпайишга сабаб бўлади. Масалан, битта хонадонда 3 та оила тиқилиб яшаса кўпайиш даражаси қандай бўлади-ю, мустақил оилада қандай кўпайиш бўлади?

    Ўзбекистон аҳоли сони
    Фото: Stat.uz

    — Статистика агентлигининг тақдим этган маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида туғилишлар сони ўтган йилгига нисбатан 2,2 фоизга камайган. Жамиятга ҳаётига ҳам назар солсак буни яққол кўриш мумкин. Масалан, 15-20 йил олдин бир оилада 4-5 та фарзанд бўлган бўлса, ҳозирги оилаларда 2 та, узоғи билан 3 та фарзанд бор. Туғилиш темпининг бу даражага тушишига нималар сабаб бўлмоқда?

    — Мустақилликдан кейинги даврда оилада фарзанд кўриш миқдори унчалик кўп бўлмаган. Яъни аҳолининг турмуш тарзидаги пасайиш, кейинги 15-20 йилдаги аҳоли ўсиш суратларига салбий таъсир қилади.

    Шунингдек, “никоҳга кириш ёши” деган тушунча бор. Мустақиллик йилларида никоҳга кирувчи ёшларнинг ёш оралиғи 22-23 ёш бўлган. Бугун эса никоҳга кириш ёши ошиб бормоқда. Ҳозир никоҳга кирувчи йигитларнинг ёш оралиғи 26-27. Ҳатто, 30 ёшга кириб оила қурмасдан юрган йигитлар қанча?! Бу ҳам демографик ўсишни секинлаштирувчи омиллардан бири.

    — Никоҳга кирувчи ёшларнинг ёш кўрсаткичларининг кўтарилиб боришига нима сабаб бўлди?

    — Бунга асосий сабаблардан бири – 16 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёш йигитларнинг хорижий давлатларга ишлаш учун чиқиб кетгани. Тахминан, уларнинг сони 2 миллион кишини ташкил қилади. Бундан ташқари, олий таълимга интилиш ҳам никоҳга кирувчи ёшларнинг ёш кўрсаткичларини кўтариб юборган. Ўзингиз ўйланг, университетда таҳсил олаётган талабанинг оила қуриши осонми ёки ўқимаётган боланинг оила қуриши? олий таълимда таҳсил олаётган талабалар, “олдин ўқишни битириб олай” дейди. Мисол учун, олдинлари олий таълимга 60-70 минг талаба қабул қилинган. Ҳозир олий таълимга 250-300 минг талаба қабул қилинмоқда. Таълимга интилиш ҳам демографик ўсиш суратларини пасайтиради. Шунингдек, ҳозир оилада ёшлар аввалгига қараганда анча мустақилроқ.

    Демографик статистика
    Фото: Stat.uz

    — Демографик ўсиш борасида дунё олимларида турлича қарашлар мавжуд, Мисол учун, бир гуруҳ олимлар демографик ўсиш мамлакат иқтисодиётига катта босимларни олиб келишини таъкидлайди. Бошқа гуруҳ эса демографик ўсишни имконият деб баҳолайди. Сизнинг-ча, аҳолининг ўсиши мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилади? Демографик ўсишдан фойдалана олган мамлакатлар мавжудми ва бунда нималарга эътибор қаратиш лозим?

    — Дастлаб, демографик ўсишнинг ижобий ва салбий томонларини санаб ўцак. Чунки идеал ҳолат мавжуд эмас. Борис Урланис деган демограф олим ўтган. Ўша олим “аҳоли сонининг 1 фоизга ўсиши, мамлакат бюджетидаги харажатларни 3 фоизгача оширади”, деган эди. Яъни аҳолининг кўпайиши таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя харажатларини ўз-ўзидан кўпайтиради.

    Фанда “демографик юк” тушунчаси бор. Бу меҳнатга лаёқатсиз ёшдаги аҳоли сонининг (15 ёшгача ва 65 ёшдан катталар) меҳнатга лаёқатли ёшдаги (15 ёшдан 64 ёшгача) аҳоли сонига нисбатини ўзида ифода этади. Ҳозир Ўзбекистонда бу кўрсаткич, 1000/700 тани ташкил қилади. Бу нормал ҳолат. “Демографик юк”нинг юқори бўлиши иқтисод учун зарарли.

    Мамлакатда ёшлар улушининг кўп бўлиши, иқтисод учун бир томондан фойда. Чунки мамлакатда сифатли ишчи кучи мавжуд бўлади. Бундан ташқари, ёшларнинг кўпайиши миллатнинг келажакдаги ҳолатини яхшилайди. Масалан, ҳозир Японияда демографик инқироз туфайли мактаблар ўқувчисиз қолган. Демографик инқирознинг ўрини тўлдириш жуда қийин масала. Бу иқтисодиётга катта зарар. Шукурки, бизда бу нарса йўқ. Бизда ёш ва соғлом ишчи кучи мавжуд. Яқин келажакда ички кучи борасида хавотир қилмасак бўлади. Чунки ҳар йили аҳоли сони 700-750 мингга кўпаймоқда. Бу 15 йилдан сўнг камида 700 минг киши меҳнат бозорига кириб келади, дегани. Фақат бундан мамлакат унумли фойдаланиши керак бўлади! Агар давлат ёшларни сифатли кадр қилиб тайёрласа, улар давлатга кўпроқ фойда келтиради.

    Фото: Stat.uz

    Бир устозимиз “10 та олий маълумотсиз ишсиздан кўра, 10 та олий маълумотли ишсиз яхшироқ”, деган эди. Чунки 10 та олий маълумотли ишсиз инсоннинг иш топиш эҳтимоли каттароқ. Мисол учун, Вьетнам ва Филлипин. Уларда аҳоли сони кўп ва шундан унумли фойдаланган. Яъни инсон капиталига эътибор қаратган. Ёки бўлмаса Ирландияни олайлик. Улар ҳам инсон капиталига эътибор қаратган. Иқтисодиётда Ирландияни “Келт йўлбарси” деб номлашган. 80 йилларда Ирландия иқтисоди паст бўлган. Аксига олиб табиий бойликлари ҳам бўлмаган. Лекин 70 йиллардаги демографик ўсиш ортидан, 90 йиллар бошида Ирландия иқтисоди кескин суратларда ўсишни бошлаган.

    — Сизнинг фикрингизча, демографик ўсишдан инсон капиталига эътибор қаратиш орқали фойда олиш мумкин?

    — Ҳа, инсон капиталига эътибор қаратиш орқали албатта фойда олиш мумкин!

    — Ўзбекистон ҳозир буни қанчалик уддасидан чиқмоқда?

    — Сўнги 2-3 йилда инсон капиталига эътибор қаратиш бошланди. Мисол учун мактабгача бўлган таълим қамровини олайлик. Ҳозир мактабгача қамров даражаси 70 фоизга етиб қолди. Бундан ташқари, олий таълим қамров ҳам 38-40 фоизга яқинлашди. Мақсад олий таълимга қамровни 2030 йилгача 50 фоизга етказиш. Мактабгача таълим ва олий таълим демографик ёшларимизнинг сифат даражасини оширишга хизмат қилади. Фақат бунинг меваси 3-4 йилда бўлмайди. Бунинг учун маълум бир давр ўтиши керак!

    Фото: Stat.uz

    Яқинда Марказий Банк раиси охирги вақтларда хориждан келаётган пул оқимларининг географияси кескин ўзгарганлигини маълум қилди. Бу мени жуда хурсанд қилди.

    — Бугунги кунда Ўзбекистондаги ички меҳнат бозори қандай ҳолатда?

    — Ҳозир Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8-9 фоиз атрофида. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ва халқаро меҳнат ташкилотларининг нормаларида ишсизлик даражасининг чегараси 5 фоиз қилиб белгиланган. Ўзбекистоннинг кўрсаткичи бу борада мўтадил. Ҳозир Ўзбекистонда 1 миллион 300 мингга яқин расмий иш билан таъминлашга муҳтож шахслар бор. Бу ерда асосий муаммо – иш ҳаққи паст бўлган иш ўринларнинг кўп эканлигида. Турли порталларда ҳам эълон қилинаётган иш ҳаққи пастроқ. Ўртача иш ҳаққи эса 5 миллион сўм. Мисол учун, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида иш ўрни кўп, лекин ойлик маош паст. Бироқ халқаро меҳнат ташкилотларининг нормасига кўра, бир йилда 7 кун даромад келтирадиган иш билан шуғулланган шахс ишсиз ҳисобланмайди.

    Шу билан бирга бир нарсани айтишим керакки, катта демографик тўлқин бизни кутиб турибди. 2015 йилдан кейинги даврда туғилишлар сони ҳар йили 650-700-800-900 минг бўлди. Ўзбекистон меҳнат бозори мана шу келаётган тўлқинга тайёр туриши керак.

    — Ўзбекистон бу тўлқинга қанчалик тайёр?

    — 100 фоиз тайёрмиз, дея олмайман-у, лекин ҳаракатлар бор. Аслида, “иш билан 100 фоиз таъминлаш” деган тушунча бўлиши керак эмас. Биринчи навбатда, меҳнат бозорида рақобат бўлсин. Ким кучли бўлса, ўша юцин. Лекин бу билан мен ҳукумат бир четда қараб туриши керак демоқчимасман. Давлат иш ўринлари, механизм ва имкониятларни яратиб, соғлом рақобат муҳитини шакллантириши керак.

    Журналист Сардор Али суҳбатлашди

    02.08.2024, 16:00   Изоҳ (0)   7090
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 100 млрд доллардан ошгани маълум қилинди

    31.07.2024, 18:52

    Ўзбекистонда беш киши яшайдиган уй хўжаликлари улуши очиқланди  

    31.07.2024, 20:05

    БМТ жамғармаси Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишга ёрдам беради 

    02.08.2024, 08:55

    Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича фуқароларга тўланган субсидиялар юзасидан маълумот берилди  

    31.07.2024, 19:33

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси кимларга, неча пулдан берилади?

    31.07.2024, 14:10

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида истеъмолчилар кўпроқ кешбэкка эга бўлгани очиқланди 

    30.07.2024, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” “Лейпциг” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 12 август, 09:17

    Туркияда зилзилада қулаган бино қурувчиси ушланди

    Дунё | 12 август, 09:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга чиқиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 12 август, 09:02

    АҚШ каннабисни унча хавфли бўлмаган дори турига киритади

    Дунё | 12 август, 08:59

    Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш тақиқланди

    Дунё | 12 август, 08:27

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.