• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Илм-фан

    Японияда денгиз сувида эрийдиган пластик яратилди (видео)

    Япон олимлари денгиз сувида “бир неча соат ичида” эрий оладиган пластмасса ишлаб чиқди. Бу океанларнинг ифлосланиши муаммосини ҳал қилишда ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

    Foto:
    Фото: Reuters

    Ихтиро Физик-кимёвий тадқиқотлар институти ва Токио университети олимлари томонидан яратилган. У анъанавий пластикдан анча тез парчаланади ва ҳеч қандай из қолдирмайди.

    Токио яқинидаги Вако шаҳридаги лабораторияда тадқиқотчилар пластикнинг кичик бўлаги бир соат давомида аралаштирилгандан сўнг шўр сувда ғойиб бўлганини намойиш этди, дейилади хабарда.
    Foto:
    Фото: Reuters

    Лойиҳа раҳбари Такудзо Аида уларнинг тадқиқоти “сезиларли қизиқиш уйғотгани”ни таъкидлади. Олим бу пластмассанинг нефть асосидаги пластмасса каби мустаҳкам эканини, шунингдек, “заҳарли эмаслигини, ёнмаслигини ва карбонат ангидрид ажратмаслигини” айтди.

    Кейинчалик бу таркибий қисмлар табиий бактериялар томонидан қайта ишланиши мумкин. Бу эса сувдаги ҳаётга зарар етказиши ва озиқ-овқат занжирига кириши мумкин бўлган микропластикларни ҳосил қилишдан сақлайди.

    Болалар қайси сайёрада яшашларини танлай олмайди. Улар учун имкон қадар энг яхши муҳитни қолдириш — биз олимларнинг бурчи, дейди Аида.

    Туз тупроқда ҳам мавжудлиги сабабли, тахминан, 5 сантиметр ўлчамдаги пластик бўлак қуруқликда 200 соатдан кўпроқ вақт ўтгач парчаланади.

    Foto:
    Фото: Reuters

    Аиданинг қўшимча қилишича, бу материал устига махсус қоплама суртилгач, оддий пластик каби ишлатилиши мумкин. Ҳозирда олимлар айнан шу қоплама усулларини мукаммаллаштириш устида изланиш олиб бормоқда. 

    Foto:
    Фото: Reuters

    БМТнинг Атроф-муҳит дастури прогнозларига кўра, 2040 йилга бориб пластмасса билан боғлиқ ифлосланиш ҳажми уч баробарга ортади. Оқибатда ҳар йили жаҳон океанларига 23 миллиондан 37 миллион тоннагача пластик чиқиндилар ташланиши кутилмоқда. Бу эса нафақат денгиз экотизимларига, балки инсон саломатлигига ҳам жиддий таҳдид туғдиради. Чунки микропластиклар озиқ-овқат занжири орқали инсон организмига ўтиши мумкин.

    5 июн, 11:50   Изоҳ (0)   817
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Япония#пластик#океан

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фотогалерея: 2021 йилда дунё коронавирус пандемиясини қандай ўтказди?

    31.12.2021, 12:13

    Қизил йўлакда миллий либосда намоён бўлишни афзал кўрадиган машҳур аёллар (фото)

    10.01.2022, 16:38

    «Соҳани уч омил ривожлантиради: кадр, дарслик ва замонавий лаборатория. Аммо шу пайтгача Ўзбекистонда буларнинг боши бирикмади». Японияда Наманган вилояти тупроқла...

    01.04.2022, 08:47

    Магелланнинг омон қолган ягона кемаси, махфий самолётда Японияга қочиб ўтган совет учувчиси ва сиам эгизаклари операцияси. Кун хронологиясида 6 сентябрь

    06.09.2022, 09:30

    Робот-жарроҳ: орзумиз рўёбга айланди

    22.09.2022, 12:00

    “Табиат ва атроф муҳитга зарар келтирган ҳуқуқбузарларга нисбатан катта миқдордаги жарима жазоларини қўллаш масаласини қонунчиликка киритиш таклифи ишлаб чиқилмоқд...

    06.04.2023, 12:29

    Жаримадан тақиқларгача: Ривожланган давлатлар экологик муаммоларга қарши қандай курашмоқда?

    26.12.2023, 20:15

    Япониялик бола отаси қоғоз майдалагичдан ўтказиб юборган купюрани 3 ҳафтада қайта тиклади

    26.04.2024, 16:45

    Японияда одамлар учун мўлжалланган “кир машинаси” яратилди (фото) 

    23.11.2024, 10:51

    Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлиги: бугунги ҳолати ва келажак истиқболлари 

    23 май, 09:00

    Ўзбекистонда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид жиноятлар 40 фоизга ошди

    23 май, 19:05

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    26 май, 00:02

    Ўзбекистон давлат қарзи уч ойда 2,2 млрд долларга кўпайди. Пуллар қаерга кетмоқда?

    29 май, 10:23

    Тошкент Марказий Осиёдаги топ-3 та шаҳар қаторига кирди

    30 май, 14:35

    Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ёқилиши ЯИМни кўпайтириши мумкин — таҳлил

    31 май, 18:31

    Миграция агентлиги фуқароларни хориждан қайтаришдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

    1 июн, 13:40

    Ўзбекистонда синтетик метан ишлаб чиқарувчи биринчи қурилмалар ишга туширилди 

    2 июн, 12:43

    Японияда компаниялар ходимларини иссиқдан ҳимоя қилмаса, жаримага тортилади 

    2 июн, 21:05

    Тақиқ, чеклов ва жазолар: Япония императорлари қандай яшайди?

    3 июн, 09:44

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди 

    2 июн, 22:58

    Жанубий Кореяда президентлик сайлови бошланди. Номзодлар ким? 

    3 июн, 09:58

    Японияликлар 45 соатда уй қуришни ўрганиб олди (видео)

    3 июн, 12:45

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    3 июн, 14:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 27 июн, 19:30

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10

    Трамп Салвадорга адашиб юборилган муҳожирни қайта депортация қилади

    Дунё | 27 июн, 19:55

    Покистонда ёғган кучли ёмғир камида 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди

    Дунё | 27 июн, 19:40

    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

    Реклама | 27 июн, 18:00

    Қозон ва Самарада рўй берган мигрантлар иштирокидаги жиноятларга ўзбеклар аралашмагани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 27 июн, 19:30

    Киносаёҳат: Голливуднинг машҳур фильм ва сериаллари суратга олинган локациялар

    Кино | 27 июн, 19:20

    НАТО саммити: Трамп учун “шоу” ва Россияга қарши янги даврнинг бошланиши

    Дунё | 27 июн, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.