• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаримадан тақиқларгача: Ривожланган давлатлар экологик муаммоларга қарши қандай курашмоқда?

    Тошкент шаҳрида ҳавонинг майда чанг заррачалари билан ифлосланиши белгиланган меъёрдан ошиб кетмоқда, бу пойтахтни таъсирчан одамлар гуруҳи учун яроқсиз ҳолга келтирмоқда. Шаҳарда ПМ2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифати кўрсаткичидан 6,6 баравар юқори. Бундай ҳаво таъсирчан одамларга ниқоб тақиш, очиқ ҳавода камроқ юриш, ҳавони тозаловчи қурилмалардан фойдаланишни тавсия қилади. 

    Атмосферанинг ифлосланиши каби экологик муаммоларга қарши курашда турли давлатлар ижобий самара берувчи чораларни қўллаб келмоқда. Бу жарима қўллаш, кучли тақиқлар ўрнатиш ва турли имтиёзлар беришни ўз ичига олади. Қуйида экологик фалокатнинг олдини олишдан манфаатдор давлатлар қандай ечим топганини кўриб чиқамиз.

     
    Фото: Теrrapas

    Турли мамлакатларда табиатни муҳофаза қилиш чоралари

    Ҳаракатсизлик табиий муҳитга тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин, шунинг учун давлатлар экологик муаммоларни ҳал қилиш учун чоралар кўрмоқда:

    2015 йил декабрь ойида қабул қилинган иқлим бўйича Париж келишувини 197 та давлат имзолаган. Иштирокчиларининг мажбурияти глобал ҳароратнинг 1,5-2 даражадан ошишига йўл қўймаслик учун иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириши керак. Европа Иттифоқи 2050 йилгача қуёш, шамол ва бошқа яшил энергия манбаларига ўтиш орқали иқлим нейтраллигига эришишни режалаштирмоқда.

    • Европа Иттифоқида бир марталик пластмассалардан тайёрланган маҳсулотлар тақиқланган. Тегишли қонун 2021 йил 3 июлдан кучга кирди. Тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига бир марталик пахта таёқчалари, идиш-товоқ ва ошхона жиҳозлари, полистирол контейнерлар, ҳаво шари ушлагичлари, кислород ва иссиқлик таъсирида майда заррачаларга парчаланадиган оксо-парчаланадиган пластмассадан тайёрланган буюмлар киради.
    • Швейцарияда чиқиндиларнинг тахминан 99 фоизи қайта ишланади. Бу дунёдаги энг яхши кўрсаткич. Агар бирор мамлакат фуқароси қайта ишланиши ёки қайта ишлатилиши мумкин бўлган буюмни ташлаб юборса, у ғазнага солиқ тўлаши керак.
     
    Фото: LeKAS
    • Франция супермаркетларга муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини утилизация қилишни тақиқлади. 2016 йилдан бери сотилмаган озиқ-овқат хайрия ёки чорвачилик фермаларига топширилади. 2022 йил 1 январдан эса француз супермаркетлари пластик қадоқдаги сабзавот ва меваларни сотишни тўхтатди.
    • Норвегия электромобиллар хариди учун чегирмалар беради. Мамлакатда бундай транспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзлар ва субсидиялар тақдим этилади, бу машиналардан ҳавога ифлослантирувчи моддалар чиқишини камайтиришга ҳисса қўшади.
    • Италияда барқарор ривожланиш концепцияси (келажак авлодлар учун табиатни сақлаш муҳимлигини тушунтиради) мактаб ўқув дастурига киритилган. Болалар цивилизациянинг сайёрамизга таъсирини, жумладан иссиқхона эффекти ва глобал исиш ўртасидаги боғлиқликни, шунингдек, экологик муаммоларни ҳал қилишнинг замонавий усулларини ўрганади.
    • Сўнгги 50 йил ичида бутун дунё бўйлаб қўриқланадиган денгиз ҳудудлари яратилди, тижорат мақсадида балиқ овлаш ва денгизни кемалар томонидан ифлослантириш чекланди. Ушбу чора-тадбирлар йўқолиб кетиш хавфи остида турган океан аҳолиси сонининг 18 фоиздан (2000 йилда) 11,4 фоизгача (2019 йилда) қисқаришига олиб келди.

    Европа Иттифоқи давлатларида 2035 йилдан бошлаб ички ёнув двигателли янги автомобиллар сотилмайди. Уларнинг ўрнини электромобиллар эгаллайди ва улар учун ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишга 120 миллиард еврогача маблағ ажратиш режалаштирилган.

    Top 10 Reasons You Should Switch to An Electric Car

    Халқаро энергетика агентлигининг барқарор ривожланиш сценарийсига кўра, 2025 йилга бориб дунё бўйлаб йўлларда аккумуляторли батареяларда ишловчи автомобиллар сони 70 миллионга яқинлашади. 2030 йилга келиб эса уларнинг сони 230 миллионга етади.

    Жаҳон океанининг глобал экологик муаммосини ҳал қилиш учун денгиз экотизимларини, жумладан шўр ботқоқларни, денгиз ўтларини, мангровларни, маржон рифларини ва мегафаунани тиклаш керак. Шунингдек, океанда сузувчи чиқиндиларни фаолроқ йиғиш ва балиқ овлашни чеклаш зарур. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу мақсадга эришиш учун ҳукуматлар йилига тахминан 20 миллиард доллар сарфлаши керак бўлади.

    The Solution to Ocean Pollution Is by Addressing the Problem on Land

    Экологияга эътибор қаратишда етакчи бўлган давлатлар:

    Япония атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича энг ривожланган мамлакатлардан биридир. Гарчи зич аҳолиси, кичик майдони ва саноатлаштиришнинг энг юқори даражасини ҳисобга олган ҳолда, бу имконсиз кўринса-да. Япония тарихида атроф-муҳитга деярли эътибор берилмаган даврлар бўлган. Мисол учун, урушдан кейинги йилларда мамлакатнинг барча саъй-ҳаракатлари иқтисодий ўсишга қаратилган, Япония экологик ҳалокат ёқасида қолган.

    Аммо 60 йилларнинг охири ва 70 йилларнинг бошларида парламент “Атроф-муҳит тўғрисида”ги асосий қонунни ва “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунларни қабул қилди, кейин эса Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ташкил этилди. Ўтган асрнинг 90 йиллари ўрталарига келиб, мамлакатда углерод чиқиндилари атиги 2,4 тоннани ташкил этди, олтингугурт диоксиди чиқиндилари ҳам икки баравар камайди. Бу кўп жиҳатдан автомобиллар учун экологик тоза двигателларнинг ишлаб чиқилиши ва темир йўл транспортининг такомиллаштирилиши билан боғлиқ.

    Awaken Your Five Senses on an “Ecology Tour”!Electric Bicycle Rental  ServiceOshima-Ward, Joetsu City | Yukiguni journey

    Бугунги кунда мамлакат ҳар беш йилда бир марта табиат ҳолатини ўрганади ва ҳар бир префектуранинг ўзига хос экологик қонунлари ва шахсий экологик дастурлари мавжуд. Маҳаллий ҳукуматлар минтақада жойлашган компаниялар билан ифлосланишни назорат қилиш бўйича ихтиёрий шартномалар тузади, ҳавони ифлослантирувчи жарима тўлайди. Бу компанияларни экологик стандартларга мос келадиган технологияларни ишлаб чиқишга мажбур қилади.

    Ҳа, Япония ҳатто атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида ҳам уникалдир: у ўз стандартларини ишлаб чиққан бўлиб, уни чегараларидан ташқарида топиб бўлмайди. Масалан, ҳудудни кўкаламзорлаштириш индекслари шкаласи, ҳатто кичик корхоналар учун ҳам мажбурий экологик баҳолаш тизими мавжуд. Дарвоқе, бундай текширувларда маҳаллий аҳоли ҳам фаол иштирок этмоқда.

    АҚШ. Бугунги кунда мамлакатда экологик фаолиятни тартибга солувчи бир нечта маъмурий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд: Тоза ҳаво тўғрисидаги акт, Тоза сув акти, Атроф-муҳит сифатини яхшилаш тўғрисидаги акт ва бошқалар. Бу соҳадаги асосий ташкилот Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигидир, лекин ҳар бир штатнинг ўз агентликлари, шунингдек, бир неча ўнлаб жамғарма ва ташкилотларига эга. Ҳатто АҚШ Қуролли Кучлари ҳам табиатни муҳофаза қилишда иштирок этиши мумкин. Масалан, улар миллий боғларни муҳофаза қилиш, дарахтларни ноқонуний кесиш ва сув ҳавзаларини ифлослантиришга қарши курашда фаол рол ўйнайди.

    New York environment groups campaign to protect U.S. Environmental  Protection Agency – Spotlight News

    АҚШда халқаро ва маҳаллий кўплаб нодавлат ташкилотлар мавжуд: “Денгизни муҳофаза қилиш маркази”, “Американинг ёввойи ерлари” ва бошқалар. АҚШни ҳақли равишда экологик ҳаракат туғилган жой деб аташ мумкин, у бу ерда ХХ асрнинг 60-70 йилларида пайдо бўлган. 

    Айтганча, атроф-муҳитни тартибга солишнинг иқтисодий механизми  ҳам ишлайди. Бу ифлослантирувчиларни солиққа тортиш ва ифлосланишнинг рухсат этилган даражаларига квоталар бериш тизимидан иборат. Ушбу даражадан ошиб кетган компаниялар шафқатсизларча жаримага тортилади. Жарима миқдори ортиқча чиқиндиларга мутаносибдир ва бу жуда катта эканига шубҳа йўқ.

    80 йилларнинг охиридан бошлаб АҚШнинг экологик сиёсатининг асосий йўналиши замонавий технологиялар ёрдамида ифлосланишнинг олдини олиш бўлди.

    Европа Иттифоқи давлатлари. Европаликлар экологик вазиятни яхшилаш ва атроф-муҳитни бошқаришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш зарурлигини ўтган асрнинг 60-70 йилларида англади. “Қадимги Европа” узоқ вақт саноат чиқиндилари билан бўғилган: 19-асрда Буюк Британия пойтахтини зич туман билан қоплаган Лондон тутунини ҳамма билади. Кўпгина мамлакатларда атроф-муҳитга оид янги қонунлар қабул қилинди, бир қатор Европа парламентларида овоз олган яшил партиялар каби ижтимоий ҳаракатлар фаоллашди. Европа Иттифоқининг ягона экологик сиёсати 1973 йилда шаклланган, аммо мамлакатларнинг ўзлари жуда қаттиқ махсус қонунларни ишлаб чиқди. Скандинавия ярим ороли мамлакатлари, Нидерландия, Германия, Франция, Буюк Британия, Италия бу борада айниқса қаттиққўл эканини кўрсатди.

    Green Deal: Key to a climate-neutral and sustainable EU - EU Reporter

    Германия атроф-муҳит учун курашда сезиларли муваффақиятларга эришди. Бу ерда деярли барча оқава сувлар тозаланади, қишлоқ хўжалиги чиқиндиларининг 90 фоизигача, автомобиль кузовларининг 98 фоизи қайта ишланади. Немислар бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.

    Жамоат ташкилотлари Европа Иттифоқи мамлакатларида ҳам фаол, масалан, Нидерландияда “Ер болалари” ташкилоти атроф-муҳитни оқилона бошқариш бўйича илмий асосланган ҳаракатлар режасини амалга оширувчи катта таъсирга эга.

    Экологик муаммоларни ҳал қилиш йўллари

    1. Қонунларни ишлаб чиқиш ва халқаро шартномалар тузиш. 1972 йилда БМТнинг атроф-муҳит масалалари бўйича конференциясида Стокгольм декларацияси қабул қилинди. У барча давлатлар амал қилиши керак бўлган 26 та экологик тамойилни ўз ичига олади. Бу қайта тикланмайдиган ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, атмосферага заҳарли моддаларнинг чиқарилишини тўхтатиш ёки чеклаш билан боғлиқдир.
    2. Атроф муҳитни тиклаш учун маблағ ажратиш. БМТ 2021-2030 йилларни экотизимларни тиклаш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ўн йиллиги деб эълон қилди. Бу ҳаракат йўналишларидан бири тупроқ унумдорлигини оширишдир. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2 миллиард гектардан ортиқ ўрмонлар кесилган ва деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш ва қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш мумкин.
    3. Технологиялар экологик муаммоларни ҳал қилиш усули сифатида. Янги технологиялардан, жумладан, такомиллаштирилган тозалаш иншоотлари ва муқобил манбалардан (қуёш, шамол ва бошқалар) энергия оладиган электр станцияларидан фойдаланиш атроф-муҳитнинг ифлосланишини минималлаштириш имконини беради.
    4. Аҳоли пунктларидаги маҳаллий ҳудудларни ободонлаштириш. Бу нафақат деразадан чиройли кўриниш ва ёқимли сайр учун, балки микроиқлимни тиклаш, ҳавони тозалаш ва психологик қулайлик даражасини ошириш учун ҳам амалга оширилади. Корхоналар атрофида ва йўллар бўйлаб дарахт экиш муҳим аҳамиятга эга, бу зарарли моддаларнинг тарқалишини камайтиради.

    Инсонлар уйдан чиқмасдан туриб ҳам табиатга ўз ҳиссасини қўша олади

    Кундалик тартибимиздаги кичик ўзгаришлар ҳам атроф-муҳит учун катта фарқ қилиши мумкин. Ҳозир ҳар қачонгидан ҳам табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш зарурати пайдо бўлди. Атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш бир қарашда кўринадиган даражада қийин эмас. Шунчаки, ҳаракатни бошлаш керак. Гап уйдан чиқмасдан фойдаланиш мумкин бўлган атроф-муҳитга ёрдам беришнинг бешта усули ҳақида кетмоқда.

    Чиқиндиларни саралаш

    Госдума приняла закон о раздельном сборе - Агентство социальной информации

    Ҳар йили дунёда табиий муҳитда парчаланиши жуда узоқ вақт талаб қилинадиган тонналаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Шу сабабли, иккиламчи хом ашё яратиш учун бундан маҳсулотлар фойдаланишдан кейин улар тўғри сараланган бўлиши керак. Акс ҳолда сайёра улкан чиқиндихонага айланади. Яъни қоғоз, шиша, пластик маҳсулотлар, озиқ-овқат қолдиқлари кўринишидаги чиқиндиларни алоҳида идишда тўплаш мумкин.

    Батареяларни тўғри утилизация қилиш

    Маиший аккумуляторларни қайта ишлаш нафақат атроф-муҳитни асраш ва оғир металлар (кадмий, қўрғошин, симоб) чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради, балки бирламчи ресурслардан фойдаланмасдан металл тузлари, графит ва темир олиш имконини юзага келтиради.

    Мисол учун, битта батарея 20 квадрат метр ерни ва 400 куб метр сувни оғир металлар билан ифлослантиради. Ёнилғи қуйиш печларида ёндирилган батареялар диоксинларни ишлаб чиқаради, кейинчалик улар сув ёки ҳаво орқали инсон танасига киради. Шунинг учун батареяларни маиший чиқиндилардан алоҳида йиғиш ва йўқ қилиш жуда муҳимдир. Ишлатилган батареяларни махсус қайта ишлаш пунктларига олиб бориш керак. Қоида тариқасида, улар йирик электроника дўконларида мавжуд.

    Полиэтилендан фойдаланманг

    How Perfect is a Paper Bag

    Пластик қоплар биологик парчаланмаслигини биласизми? Келинг, тасаввур қилайлик: ҳар йили триллионга яқин янги пластик қоплар пайдо бўлади.

    Аммо шуни тушуниш керакки, уларни ёқиб юбора олмаймиз, чунки бу углерод оксиди ва зарарли кансерогенларнинг тарқалишига, уларни кўмиш эса сув ва тупроқ заҳарланишига олиб келади. Шундай қилиб, пластик қоплар доимий ифлосланиш ҳосил қилади. Пластик қопларни қоғоз, матодан тикилган сумкалар ёки тўқилган қоплар билан алмаштириш мумкин.

    Огоҳлантиринг

    Атрофингиздаги одамларга ресурсларга онгли муносабатнинг афзалликларини, масалан, ижтимоий тармоқлар орқали етказиш мумкин. Рақамли асрда маълумотни тарқатиш жуда осон. Масалан, Instagram’да онгли истеъмол ҳақидаги постга лайк қўйиш ёки уни саҳифангизда қайта жойлаштириш орқали ҳам оз бўлса-да ҳиссангизни қўшасиз. Aудитория қамровини ошириш орқали сиз кўпроқ одамларнинг атроф-муҳит муаммоларидан хабардор бўлишига ёрдам берасиз.

    “Ер соати” халқаро кампаниясида қатнашинг

    TEACHING ENGLISH AS A FOREIGN LANGUAGE: Earth hour UK

    Ҳар йили март ойининг охирги шанбасида Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF) халқаро “Ер соати” акциясини ўтказиб, барча ташкилотлар, тижорат муассасалари, мактаблар ва жисмоний шахсларни электр энергиясини бир соатга ўчиришга чақиради. Акциянинг мақсади — одамлар эътиборини табиат ва сайёрамиз ресурсларига масъулият билан муносабатда бўлиш зарурлигига қаратиш.

    Ҳаммаси жуда оддий. Бир соат давомида хавфсизлик ва соғлиққа алоқадор бўлмаган чироқлар ва электр жиҳозларини ўчириб қўйиш кифоя. Кенг кўламли тадбирларда иштирок этиш, шаҳрингизда чиқиндиларни қайта ишлаш марказларини ташкил этиш, атроф-муҳит муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратиш – хайрли иш. Аммо ҳамма ҳам бу масала билан шуғулланиш учун вақт ва ресурсларга эга эмас. Бироқ ҳар ким табиатни асрашда ёрдам бера олади.

    26.12.2023, 20:15   Изоҳ (0)   8949
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Зулфия Каримова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Экстремал ҳодиса: Бразилияда юқори ҳарорат сабабли юзлаб дельфинлар нобуд бўлди

    01.10.2023, 21:05

    “Ҳар бир қирғизистонлик Иссиқкўлнинг ифлосланиш кўламини билса, даҳшатга тушади” — депутат

    23.11.2023, 22:10

    Орол тақдири такрорланиши мумкин: Каспий денгизи саёзликнинг критик даражасидан ўтди (видео)

    27.11.2023, 21:35

    Қозон мэри пакетларни ювиб ишлатишга чақирди

    12.12.2023, 21:05

    Покистон ҳаво ифлосланишига қарши курашиш учун сунъий ёмғирдан фойдаланмоқда

    25.12.2023, 21:34

    Энг озода мамлакат — Швейцария чиқиндилардан қандай қилиб пул ишлайди?

    26.12.2023, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.