• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ёвуз бўлиш ҳам санъат: томошабинларни антагонист эканига ишонтиролмаган актёрлар

    Машҳурлиги ва маҳоратига қарамай, айрим актёрлар салбий образни ишонарли тарзда гавдалантира олмайди. Томошабинлар уларни бундай ролда қабул қилмайди, бунинг сабаблари турлича бўлиши мумкин — ташқи кўринишнинг образга тўғри келмаслиги, доимий ижобий ролларда кўриниб келгани ёки ролга чуқур киришдаги муаммолар. Қуйида ана шундай ҳолатга дуч келган тўрт актёр ҳақида сўз юритамиз.

    nk
    Фото: Kino.mail.ru

    Жаред Лето — “Худкушлар гуруҳи” фильмидаги Жокер

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Агар кино ихлосмандлари илгари Ҳит Леджер ва Хоакин Феникснинг Жокер образларини кўрмаганида эди, Жаред Летонинг ижроси бунчалик салбий қабул қилинмасди. Дастлаб у бу ролга тасдиқланганда мухлислар катта умид қилган эди. Кўпчилик Летонинг Жокери жуда ёрқин чиқишини тахмин қилди, аммо натижа кутилганидек бўлмади.

    Танқидчиларнинг фикрича, ҳар бир актёр Жокерга ўзига хосликни олиб кирган ва уни кўп қиррали қилган. Лекин Жаред буни уддалай олмади. Бундан ташқари, актёр суратга олиш майдончасида ҳам салбий таассурот қолдирди. Оммавий ахборот воситалари унинг кадр ортидаги қилиқлари — гоҳ Лето ўйин-кулги уюштириши, гоҳ ҳамкасбларини мазах қилиши ҳақида ёзишди. Улар Жаред ўз ишига ҳурматсизлик ва масъулиятсизлик билан қарайди, деб ҳисоблашди. Бундан ташқари, у бу қиёфада даҳшатли кўринишнинг уддасидан чиқолмади.

    Томошабинлар уни “ақлдан озган Жокер” сифатида қабул қила олмади. Ҳит Леджер ва Хоакин Феникс эса аксинча, бундай образда чуқур психологик драматизм яратган эди.

    Светлана Ходченкова — “Ўлмас Росомаха” фильмидаги Сувилон

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Светлана Ходченкова Голливудга илк қадамларини қўяётган пайтда “Ўлмас Росомаха” фильмида Сувилон образини ижро этган. Унга фильмда кўп вақт ажратилмаган бўлса-да, бу қисқа дақиқаларда актриса образи ёдда қоларли чиққан.

    Аммо унинг образи фильмда хавфли душман эмас, балки жозибали аёлдек кўринади. Томошабин Росомахага жиддий таҳдид сезмайди. Ходченкованинг чиройли турмаги, мовий кўзлари ва нафис қиёфаси уни қаҳри қаттиқ, қонхўр душман сифатида кўришга халақит беради. Бунгача актриса ҳеч қачон салбий образларни ижро этмаган, бу эса томошабинлар унга ишонишига янада тўсқинлик қилган бўлиши мумкин.

    Том Хиддлстон — Marvel фильмларидаги Локи

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Marvel фильмларида Том Хиддлстон ижросидаги Локи образи шу қадар машҳур бўлдики, у ҳатто Капитан Америкадан ҳам кўпроқ мухлис тўплади. Бу эса одатда ёвуз қаҳрамонларга хос ҳолат эмас. Комиксларда Локи маккор, ўз манфаати учун ҳар қандай ишга тайёр хоин сифатида тасвирланади.

    Хиддлстон Локи ролида илк бор 2011 йилда “Тор” фильмида пайдо бўлган. Унда Локи оиласини сотади, Йотунхаймни йўқ қилишга ва Ерга ҳукмронлик қилишга ҳаракат қилади. Лекин шунга қарамай, томошабинлар унга ачиниш ва ҳамдардлик билан қарайди.

    Том Хиддлстон илгари бундай салбий ролларда ўйнамаган ва ҳар сафар Локи хиёнат қилганида ҳам томошабинлар уни тушунишга ҳаракат қилган. Мухлисларининг илиқ муносабати сабаб Локи аста-секин ижобий қаҳрамонга айлана бошлади. Marvel эса сюжетни ўзгартиришга мажбур бўлди. Натижада Локи алоҳида сериалда бош қаҳрамон сифатида чиқди.

    Адам Драйвер — “Юлдузлар жанги”

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    “Юлдузлар жанги: куч уйғониши” фильмида Адам Драйвер Кайло Рен ролини ижро этди. Танқидчилар унинг актёрлик маҳоратидан мамнун бўлса-да, томошабинлар уни муваффақиятсиз деб баҳолади. Бу сафар ҳам уларнинг норозилиги жиддий асосга эга эмасди. Кўпчиликка Адамнинг ташқи кўриниши ва хатти-ҳаракатлари ёқмади. Томошабинларнинг фикрича, Драйвер актёрдан шафқатсизлик ва ўзига хос таассурот талаб қиладиган ёвуз инсон ролига ҳали “етиб бормаган эди”. Кимгадир у етарлича келишган эмас, кимгадир эса ҳаддан ортиқ ёқимтой йигит бўлиб кўринди.

    4 июл, 15:26   Изоҳ (0)   1481
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўлим билан юзма-юз: оғир касалликларни енгиб, ҳаётга қайтган Голливуд юлдузлари 

    1 июл, 18:01

    Кастингдан ўтган бўлса-да фильмда рол ижро этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган актёрлар

    2 июл, 17:59

    Машҳур фильмларда кўпчилик сезмаган 17 хатолик

    28 июн, 15:35

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    27 июн, 14:39

    Жанубий кореялик актёр Ли Мин Хо мухлисларидан жуда кўп совға олгани учун танқид остида қолди

    28 июн, 14:25

    Аввал фантастикадек туюлган энди эса ҳақиқатга айланган 5 та кино прогнози

    28 июн, 13:50

    “Ҳар ерни қилма орзу” — Голливуд юлдузлари кино олами ва машҳурлик ортидаги разилликлар ҳақида

    1 июл, 11:41

    Кулолчилик, фокус кўрсатиш ва ошпазлик: машҳурларнинг яна қандай яширин иқтидорлари бор?

    27 июн, 13:53

    Киносаёҳат: Голливуднинг машҳур фильм ва сериаллари суратга олинган локациялар

    27 июн, 19:20

    Голливуд юлдузларининг кино оламида шуҳрат қозонаётган фарзандлари

    1 июл, 19:10

    Машҳурлар ҳаяжонни қандай енгади: Зендая, Гарри Стайлс ва Меган Марклнинг шахсий усуллари

    29 июн, 11:30

    “ ‘Форсаж’нинг якуний қисмида марҳум актёр Пол Уокер қайтади” — Вин Дизель

    30 июн, 12:40

    “Калмар ўйини” сериалининг янги версияси АҚШда суратга олинади

    30 июн, 11:43

    Француз киноси юлдузлари Марион Котияр ва Гиём Кане 18 йиллик турмушдан сўнг ажрашди

    30 июн, 20:20

    Болливуд актрисаси Шефали Жаривала “ёшартирувчи” укол олганидан сўнг вафот этди 

    30 июн, 16:50

    Сеулда “Калмар ўйини” сериали шарафига парад ўтказилди

    30 июн, 18:50

    Амазон янги Жеймс Бондни изламоқда. Номзодлар орасида Том Ҳолланд ҳам бор 

    1 июл, 13:04

    Болаликни ёдга солувчи эртак: “Мио, болагинам Мио” фильми актёрларининг тақдири қандай кечди?

    1 июл, 10:27

    Сўнгги “Ўргимчак одам” режиссёри Redditʼдаги биргина пост сабаб машҳур саҳнани ўзгартиргани ҳақида сўзлаб берди

    1 июл, 09:45

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалнинг финали ва давом этиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди

    1 июл, 09:28

    The New York Times XXI асрнинг энг яхши 100 та фильмини эълон қилди. Биринчи ўринни корейс фильми эгаллади

    1 июл, 14:40

    Энн Ҳетеуэй “Қаттиққўл хоним” фильмининг давомида суратга тушади

    1 июл, 13:47

    Дунёда илк бор барча босқичлари тўлиқ сунъий интеллект ёрдамида яратилган мультсериал тақдим этилди

    1 июл, 16:50

    Hodie mihi’дан Cras tibi’гача: “Калмар ўйини”нинг 3-мавсумида муаллифлар томонидан яширилган ишоралар

    2 июл, 12:13

    Ҳайп қандай ишлайди: машҳур киноларни холисона баҳолашга ёрдам берадиган тавсиялар

    2 июл, 10:49

    Сериал ўз вақтида тугади: “Калмар ўйини” 3-мавсумининг кутилмаган, аммо ажойиб тарзда якунланишининг 5 сабаби

    2 июл, 18:40

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалдаги ёвуз қаҳрамонларни Илон Маск билан солиштирди

    2 июл, 09:42

    Суперқаҳрамон образидан сўнг: Marvel олами юлдузларининг карьераси қандай кечди?

    2 июл, 13:50

    Тарас Булба, Мўжизакор аёл, гўзал Се Бёк ва Танос: “Калмар ўйини 3”да кўпчилик эътиборидан четда қолган асосий ишора ва деталлар

    3 июл, 18:40

    “Калмар ўйини”нинг учинчи мавсуми Netflixʼда рекорд ўрнатди

    3 июл, 09:51
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.