Тарихда актёрлар суратга олиш жараёнида премерани кутмай туриб лойиҳани тарк этган ҳолатлар ҳам бўлган. Бунга асосан ижодий келишмовчиликлар сабаб бўлган. Бироқ бунинг ортида нима яширинган? Ролга мос келмаслик, жанжалкаш хатти-ҳаракатлар, баъзан эса — жиноятлар. Кино оламидаги энг шов-шувли кетишлар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Эрик Столц

“Келажакка қайтиш” фильмида Марти Макфлай ролини бошқа актёр ижро этиши мумкин эди, гарчи ташқи кўринишлари жуда ўхшаш бўлса ҳам. Дастлаб бу рол Эрик Столцга берилганди. Аслида, режиссёр Роберт Земекис ва продюсер Стивен Спилбергнинг биринчи танлови Майкл Жей Фокс бўлган. Бироқ ўша пайтда Фокс “Оилавий ришталар” (Family Ties) сериалида суратга тушаётган эди, шунинг учун уни лойиҳа майдонидан қўйиб юборишмаган.
Бир ярим ой ўтгач, яъни фильмнинг учдан бир қисми суратга олинганидан кейин, Земекис хатога йўл қўйилганини англади. Столц жуда драматик эди ва Марти образининг ажралмас жиҳатлари — енгиллик ва шўхликдан йироқ эди. Энг муҳими, у кулгили эмасди. У скейтборд учишни ҳам эплай олмасди, бу эса рол учун муҳим эди. Натижада унга мулойимлик билан раҳмат айтишди, гарчи бу ўзгариш студияга бир неча миллион долларга тушган бўлса ҳам.
Сўнгра эса кутилмаган ҳолат юз берди. “Оилавий ришталар” сериалига бошқа юлдуз Мередит Бакстер қайтди. Майкл Фоксга икки лойиҳа устида бир пайтнинг ўзида ишлашга рухсат берилди. Столц фильмда фақат битта эпизодда қолди — Марти кафеда Биффни уриб йиқитадиган саҳна.
Жеймс Пюрфой

“Ёвузлик маскани” ва “Жон Картер” фильмларидаги роллари билан танилган Жеймс Пюрфой “V — бу Вендетта” фильмида иштирок эта олмади. У Буюк Британиядан бўлган анархист — V ролига тасдиқланган бўлса-да, атиги олти ҳафта суратга тушганидан кейин режиссёр Жеймс МакТиг ҳамда Вачовски опа-сингиллари, ссенаристлар ва продюсерлар у билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. Кўпчилик унинг овозига норозилик билдирган. Чунки актёрнинг овози етарлича қўрқинчли ва ҳукмрон эмаслиги айтилади. Аммо Пюрфой интервьюсида буни инкор қилиб, ижодий келишмовчиликлар сабаб кетганини айтди. Айнан нима учун келишмовчилик бўлганини очиқламади.
Янги “V” роли учун актёр излаш узоққа бормади. Дарҳол “Матрих”дан таниқли Жеймс Хюго Уивингни жалб қилишга муваффақ бўлишди. У МакТиг ва Вачовски опа-сингиллари учун яхши таниш эди. Кўплаб саҳналарда Уивингдан фақат овозини алмаштириш талаб этилган. Шундай қилиб, расмий жиҳатдан Пюрфой фильмни тарк этмаган ҳисобланади. Аммо бу унинг учун кичкина тасалли бўлди.
Жеймс Римар

Режиссёр Жеймс Кемерон “Бегона” фильмига тайёргарлик кўраётганида капрал Хикс ролини ўйнай оладиган одамни қидираётган эди. Продюсер Уолтер Ҳилл ўзининг дўсти Римарни номзодликка тавсия қилди ва Кемерон уни инобатга олди. Аммо тасвирга олиш бошланганидан бир ҳафта ўтиб, уни лойиҳадан четлатди, ва бунинг сабабини дарҳол ошкор қилмади.
Кейинчалик актёр тақиқланган модда сақлашда ҳибсга олиниши сабабли ишдан бўшатишганини тан олди. Бундай ҳолатда лойиҳа иштирокидан гап бўлиши мумкин эмас эди. Унинг ўрнига Майкл Бен ролга танланди. Римар эса бу хатти-ҳаракати билан ўз карьерасига жиддий зарар етказди ва Сигурни Уивер билан биргаликдаги афсонавий франшизада иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлди. Кейинчалик у бундай хатоларни такрорламади. Ҳозир ҳам томошабинларни экрандаги роллари билан хурсанд қилмоқда. Яқинда уни “Оппенгеймер” фильмида кўриш мумкин эди.
Ричард Гир

Изоҳ (0)