• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишлаётганини маълум қилди. У бу ҳақда Axios порталига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Фото: AP
    “Биз одамларга ёрдам бермоқчимиз. Уларнинг яшашига кўмаклашмоқчимиз. Одамларнинг тўйиб овқатланишини истаймиз. Бу аллақачон амалга оширилиши керак бўлган нарса эди”, деди Трамп.

    Америка раҳбари Ғазо секторидаги очарчилик ҳақидаги хабарлардан ташвишда эканлигини билдирган. У радикал Фаластин ҲАМАС ҳаракатини анклавга келаётган инсонпарварлик ёрдамини ўғирлаш ва кейинчалик сотишда айблаган.

    2025 йил 2 мартдан бошлаб Ғазо секторига халқаро гуманитар ёрдам етказилмаяпти. Исроилнинг қарори билан барча назорат-ўтказиш пунктлари ёпиқ ҳолда қолмоқда. Озиқ-овқат тақсимоти эса Исроил ва АҚШ томонидан бошқариладиган Ғазога инсонпарварлик ёрдами жамғармаси пунктлари тизими орқали амалга оширилмоқда.

    ҲАМАСнинг таъкидлашича, “ёрдамнинг катта қисми илгари эвакуация қилинган хавфли ҳудудларга ҳаво орқали ташланмоқда. Бу эса мазкур ёрдамни самарасиз қилади ва тинч аҳолининг ҳаётини хавф остига қўяди”.

    Бундан аввал Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул Исроилга ташрифи давомида ГФРнинг Ғазо секторидаги оч қолган аҳолига ёрдамни кенгайтираётганини ва БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурига (WFP) қўшимча 5 миллион евро ажратилишини эълон қилганди.

    Илгари БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури Ғазо секторида озиқ-овқат истеъмолининг асосий кўрсаткичлари 2023 йил октябрь ойида можаро авж олгандан бери энг ёмон даражага етганини маълум қилган эди.

    “Озиқ-овқат хавфсизлиги фазаларининг интеграциялашган таснифи” (IPC) халқаро мониторинг ташаббусига кўра, анклав аҳолисининг 39 фоизи кетма-кет бир неча кун давомида оч қолишга мажбур, 500 мингдан ортиқ киши — Ғазо аҳолисининг қарийб чорак қисми очликка яқин шароитда яшаяпти.

    Исроилнинг 2023 йил октябрида Ғазога қарши бошлаган уруши оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 60 мингдан ошди. Уларнинг қарийб 150 нафари очарчиликдан вафот этган.

    1 август, 23:25   Изоҳ (0)   921
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Ғазо

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Кино | 2 август, 10:50

    Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди (видео) 

    Ўзбекистон | 2 август, 10:30

    Расман. Сон Ҳён Мин “Тоттенҳэм”ни тарк этишини эълон қилди

    Спорт | 2 август, 10:25

    Трамп Медведевнинг таҳдидига жавобан АҚШнинг иккита ядровий сув ости кемасини Россия яқинига жойлаштиришни буюрди

    Дунё | 2 август, 10:10

    2,2 млрд долларлик касса: 2025 йилнинг энг кўп даромад келтирган 10 та фильми

    Маданият | 2 август, 09:45

    Родриго “Ливерпуль”га ўтишга розилик билдирди — ESPN

    Спорт | 2 август, 09:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.