• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ЕТТБ ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказди

    Боку шаҳрида ўтаётган CОP29 саммити доирасида президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ушбу нуфузли халқаро молия институти билан кенг қамровли ҳамкорлик қилиш бўйича амалий жиҳатлар кўриб чиқилди.

    Банкнинг мамлакатга инвестициялари 5 миллиард евродан ошгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон банкнинг минтақамиздаги энг йирик ҳамкори ҳисобланади.

    ЕТТБнинг фаол иштирокида банк секторини хусусийлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда, инвестициялар ва ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда.

    Давлат раҳбари лойиҳаларни тайёрлаш сифати ва самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

    Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик стратегиясини амалга ошириш ва уни янада бойитиш муҳимлиги таъкидланди. Энергетика самарадорлиги, кичик ва ўрта бизнес, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳа ва инфратузилмада давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш, шунингдек, “яшил” шаҳарларни ривожлантириш соҳаларида янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида белгиланди.

    2025 йилда Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини тайёрлаш ва ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир билан учрашди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    У билан халқаро молиявий институт бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Давлат раҳбари Ислом тараққиёт банки билан шериклик жадал ривожланиб бораётганини юқори баҳолади. 2024 йилнинг март ойида Тошкентда ислом дунёсининг етакчи молия институтлари иштирокида банк раҳбарлигидаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.

    ИTБ билан лойиҳалар портфели 4 миллиард доллардан ошди, уларнинг 40 фоизи хусусий секторга тўғри келмоқда.

    Банк иштирокида ташкил этилган Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш юзасидан қўшма жамғарма капитали изчил шакллантирилмоқда.

    Таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, тадбиркорлик, экология соҳаларида янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, хусусий инвестицияларни сафарбар этиш, банк тузилмаларини лойиҳа ишларига фаол жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Мамлакат саноати ва тоғ-кон тармоғидаги йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда ИTБнинг иштироки юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    ЕТТБ билан ҳамкорлик

    Шавкат Мирзиёев жорий йил 1 май куни ушбу банк президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди. Унда давлат раҳбари сув таъминоти, энергетика, йўл инфратузилмаси, “яшил” шаҳарларни ривожлантириш борасида янги лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаганди.

    Май ойида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 4Р156 Урганч—Хонқа—Ҳазорасп—Тошсоқа орқали—Амударё—А380 автойўли автомобиль йўлини цемент-бетон қопламаси билан реконструкция қилиш бўйича битим имзоланган эди.

    Август ойида эса ЕТТБ Ўзбекистонда қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш учун 65 млн доллар кредит ажратиши ҳақида хабар берилганди.

    Сентябрь ойи охирида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 ва 2025 йилларда 6 фоизга ўсишини прогноз қилган эди.

    Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорлик

    2023 йил февралида Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистонда мактаблар қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратишни режалаштираётгани тўғрисида хабар берилганди. Март ойида эса банк Ўзбекистондаги қишлоқ жойларни ривожлантиришга 200 млн доллар ажратган.

    2023 йилнинг апрелида Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ташриф буюрган Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон Шавкат Мирзиёев қабулида бўлганди. Ўзбекистон президенти ИTБ билан янги шериклик дастурини биргаликда амалга ошириш муҳимлигини қайд этиб, янги ўрта муддатли шериклик дастури доирасида банк гуруҳи билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилганди.

    Июль ойида Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириши айтилганди.

    12.11.2024, 20:44   Изоҳ (0)   4260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шавкат Мирзиёев#ЕТТБ#Ислом тараққиёт банки

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Euronews: Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатга хорижий инвесторларни жалб қилмоқда

    16.05.2023, 15:16

    Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди 

    17.05.2023, 11:15

    Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган ЕТТБ Бошқарувчилар кенгаши йиғилишини очиб беради

    17.05.2023, 12:23

    “ЖСТга киришда катта қадамлар ташладик, бу йўналишда бу йил салмоқли натижаларга эришамиз деб ишонаман” — Шавкат Мирзиёев

    17.05.2023, 20:15

    Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги инвестициялари 3,5 млрд евродан ошди

    01.12.2023, 19:02

    Ўзбекистон президенти ЕТТБ раҳбари билан учрашувда “яшил” шаҳарларни ривожлантириш борасида янги лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини айтди

    01.05.2024, 18:47

    “Дарё” дайжести: 1 майнинг энг муҳим хабарлари

    01.05.2024, 22:15

    ЕТТБ Хоразм вилоятидаги йўлни модернизация қилиш учун 238 млн доллар кредит ажратди 

    03.05.2024, 09:05

    Ўзбекистон тўқимачилик саноатида меҳнат шароитлари ва ҳуқуқларини яхшилаш бўйича муҳим келишув имзоланганига бир йил тўлди

    28.06.2024, 23:30

    Камола Маҳмудова 48 ёшида вафот этди

    27.09.2024, 11:40

    "Банк раҳбарлари ўзгаришларнинг мақсадини тушуниб етмаяпти" — эксперт Ўзбекистондаги давлат банклари трансформацияси ҳақида

    23.10.2024, 14:09

    “Эзгу амал” жамғармаси ва ЕТТБ саратон касаллигига чалинган болаларни даволаш учун хайрия акциясини бошлади

    22.10.2024, 21:50

    “Ҳарбий иттифоққа бирлашиш учун ҳар бир кун, ҳар бир йил ғанимат!”. Кўп қутбли дунёда туркий халқларнинг келажаги қандай?

    08.11.2024, 19:05

    “Эл-юрт саломатлиги — жамиятнинг  бебаҳо бойлигидир” — Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларига байрам табриги йўллади 

    09.11.2024, 12:29

    Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбайжонга ташриф буюради

    10.11.2024, 18:08

    Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди 

    11.11.2024, 09:09

    Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонига етиб борди

    11.11.2024, 14:41

    Ўзбекистон ва Саудия Арабистони “яшил” энергетика соҳасидаги шерикликни кенгайтиради

    11.11.2024, 15:59

    Ўзбекистонга 2024 йил якунигача Саудия Арабистони компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади

    11.11.2024, 17:19

    “Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр” — Шавкат Мирзиёев

    11.11.2024, 19:26

    Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони валиаҳди билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди? 

    11.11.2024, 21:08

    Президентнинг Саудия Арабистонига ташрифи, Тошкентда демонтаж қилинган ноқонуний реклама баннерлари, Наманганда тўқнашган Damas ва тепловоз: 11 ноябрнинг энг муҳим...

    11.11.2024, 23:10

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди 

    11.11.2024, 23:55

    Шавкат Мирзиёев Бокудаги иқлим конференциясида қандай муаммоларга тўхталади? Шерзод Асадов жавоб берди 

    12.11.2024, 15:33
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40

    Путиннинг Курск вилоятига ташрифида дронлар ҳужум қилган — ОАВ 

    Дунё | 25 май, 17:11

    Хави Осиё қитъасига қайтиши мумкин

    Спорт | 25 май, 16:40

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50

    Расман. Хаби Алонсо — “Реал Мадрид” бош мураббийи

    Спорт | 25 май, 15:24

    Ҳиндистон чегарачилари давлатга ноқонуний киришга уринган покистонликни отиб ўлдирди

    Дунё | 25 май, 15:09

    Кевин де Брюйненинг кейинги манзили қайси чемпионат бўлиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 25 май, 14:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.