Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари йиғилишда нутқ сўзлаши, тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Самарқандда 16 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг “Иқтисодий чидамлилик ва барқарорликка инвестициялар киритиш” мавзусидаги 32 йиллик йиғилиши бошланди. Ўзбекистон томонидан ушбу тадбирни ўтказиш учун ариза 2019 йилда берилган ва 2022 йилда тасдиқланган.
Тадбирнинг уч кунлик кун режасидан экспертлар иштирокидаги турли мавзуларда минтақалар ва алоҳида мамлакатларга бағишланган бир қатор панел мунозаралари ўрин олган. Улар қаторидан:
- халқаро савдо муносабатлари;
- энергия хавфсизлиги ва қайта тикланадиган энергия манбалари;
- кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги аҳамияти;
- ривожланаётган бозорларда рақамлаштириш жараёнлари;
- ЕТТБ “Яшил шаҳарлар” дастури;
- ЕТТБнинг “Минтақавий иқтисодий истиқболлар” мавзусидаги асосий макроиқтисодий тадқиқоти ва бошқалар ўрин олган.
Изоҳ (0)