• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Эл-юрт саломатлиги — жамиятнинг  бебаҳо бойлигидир” — Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларига байрам табриги йўллади 

    Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.

    “Аввало, ўз ҳаётини инсон саломатлигини асрашдек олижаноб ишга бағишлаб келаётган сиз азизлар – фидойи шифокор ва ҳамшираларни, соҳа фахрийларини касб байрамингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

    Барчамиз яхши тушунамизки, эл-юрт саломатлиги — жамиятнинг бебаҳо бойлигидир. Тинчлик ва соғлиқ бўлган жойда албатта ўсиш ва ўзгариш, бахтли ва фаровон ҳаёт бўлади.

    Шу маънода, Янги Ўзбекистонимиз эришаётган катта ютуқларда, инсон капиталини ривожлантиришда жонкуяр тиббиёт ходимларининг муносиб ҳиссасини эътироф этиб, уларга ҳар қанча раҳматлар айтсак, арзийди.

    Фото: “Пресидент.уз”

    Кейинги йилларда амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотларимиз туфайли соғлиқни сақлаш тизимида ҳам туб ўзгаришлар юз бермоқда.

    Аввало, ажратилаётган бюджет маблағларининг бир неча бор кўпайтирилгани, хусусий сектор ривожига кенг йўл очилаётгани туфайли соҳанинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмоқда, хизматлар тармоғи кенгайиб, соғлом рақобат муҳити шаклланиб, сифат ва самарадорлик ошмоқда. Диагностика ва даволаш амалиётига илғор замонавий технологиялар фаол жорий этилмоқда.

    Барча ижтимоий хизматлар қатори тиббиётни ҳам халқимизга янада яқин қилиш учун малакали даволаш ва профилактика тизимини хонадонларгача олиб кириш чоралари кўрилмоқда.

    Шу мақсадда бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти янгиланмоқда. Ушбу бўғинда биринчи навбатда касалликларнинг олдини оладиган, уларни келтириб чиқарадиган сабабларга қарши курашадиган механизмларни жорий этиш бошлангани ҳам шундан далолатдир”, дейилади табрикда.

    Шунингдек, давлат раҳбари аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни маҳаллабай, манзилли ва аниқ мақсад асосида таъминлаш бўйича янгича тажриба қўлланилаётганини таъкидлаб, тизимда “Электрон поликлиника”, “Электрон рецепт” дастурлари жорий этилаётгани, бунинг учун патронаж ходимлари халқаро стандартлар асосида ўқитилаётганини айтиб ўтди.

    “Тез тиббий ёрдам тизими автоматлаштирилган электрон бошқарувга ўтказилиб, хорижда ишлаб чиқарилган 1 000 та махсус замонавий автомобиль билан таъминланди.

    Ихтисослашган тиббий хизмат ҳам аҳолига яқинлаштирилмоқда. Бу йўналишда диагностика усуллари 500 дан, даволаш усуллари эса 800 дан ошгани эътиборлидир.

    Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида донордан олинган суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси, Кардиология марказида мураккаб эндоскопик жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди.

    Миллий тиббиёт маркази шифокорлари томонидан олис туманларда Европадан келтирилган кўчма кардиожарроҳлик мажмуасида мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилмоқда.

    Азим пойтахтимизда тиббиёт соҳасидаги ноёб мега лойиҳа сифатида барпо этилган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология марказининг янги замонавий мажмуасида сўнгги намунадаги асбоб-ускуна ва шароитлар асосида касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш ҳажми бир неча баробар ошади. Энг муҳими, юртдошларимиз ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, чет элдаги даволаш марказларига бориш ташвишидан қутулади.

    Ҳеч шубҳасиз, тиббиёт соҳасидаги ютуқларимиз халқаро миқёсда эътироф этилаётгани барчамизни қувонтиради. Болалар миллий тиббиёт маркази халқаро сертификатни қўлга киритгани, Хирургия марказида халқаро сифат стандартлари жорий этилгани, мамлакатимиз гепатит V га қарши курашишда минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришгани тасдиқлангани шулар жумласидандир.

    Албатта, барчамизнинг биргаликдаги меҳнатимиз маҳсули бўлган бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин”, дейилади табрикда.

    Яқинда давлат тиббий суғурта механизмларини жорий этишга оид қарор имзоланди. Ушбу ҳужжатга кўра, тизим доирасидаги бепул тиббий хизматлар ва дори-дармонлар харажатлари давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

    Президент аҳоли саломатлигига эътиборни кучайтириш орқали инсон қадрини ошириш, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлашга қаратилган бундай муҳим ишлар келгусида ҳам изчил давом эттирилишини таъкидлади.

    “Мухтасар айтганда, тиббиётни янада халқчил соҳага айлантириш, одамларни ушбу тизимдан рози қилиш масаласи доимо эътиборимиз марказида бўлади.

    Бу борадаги вазифаларни муваффақиятли адо этишда муқаддас қасамёдига содиқ сиз, заҳматкаш ва олижаноб тиббиёт ходимлари ўзингизни аямасдан, бой билим, маҳорат ва тажрибангизни сафарбар этасиз, деб ишонаман.

    Буюк Ибн Сино бобомиз анъаналарининг муносиб давомчилари бўлган сиз, азизларни Тиббиёт ходимлари куни билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, шарафли фаолиятингизда янги ютуқлар тилайман”, дейилади президент табригида.

    09.11.2024, 12:29   Изоҳ (0)   6173
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #шавкат мирзиёев#Ўзбекистон#тиббиёт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази янги мажмуада иш бошлайди (фото)

    29.08.2024, 19:01

    Термизда Марказий Осиёдаги биринчи эркин савдо зонаси очилди (фото)

    29.08.2024, 20:06

    “Дарё” дайжести: 29 августнинг энг муҳим хабарлари

    29.08.2024, 22:39

    “Дарё” дайжести: 10 сентябрнинг энг муҳим хабарлари 

    10.09.2024, 22:40

    Ўзбекистонда боғча, мактаб, тиббиёт, йўл, сув ва электр инфратузилмаси учун 120 трлн сўм ажратилгани маълум қилинди

    11.09.2024, 16:52

    Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц тор доирада ҳамда делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    15.09.2024, 20:46

    Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц икки мамлакат етакчи компания ҳамда банклари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото)

    16.09.2024, 11:50

    Ўзбекистон президенти янги тайинланган хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди (фото)

    20.09.2024, 16:54

    Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди

    23.10.2024, 19:41

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    01.11.2024, 20:01

    Ўзбекистонда 2030 йилгача “яшил” энергия манбалари 40 фоизга етказилиши кутилмоқда

    05.11.2024, 19:33

    “Эндиликда ҳокимлар маҳаллий кенгаш раиси бўла олмайди” — Одилжон Тожиев 

    05.11.2024, 23:57

    “Қўшнинг тинч, сен тинч”. Ўзбекистон дунё яккалаган Афғонистондан нима кутмоқда?

    06.11.2024, 15:48

    Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги низонинг ягона ечимини айтди

    06.11.2024, 14:39

    Туркий дунё хартияси қабул қилинди

    06.11.2024, 15:25

    Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

    06.11.2024, 16:00

    Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни табриклади

    06.11.2024, 17:13

    Президентнинг Яқин Шарқдаги низо бўйича фикрлари, Cobalt устига тоғдан тушган тош, вилоятларда ҳокимлар тасдиқланиши: 6 ноябрнинг энг муҳим хабарлари 

    06.11.2024, 22:45

    Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатнови йўлга қўйилади

    07.11.2024, 13:05

    Жиззахда ноқонуний тамаки олиб кириш билан шуғулланган 42 та тадбиркорлик субъектига молиявий жарималар қўлланилди

    07.11.2024, 15:00

    Шуҳрат Абдураҳмонов тўртинчи муддатга Андижон вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

    07.11.2024, 12:50

    Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади

    07.11.2024, 17:31

    Тўртта вилоятда ўрта ва майда эскирган насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда

    07.11.2024, 18:01

    “Ҳарбий иттифоққа бирлашиш учун ҳар бир кун, ҳар бир йил ғанимат!”. Кўп қутбли дунёда туркий халқларнинг келажаги қандай?

    08.11.2024, 19:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канада АҚШ товарларига жавоб божларини бекор қилади

    Дунё | 22 август, 22:20

    Илон Маск Марк Цукерберг билан OpenAI’ни сотиб олишни муҳокама қилгани маълум бўлди

    Дунё | 22 август, 22:10

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туя ва бўталоқ совға қилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:51

    2,6 млрд сўмлик товар кодларини ўзгартириб, божхона тўловидан қочмоқчи бўлганлар аниқланди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:48

    Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 600 кг яроқсиз гўшт савдога чиқишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:30

    Трамп Байденни Украинага Россияга жавоб беришга имкон бермагани учун танқид қилди

    Дунё | 22 август, 21:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланиш санаси маълум бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:06

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.