Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Дарвин Нуньес фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Унга кўра, уругвайлик футболчининг Саудияга кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори. Сабаби “Ал-Ҳилол” Нуньеснинг вакиллари билан алоқа ўрнатган. Яқин кунларда “Ливерпуль” ва Риёд клуби ўртасида 26 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича музокаралар бошланиши мумкин.
“Ливерпуль” “Ньюкасл” ҳужумчиси Александр Исак билан келишувга эришгани айтилмоқда. Агар “ҳаккалар” билан расмий музокаралар ижобий якунланса, Дарвин Нуньесга клубни тарк этишга мажбур бўлади. Сабаби швециялик ҳужумчининг келиши, Дарвиннинг ўйин амалиётга таъсир қилади
Нуньес 2022 йилда 85 миллион евро эвазига Португалиянинг “Бенфика” клубидан “Ливерпуль”га ўтган эди. Айнан ўша йили “Манчестер Сити” Эрлинг Ҳоландни трансфер қилган. Ушбу жамоалар ўртасидаги кучли рақобат фонида икки ҳужумчи доимий солиштирилиб келинарди. Афсуски, Дарвин оммавий ахборот воситалари ва мухлислар босимига дош бера олмади. Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш — футболчининг ОАВ ва жамоатчилик босимидан халос бўлиши учун яхши вариант сифатида кўрилмоқда.
Маълумот ўрнида, 26 ёшли Дарвин Нуньес ўтган мавсумда “Ливерпуль” сафида жами 47 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 7 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)