• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Euronews: Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатга хорижий инвесторларни жалб қилмоқда

    Ўзбекистонга халқаро инвестицияларнинг киритилиши сўнгги олти йилда ўн баравар ошди. 2017 йилда бошланган ҳукуматнинг кенг кўламли ислоҳотлари иқтисодиётни очиб, Марказий Осиё давлатига хорижий капитални жалб қилмоқда ва инвесторлар сонини оширмоқда. Бу ҳақда Euronews нашри Ўзбекистондаги ислоҳотларга бағишланган мақоласида ёзади.

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Нашр қайд этганидек, Жиззах вилоятида Silverleafe Америка—Ўзбекистон қўшма корхонаси пахта етиштирмоқда. Уруғ экишдан тортиб ҳосилни йиғиб олишгача бўлган бутун жараён 100 фоиз автоматлаштирилган.

    Бу йил Silverleafe Ўзбекистонда янги технологияни жорий қилмоқда, у машинада терилган пахтани рақамли шаклда кузатишни таъминлайди, барча жиҳозлар АҚШдан келтирилган.

    “Бу тракторни онлайн ушлаб турадиган GPS. Унинг ёрдамида биз маълумот тўплашимиз, йиғим-терим маълумотларимизни текширишимиз ва уни сунъий йўлдошга юборишимиз мумкин, шу тариқа пахта терими учун далани кузатиб борамиз”, — деди Silverleafe International бош директори Ден Паттерсон машина қандай қилиб кузатилишини акс эттирувчи экранни кўрсатиб.

    Корхона директори Ўзбекистонга 2018 йилда президент Шавкат Мирзиёев томонидан қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва бу ислоҳотларда иштирок этиш учун таклиф этилган эди. Silverleafe Ўзбекистонга жами 40 миллион АҚШ доллари (36,23 миллион евро) атрофида сармоя киритган.

    “Одамлар ислоҳотлар ҳақиқатми ёки шунчаки оғизда айтилган гапларми, билишга интилмоқда, бироқ мен сўнгги беш йил давомида бу ерда бўлиб шуни айтишим мумкинки, ислоҳотлар ҳақиқатда амалга оширилди. 

    Улар чет эл капиталининг кириб келиши ва табиий ресурслар ёки меҳнат бозоридан фойдаланиши учун инфратузилма ва муҳитни яратмоқда, бу ерда аҳолининг 60 фоизи 30 ёш ва ундан кичик, шунинг учун демографик жиҳатдан бутун дунё бўйлаб бизнесни кўчириш ва келажакда сармоя киритиш учун жой қидираётган бўлсангиз бу ажойиб имконият”, — дея қўшимча қилди Паттерсон.

    Сўнгги беш йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларига 3 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратди, бу 100 дан ортиқ лойиҳаларга тақсимланди, ҳар йили киритилган сармоя миқдори эса аввалгисидан ошиб бормоқда. 

    Барқарор энергетика устувор вазифа ҳисобланади. BILLZ Ўзбекистондаги биринчи хусусий қуёш станцияларидан бирига кредит берди. Мамлакат сўнгги уч йил ичида Марказий Осиёда BILLZ молиялаштираётган етакчи давлат бўлди ва бундан ҳам кўпроқ сармоя киритиш режалаштирилмоқда.

    Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчиликдаги ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг 2030 йилга мўлжалланган яшил иқтисодиёт стратегияси ва давлат банкларини хусусийлаштириш сармояларнинг тобора кучайиб бораётганига сабаб бўлмоқда, дея тушунтирди ЕТТБнинг Ўзбекистондаги бўлими директори Алкис Дракинок: “Бу ислоҳотларнинг барчаси халқаро инвесторларга Ўзбекистоннинг салоҳияти ва ислоҳотларга содиқлиги ҳақида кучли сигнал беради”.

    Ўзбекистоннинг технология борасидаги манзараси хорижлик инвесторларни ҳозир ниҳоятда ўзига тортмоқда. Асоси Лондонда жойлашган Sturgeon Capital инвестиция компанияси 2020 йилда 22,65 миллион евролик жамғарма орқали Ўзбекистоннинг стартаплари ва рақамли инфратузилмасига биринчи бўлиб сармоя киритганди.

    “Биз эътибор қаратадиган учта йўналиш: финтех, бозорлар, одатда электрон тижорат бозорлари ва дастурий таъминот. Биз сармоя киритишни бошлаганимиздан бери бу компаниялар ўртача ҳисобда ўз даромадларини қарийб уч бараварга оширди ва ҳали олдинда узоқ истибол йўлаги борлигига ишонамиз”, — деб ишонтирди Sturgeon Capital инвестиция бўйича бош директори Киян Зандиеҳ.

    Sturgeon Capital томонидан инвестициялар билан таъминлаган биринчи ўзбек стартапи BILLZ бўлди.

    Ушбу компания чакана бизнесни бошқариш ва ривожлантиришга ёрдам берадиган дастурий таъминотни яратади. У аллақачон тўртта давлатда фаолиятини кенгайтирган ва янада кўпроқ инвесторларни жалб қилмоқда

    “Беш йил олдин биз учун инвесторларни топиш жуда қийин эди ва бу жараён анча узоқ давом этди, чунки улар шунчаки йўқ эди. Энди молиялаштирувчиларни топиш анча осон ва потенсиал таклифлар ҳам беш йил олдингига қараганда анча катта. Буларнинг барчаси бизга келажакда кенгайиш ва ривожланиш имкониятини беради”, — деди BILLZ ҳаммуассиси ва бош директори Рустам Ҳамдамов.

    Визасиз саёҳат, паст солиқлар ва ўқимишли аҳоли сонининг ортиши чет эл капиталини жалб қилишнинг асосий омиллари ҳисобланади. Ўзбекистонга сўнгги йилларда хорижий инвестициялар ҳажми сезиларли даражада ошди, давлат эса келгуси тўрт йил ичида 100 миллиард евродан ортиқ маблағ жалб этишни мақсад қилган.

    Ўзбекистон сармоя, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг сўзларига кўра, ҳукумат мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ва сармоявий муҳитни янада жозибадор қилиш устида ишламоқда.

    “Биз учун энг муҳими – Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор, узоқ муддатли ривожланишини таъминлаш, унинг рақобатбардошлигини ошириш учун инвестициялар сифатини таъминлаш”, — деди у.

    Эслатиб ўтамиз бугун, 16 май куни Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбир “Мувофиқликка сармоя киритиш” (Investing in Resiliance) мавзусида ўтказилмоқда.

    16.05.2023, 15:16   Изоҳ (0)   5989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Берлин Хитойдан Германиядаги махфий полиция бўлимларини ёпишни талаб қилди

    16.05.2023, 13:50

    Марказий Осиё давлатларининг бир қисми Россияга қарши санкцияларга қўшилиши мумкин — Россия ТИВ

    16.05.2023, 12:10

    Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хоннинг озод этилишига қарши 20 минг одам намойишга чиқди (фото, видео)

    16.05.2023, 11:50

    Рамзан Қодиров Чехиядаги отининг ўғирланиши келишув асосида “Украина махсус хизматлари” томонидан уюштирилганини айтиб берди

    16.05.2023, 10:50

    Украина Олий суди раҳбари қарийб 3 млн доллар пора билан қўлга олинди

    16.05.2023, 09:08

    Германия Федерал полицияси вертолётидаги Зеленский, Исроил байроғини йиртиб ташлаётган яманликлар, Кейт Уинслет ва “Мен Рутман” — 15 май суратлари

    15.05.2023, 22:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.