• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Индонезиянинг энг фаол вулқонларидан бири — Левотоби Лаки Лаки кетма-кет иккинчи кун отилмоқда. У 18 километр баландликка тутун ва кул отиб, осмонда улкан булутлар ҳосил қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

    Foto:
    Фото: The Seatle Times

    Геология агентлигининг маълум қилишича, вулқон отилиши 1 август куни бошланган. Атрофдаги қишлоқлар вулқон парчалари ва тутун билан қоплаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

    Вулқон отилишидан бир неча соат олдин, 10 километр баландликда кул булути ҳосил бўлган. Ёнаётган лава ва чақмоқлар эса тунги осмонни ёритиб юборган. Қайд этилишича, газ, тош ва лавадан иборат масса вулқон этагидан 5 километр пастга қараб оқиб тушмоқда. Дронлар ёрдамида олинган кузатувларда магма ҳаракати кучайгани ва бу ҳудудда кучли ер силкинишларига сабаб бўлаётгани қайд этилган.

    Кратердан отилаётган иссиқ тошчалардан иборат вулқон материали 8 километргача узоқликка сочилган. Расмийлар ёмғирли об-ҳаво сабаб лаванинг дарёга томон йўналишидан хавотир билдириб, фуқароларни ҳушёр бўлишга чақирмоқда.

    Маълумот учун, 1 584 метр баландликдаги Левотоби Лаки Лаки вулқони Флорес оролида жойлашган бўлиб, у 18 июндан бери фаол ҳолатда. Ер силкинишлари сабаб атрофдаги аҳолига 7 километр радиусгача ҳудудга яқинлашиш ман этилган.

    2024 йил ноябрь ойида рўй берган бир нечта вулқон отилиб, портлаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлганди. Минглаб уйлар вайрон бўлгач, ҳукумат атрофдаги аҳолининг бошқа ҳудудга доимий кўчирилишини таъминлаган.

    Таъкидланишича, сўнгги марта мамлакатда энг кучли вулқон отилишларидан бири 2010 йилда содир бўлганди. Ўшанда Ява оролидаги Мерапи вулқони отилиб, 350 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва юз минглаб аҳоли эвакуация қилинган.

    Шунингдек, Индонезияда 2025 йил 7 июлда ҳам вулқон фаоллиги кузатилган. Вулқон кулининг кўплиги Бали оролидаги Нгураҳ Рай халқаро аэропортидаги ўнлаб рейсларнинг кечикишига ёки бекор қилинишига сабаб бўлган, йўллар ва шоликорлик майдонлари эса кул ва тошлар билан қопланган.

    Индонезия — 280 миллиондан ортиқ аҳолига эга орол мамлакат бўлиб, сейсмик фаол “олов ҳалқаси” зонасида жойлашган. Мамлакатда 120 та фаол вулқон мавжуд ва кучли ер силкинишлари тез-тез кузатилиб туради.

    2 август, 17:55   Изоҳ (0)   248
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Индонезия#вулқон отилди#Лаки-Лаки#вулқон#лава#кул

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.