Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўзининг қизғин босқичига кирди. Opta нашри суперкомпьютерлар ёрдамида жамоаларнинг турнирдаги ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади. Унга кўра, Франциянинг “ПСЖ” клуби АҚШ майдонларида ўтаётган мусобақанинг асосий фаворити бўлиб турибди — 38,54 фоиз.

Лондоннинг “Челси” клуби рўйхатнинг иккинчи поғонасидан жой олди. Суперкомпьютер уларнинг имкониятини 33,86 фоизга баҳолаган. Мадриднинг “Реал” жамоаси эса кучли учликни якунлаб берди. Уларнинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бош совринига эга чиқиш эҳтимоли 24,67 фоизга тенг. Ярим финалнинг тўртинчи иштирокчиси “Флуминенсе” эса 2,93 фоиз билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Opta суперкомпьютерининг тахминига кўра, мусобақанинг асосий фаворитлари:
- “ПСЖ” — 38,54 %
- “Челси” — 33,86 %
- “Реал Мадрид” — 24,67 %
- “Флуминенсе” — 2,93 %
Маълумот учун, ярим финал баҳслари 9 ва 10 июль оқшомларида ўтказилади. Босқичнинг биринчи ўйини “Флуминенсе” ва “Челси” жамоалари ўртасида бўлиб ўца, иккинчи ўйинда “ПСЖ” ва “Реал” жамоалари финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)