• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бир гуруҳ ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди

    Бир гуруҳ ўқитувчилар аттестация натижаларидан норози бўлиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди. “Халқ таълими инфо”нинг хабар қилишича, улар аттестация имтиҳонларини қайта ўтказиш мажбуриятини юклаш, маънавий зиён ва вакил харажатларини ундириш юзасидан даъво аризаси киритди.

    Фото: “Халқ таълими инфо”

    Ўзи нима гап?

    Ўзбекистонда 15 апрелдан 14 майгача педагоглар учун аттестация тест синовлари бўлиб ўтганди. Мазкур малака тест синовларида иштирок этиш учун 190 мингга яқин педагоглар онлайн ариза топширган бўлиб, уларнинг 177 минг 640 нафари ёки умумий аризачиларнинг 95 фоизи жараёнларда қатнашди.

    Аттестация натижаларига кўра, 10 504 нафар педагог олий тоифа, 23 200 нафар педагог биринчи тоифа, 27 805 нафар педагог иккинчи тоифа учун етарли балл тўплаб, ижобий натижалар қайд этди. Шунингдек, 6 603 нафар педагог мутахассис лавозимини сақлаб қолди. Умумий ҳисобда 73 мингдан зиёд педагоглар ижобий натижа кўрсатган. Аммо 104 мингга яқин (58,9 фоиз) педагоглар аттестациядан ўтолмаган.

    Педагоглар норозилиги

    Аттестация тест синовлари давом этаётган бир вақтда ижтимоий тармоқларда айрим фан ўқитувчиларининг аттестацияда тушган тест саволларидан норози эканлиги акс этган хабарлар тарқалди. 

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов эса тест топширувчилар ўзининг балидан қониқмаган бўлса ёки берилган савол спецификациядан ташқари деб ҳисобланаётган бўлса, шунингдек у ерда хатолик бор деб ҳисобласа, аппеляция бериши лозимлигини эслатди. Аммо аттестация натижаларидан норози бўлган ўқитувчиларнинг шикоят аризаларига апелляция комиссияси томонидан деярли бир хил мазмундаги жавоблар юборилди. Бу эса педагогларнинг турли хил эътирозларига сабаб бўлди.

    Фото: “Халқ таълими инфо”

    Кўплаб педагоглар бу ҳолатни ҳақиқатдан ҳам тест саволларининг ўта мураккаблиги, валидлик талабларига жавоб бермаслиги, айрим ҳолларда эса тестларнинг мавзуга алоқадор эмаслиги билан изоҳлади.

    Педагоглар томонидан судга киритилган даъво аризасида аттестация жараёнларига оид 9 та эътирозли ҳолатлар келтирилган бўлиб, улардан энг асосий урғу тест саволларининг мураккаблик даражаси белгиланган вақт меъёрига мутаносиб эмаслиги ҳамда саволлар тузиш жараёнида валидлик ва тестология қоидаларига риоя этилмаганига қаратилган.

    Шунингдек, даъво аризасида келтирилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази апелляция комиссияси томонидан педагогларнинг шикоятлари асосли, ҳуқуқий ва далилий баҳоланмасдан, “асоссиз” дея топилиб, рад этилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йилдаги 572-сонли қарорнинг 60-бандида апелляция комиссияси қарори нусхаси апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан 5 кун муддатда мурожаат этувчи педагог кадрнинг шахсий кабинетига юборилиши белгиланган бўлишига қарамай, ушбу талаблар ваколатли орган томонидан бажарилмаган.

    Нима талаб қилинмоқда? 

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига педагог кадрнинг билими нотўғри баҳолангани, ўқув фани бўйича тест ва малака синови материалларида хато ва камчиликлар борлиги, шунингдек, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар бўлгани сабабли аттестация имтиҳонларини қайта ўтказиш мажбуриятини юклаш, шунингдек педагогларга етказилган маънавий зарарни ундириш бўйича судга даъво аризаси киритилган.

    4 июл, 11:59   Изоҳ (0)   6100
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #аттестация#педагоглар#ўқитувчилар#Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларининг навбатдан ташқари аттестацияси муддатлари белгиланди

    19.05.2019, 15:00

    Имконият яратишми ё ортиқчи даҳмаза. Ўқитувчилар фаолиятини лицензиялашдан нима наф?

    22.12.2019, 12:53

    Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди

    02.03.2020, 21:56

    Шавкат Мирзиёев раислигида таълим соҳасидаги муаммолар, уларни ҳал этиш ва таълим сифатини оширишга бағишланган видеоселектор ўтказилди

    30.10.2020, 18:34

    «Хавфсизликни таъминлашда шубҳалантирадиган услубдан фойдаланишган». Таълим инспекцияси аттестация ўтадиган хонанинг кузатув камераси тўсиб қўйилганига изоҳ берди

    23.04.2021, 13:57

    Таълим инспекцияси малака тестида қатнашган рус тили ўқитувчилари эътирозига муносабат билдирди

    05.04.2022, 09:06

    Ўзбекистонда қарийб 2900 та мактабда реконструкция ишлари амалга оширилади

    13.05.2022, 23:42

    ХТВ аттестацияда иштирок этмаган олий тоифали педагоглар малака тоифасини йўқотгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    01.09.2022, 11:06

    Ўзбекистонда педагогларга аттестация ва малака ҳужжатларини топшириш қай тартибда амалга оширилиши бўйича маълумот берилди

    15.09.2022, 18:55

    Тошкентда педагоглар учун аттестация жараёнлари қачон ўтказилиши маълум қилинди

    04.10.2022, 17:07

    Ўзбекистонда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати кенгайтирилди

    23.03.2023, 16:59

    Ўзбекистонда суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тартиби ўзгарди

    26.07.2023, 14:16

    Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилди

    11.09.2023, 19:40

    Малака тоифаси берилган ЧҚБТ ўқитувчиларининг маоши айрим мактаб ўқитувчиларининг маошига тенглаштирилади

    10.11.2023, 19:41

    Ўзбекистонда таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказиш тартиби белгиланди

    17.02.2024, 09:40

    Ўзбекистонда молиявий мустақил ОТМларига айрим ваколатлар берилмоқда

    03.04.2024, 10:48

    Қашқадарёда 19 минг нафарга яқин ўқитувчи аттестациядан ўтмоқда

    18.04.2024, 11:48

    Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари малакаси синовдан ўтказилди. Натижалар қандай?

    27.05.2024, 11:39

    Бўлажак судьялар давлат аттестация синовларидан ўтказилмоқда

    10.07.2024, 17:26

    Мактабга қабул, икки сменали дарслар, ўқувчиларга бепул автобус — таълим тўғрисида суҳбат

    19.07.2024, 18:20

    Куба тажрибаси, рақобат, ҳалоллик ва эътибор — ўзбек боксини дунёда тенгсиз даражага олиб чиққан беш сабаб

    25.09.2024, 21:00

    Қирғизистонда ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи маълум қилинди  

    20.10.2024, 21:40

    Ички ишлар вазирлиги 2024 йилда 300 га яқин “участкавой”ни тизимдан ҳайдаган, 100 га яқинини ишдан бўшатган

    15 март, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британияда ижтимоий тармоқлардаги Украина ва Ғазо ҳақидаги постлар блокланади

    Дунё | 1 август, 14:12

    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи

    Реклама | 1 август, 13:33

    “Чидаб бўлмас даражада оғриқли”: Жастин Тимберлейкда оғир хасталик аниқланди

    Мусиқа | 1 август, 13:58

    “Юрагимдаги оловни 30 йил кўмиб яшадим” — Зоҳида Умарова танқидларга учраган “Овоз” лойиҳасидаги иштироки ҳақида (видео)

    Шоу-бизнес | 1 август, 13:54

    АҚШ Фаластин расмийларига мамлакатга киришни тақиқлади 

    Дунё | 1 август, 13:47

    Ямал 10-рақамни олгани ҳақида фикр билдирди

    Спорт | 1 август, 13:44

    Ҳукумат Чорвоқдаги Sea Breeze олдига бир қанча шартлар қўйди

    Ўзбекистон | 1 август, 13:27

    Ўзбекистон коррупцияга қарши курашга оид халқаро шартномага қўшилди

    Ўзбекистон | 1 август, 12:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 32 даражагача тушади

    Ўзбекистон | 1 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.