Давлат хизматлари агентлиги педагогларга аттестация ва малака ҳужжатларини топшириш қандай амалга оширилиши бўйича тушунтириш берди.
Ҳукумат қарорига асосан, педагоглар аттестациядан ўтиш учун ҳар йили 1 январдан 1 мартгача ва 1 августдан 1 октябргача бевосита ДХМ, ЯИДХП ёхуд Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
Бунда ариза берувчилар (жисмоний шахслар) аттестациядан ўтиш бўйича сўровнома тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- педагогнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистонда тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);
- қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);
- педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.
Педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
Навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
My.gov.uz ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда, 10 фоиз чегирма берилади.
Изоҳ (0)