• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Хавфсизликни таъминлашда шубҳалантирадиган услубдан фойдаланишган». Таълим инспекцияси аттестация ўтадиган хонанинг кузатув камераси тўсиб қўйилганига изоҳ берди

    Самарқандда бўлиб ўтаётган халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказидаги аттестация жараёнларида кузатув камерасининг тўсиб қўйилиши 2021 йил 20 апрель куни марказнинг 101-хонасида рўй берган. Бу ҳақда Таълим инспекциясининг расмий муносабатида маълум қилинди.

    «Ҳар бир ҳудуддаги биноларда кузатув камераларининг узлуксиз ишлаб туриши қатъий назоратга олинган. Кузатув камераси ишламаган тақдирда, синовларни бошлашга рухсат берилмайди. Бироқ ушбу тасвирда кузатув камерасини вақтинча тўсиб қўйиш имтиҳонлар пайти эмас, синовларга тайёргарлик кўриш вақти акс этган», — дейилади мазкур воқеага муносабат билдирган масъул ташкилот хабарида.

    Хабар берилишича, синовларни ўтказиш вақтида ҳар бир компьютерга махсус дастурлар ўрнатилиб, марказий серверда бирма-бир рўйхатга олинади. Ушбу дастур ёрдамида масофадан бошқариладиган дастурларни блоклаш ҳамда рўйхатга олинмаган компьютерларнинг тестга кириш имкониятини чеклаб қўйиш мумкин бўлади. Бу эса жараёнларни автоматлаштирилган дастурий тизим ёрдамида мониторинг қилиб бориш ва турли қоидабузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

    «Ушбу жараёнда хавфсизлик нуқтаи назаридан фақат инспекция томонидан ажратилган масъул ходимгина дастурга кириш учун пароль ва логиндан хабардор бўлади. Ҳар куни янгиланадиган ушбу пароль ва логин имтиҳон бошланишидан олдин эрталаб ҳар бир компьютерга алоҳида киритилади. Ушбу пароль ва логинни киритиш жараёнида кузатув камералари орқали тарқалишини олдини олиш мақсадида камера вақтинча тўсилган.

    Ушбу ҳолатда тажрибасизлик қилган ходимларга хавфсизликни таъминлашда фуқароларни шубҳалантирадиган бундай услублардан фойдаланиш нотўғри эканлиги тушунтирилди. Инспекция масъуллари томонидан ҳамкор ташкилотлардан жалб қилинган ходимларга жараённи ташкил этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Бунда хавфсизликни таъминлашда шаффофликка шубҳа уйғотмайдиган замонавий услублардан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди», — дейилади Таълим инспекциясининг тушунтиришида.

    Қўшимча қилинишича, синовларга кирувчи ҳар бир талабгор ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан текширилмоқда. Бундан ташқари, жараёнда шаффофликни таъминлаш учун маҳаллий депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилган.

    «Ўз навбатида, ушбу жараёнга қизиқиш билдирган журналист ва блогерлар ҳам педагогларга халал бермаган ҳолда синовларни бевосита кузатиш имконияти мавжуд эканлигини маълум қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли педагоглар ва фуқароларимиздан малака (тест) синовлари бўйича кимдир пул ёки бошқа моддий рағбат талаб қилса, ёки бирор нохолис ёндашувга гувоҳ бўлишса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига мурожаат этишларини сўраб қоламиз», — дейди инспекция масъуллари.

    Мавзуга доир: Самарқандда аттестация ўтадиган хонанинг кузатув камераси тўсиб қўйилди. Масъуллар буни хакерлар ҳужумидан сақланиш учун қилинганини айтди

    23.04.2021, 13:57   Изоҳ (0)   29773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда ўтказилган «Илғор жангчи» мусобақасида тўртта шарт бўйича рекорд ўрнатди

    23.04.2021, 13:10

    «Ўзгидромет» 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    23.04.2021, 12:56

    Cobalt Қозоғистонда март ойида энг кўп сотилган автомобилга айланди

    23.04.2021, 12:32

    Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

    23.04.2021, 10:57

    Марказий банк ўзбекистонликларни айрим асосий озиқ-овқат нархлари кескин ошишидан огоҳлантирди

    23.04.2021, 10:34

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 345 кишида коронавирус тасдиқланди

    23.04.2021, 10:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда қийин аҳволда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 18 август, 12:05

    Ўзбекистонда юздан ортиқ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 18 август, 11:57

    АҚШда шаршара ортидаги ғорга тушиб кетган эркак қутқарилди (видео)

    Дунё | 18 август, 11:44

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 18 август, 11:18

    Apple улуши қисқарди: Уоррен Баффет янги компанияларга 1,5 млрд доллар инвестиция киритди

    Дунё | 18 август, 11:15

    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Реклама | 18 август, 10:30

    “Супермен” ва “Юлдузлар жанги” фильмлари юлдузи Теренс Стемп вафот этди

    Кино | 18 август, 11:00

    FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати форматини ўзгартиришни режалаштирмоқда 

    Спорт | 18 август, 10:58

    Россия армияси тунда Харьковга ҳужум қилди, қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 18 август, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.