Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь—апрель ойларида жами 3,1 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 987,9 минг нафарга ёки 46,4 фоизга ошган. Сафар мақсадлари кесимида сайёҳлар энг кўп қариндошларни йўқлаш мақсадида ташриф буюрган — 2,1 млн нафар.
Шунингдек, сайёҳлик йўналишида 434,4 минг нафар, хизмат юзасидан 374,6 минг нафар хориж фуқароси ташриф буюрган. Шу билан бирга:
- тижорат — 152,1 минг нафар;
- даволаниш — 33,3 минг нафар;
- ўқиш — 7,9 минг нафар.
Ўзбекистонга 2024 йилда жами 8,2 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. 2025 йилнинг январь—февраль ойларида жами 1,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Ташрифи ошиб бораётган сайёҳлар
2024 йилнинг бошидан туристлар оқими ҳар ой салмоқли ошиб бормоқда. Европа иттифоқи давлатларидан 2024 йилнинг январь ойида 4 601 нафар фуқаро туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Январь—март ойларида жами 1 млн 519,3 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда келган.
5 ойда эса 2,8 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган. Шуларнинг, 10,6 минг нафари АҚШдан келган. 6 ойга келиб эса 3,5 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрди. 1 октябргача эса жами 5,7 млн нафар келди.
Ўзбекистон Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг Сайёҳларни ҳимоя қилиш халқаро кодексига расман қўшилди. Бу билан мамлакат туризм соҳасидаги халқаро стандартларга ва саёҳатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.
Изоҳ (0)