• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсух икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбирда Мўғулистоннинг MCS Investment, Mongol Basalt, Tavan Bogd Group, Asia Pharma, Khanbogd Cashmere, Erdenezoo Trans, ICT Group, ORDGEO, LBH Technology, NCD Group, Mega Wood, Modern Nomads каби етакчи компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

    Ўзбекистон томонидан Basalt Uzbekistan, BMB Holding, New Way Industries, Panaev Farms, Ezel Central Asia, Azia Metall Prof, “Жиззах Жун”, Procab ва бошқа хусусий компаниялар қатнашди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидлаш лозимки, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган бундай форматдаги учрашув Мўғулистон билан илк бор ўтказилди.

    Ўзбекистон президенти мўғулистонлик етакчи ишбилармонларни ва уларнинг ўзбекистонлик шерикларини самимий қутлар экан, Мўғулистон президентининг Ўзбекистонга илк давлат ташрифи икки томонлама ҳамкорлик тарихида муҳим аҳамият касб этишини яна бир бор алоҳида таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    “Бу сизнинг Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга қаратилган қатъий интилишингизни ва алоҳида эътиборингизни яна бир бор тасдиқлайди”, – деди мамлакат раҳбари.

    Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг барча жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилгани, мавжуд захиралар таҳлил қилингани ва янги ўсиш нуқталари аниқлангани қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    “Биз мавжуд салоҳият ва имкониятлардан деярли фойдаланмаётганимизни таъкидладик. Шу муносабат билан яқин йилларда ўзаро савдони, энг аввало, харидоргир маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш орқали каррасига ошириш вазифасини қўйдик”, – деди Ўзбекистон президенти.

    Булар – Мўғулистонга озиқ-овқат, ўғитлар, дори-дармонлар, маиший техника, пластмасса ва резина, қурилиш материаллари, тайёр тўқимачилик ва пойабзал маҳсулотларини экспорт қилиш, шунингдек, юртимизга гўшт ва гўшт маҳсулотлари, тери, жун ва бошқа тайёр маҳсулотларни импорт қилиш.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тез фурсатда Мўғулистон ва Ўзбекистонда савдо уйларини очиш ва икки мамлакат пойтахтларида саноат кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилган.

    Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ва бозорларга киришни енгиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлашга келишиб олинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон раҳбари мўғул компаниялари билан саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди.

    Икки давлат иқтисодиётининг бир-бирини самарали тўлдиришга қодир соҳаларида ўрта муддатли кооперация дастурини қабул қилиш бўйича келишувга эришилгани қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу, биринчи навбатда, геологик қидирув, бой хом ашё ресурсларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш соҳаларида ҳамкорлик ўрнатишни ўз ичига олади.

    Мазкур стратегик соҳада биринчи йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар тайёрланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва турдош тармоқларда Мўғулистон билан комплекс ҳамкорликни ривожлантириш ниятида. Қорақалпоғистон, Наманган вилояти ва бошқа ҳудудларда чорвачилик мажмуаларини барпо этиш режалари қўллаб-қувватланди.

    Бундан ташқари, Мўғулистондан чорва, гўшт ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини импорт қилиш ҳамда тўқимачилик ва тайёр қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишга ўзаро қизиқиш билдирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу йўналишдаги ҳамкорлик доирасида “Ҳалол” стандартига мос гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма кластерлар, жун ва терини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Томонлар хусусий бизнес ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

    Бу борада ишбилармон доиралари томонидан илгари сурилган янги бизнес ғоялари, жумладан, Тошкентда диагностика марказини очиш, базалтни қайта ишлаш, енгил саноат, рақамлаштириш, фармацевтика ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар қўллаб-қувватланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида йил охиригача инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ва солиққа тортиш тамойиллари бўйича асосий битимлар қабул қилинади.

    Етакчилар қўшма Ишбилармонлар кенгашининг ташкил этилишини олқишладилар. Янги ташаббусларни ишлаб чиқиш учун яқинда унинг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

    Ташриф давомида ҳаво ва халқаро автомобиль алоқаси бўйича битимлар имзоланди, бу икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва ишбилармонлик алмашинувларини фаоллаштириш учун мустаҳкам асос яратади.

    Транспорт вазирларига юк ташиш харажатларини камайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш топширилди.

    Давлат раҳбари Ўзбекистонда иқтисодиётни инновацион ривожлантириш, қонун устуворлиги ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ЖСТга қўшилиш жараёнини фаоллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

    Президент Шавкат Мирзиёев мўғулистонлик ишбилармонларга юртимизда улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр эканини айтди.

    Ўз навбатида, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурельсух эришилган келишувлар ҳамда Ўзбекистонда инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратилган шароитларни юқори баҳолаб, бизнес вакилларини фаол ҳамкорликка ва янги лойиҳалар бўйича аниқ келишувларга эришишга чақирди.

    Фикр алмашиш чоғида Мўғулистон тадбиркорлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий аҳамиятини ва мамлакатда яратилаётган қулай инвестициявий ва бизнес муҳитини юқори баҳолади.

    Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар берилди.

    24.06.2024, 16:26   Изоҳ (0)   2269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳамкорлигининг бир қатор йўналишлари аниқлаб олинди

    24.06.2024, 13:34

    Ўзбекистон—Мўғулистон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган 14 та ҳужжат имзоланди 

    24.06.2024, 14:24

    “Мўғулистон президентининг Ўзбекистонга биринчи давлат ташрифи ҳақли равишда тарихий бўлди” — Шавкат Мирзиёев

    24.06.2024, 15:35

    Тошкентда 590 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди 

    24.06.2024, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси тушди

    24.06.2024, 16:03

    Янги виртуал кутубхона — “Мутолаа” иловаси ярим миллион марта юклаб олинди

    24.06.2024, 16:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.