• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Паррандачилик корхоналари 5 йилга ер солиғидан озод қилинади

    Президент Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Аҳолининг кундалик истеъмолида гўшт, тухум, сут ва улардан тайёрланган маҳсулотлар катта ўрин эгаллайди. Шу боис паррандачилик, қоракўлчилик ва эчкичиликни ривожлантириш, озиқ-овқат инфляциясини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Қолаверса, бу соҳаларда аҳолини банд қилиш ва даромадини ошириш имконияти ҳам кўп.

    Масалан, 2023 йилда паррандачилик тармоғида 253 та лойиҳа амалга оширилиб, бундай хўжаликлар сони 1 минг 300 тага етган, 4 мингта янги иш ўрни очилган. Келгусидаги истиқболли лойиҳалар учун халқаро ташкилот ва банклардан 420 миллион доллар жалб қилинмоқда.

    Тақдимотда мутасаддилар паррандачилик тармоғини ривожлантириш стратегияси ҳамда бу йилги режалари юзасидан ахборот берди.

    Жумладан, бу йил парранда гўшти ҳажми 700 минг тоннадан 800 минг тоннага, тухум етиштириш 8,5 миллиард донадан 10 миллиард донага етказилиши айтилди.

    Бу тармоқдаги энг муҳим масала – насл. Мамлакатда гўшт йўналишидаги парранданинг 1-тартибли генетикаси йўқ, 2-тартибли генетика эса Венгриядан олиб келинаяпти.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жаҳон бозорида парранда генетикасининг 80 фоизи АҚШ компаниясига тўғри келади. Шу боис улар билан ҳамкорликда паррандачиликда генетик технологияларни жорий қилиш ва наслчилик хўжаликлари ташкил этиш режалаштирилган.

    Шунингдек, паррандачиликда кластер тизимини жорий этиш, тайёр бизнес лойиҳалар қилиб, тадбиркорларга бериш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

    Соҳа ривожини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар белгиланди. Унга кўра, паррандачилик корхоналари 5 йилга ер солиғидан озод қилинади. Парранда гўшти экспортига рухсат берилади. Тадбиркорларга берилган 35 миллион доллар арзон ресурсни қайтариш муддати 3 йилга узайтирилади.

    Давлат раҳбари озуқа-ем захирасини кенгайтириш ва паррандачилик хўжаликларига марказлаштирилган тартибда етказиш бўйича ҳам топшириқлар берди.

    Ҳозирги кунда мамлакатда 39 та қоракўлчилик хўжалиги бор. Бухоро вилоятидаги 2 миллион гектардан зиёд яйловда 2 миллион бош қўй боқилаяпти. Булар, албатта, етарли эмас.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу боис қоракўл қўйини кооперация асосида хонадонларда боқиш таклифи билдирилди. Хусусан, Қоракўл, Қоровулбозор, Ғиждувон, Пешку, Жондор, Олот туманларида аҳолига қўйлар етказиб берилиб, яйлов ва қудуқлар ажратилади. Озуқабоп ўсимликлар майдонлари кенгайтирилади.

    Бу каби чоралар орқали қоракўл қўйларини 6 миллион бошдан 7 миллион бошга етказиш вазифаси қўйилди.

    Давлат раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи чоғида эчкичиликни ривожлантириш бўйича топшириқ берилган эди. Шунга мувофиқ, Туркия ва Россиядан зотдор эчкилар олиб келиниб, наслли эчкичилик кластери ташкил этилди.

    Худди шу тахлит, Мўғулистон тажрибаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Наманган ва Тошкент вилоятига 5 минг бошдан наслли эчки олиб келиб, кўпайтириш зарурлиги айтилди. Бу икки йилда эчкилар сонини 100 минг бошдан ошириш имконини беради.

    Шунингдек, эчкичиликда ҳам наслни яхшилаш, жунни қайта ишлаш орқали кашемир ва тивит маҳсулотлари етиштириб, экспортини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    25.06.2024, 18:30   Изоҳ (0)   5197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 400 га яқин паррандачилик корхонасига 221 млрд сўм субсидия берилди

    24.09.2022, 06:12

    Ўзбекистонда Венгрия компанияси иштирокида йирик паррандачилик кластери ташкил этилади

    22.10.2022, 11:06

    Бир товуққа 215 та тухум: Ўзбекистонда паррандачиликни унумдорроқ қилиш учун нима қилиш керак?

    02.02.2023, 22:08

    Самарқанд ва Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарганлар ушланди 

    25.06.2024, 18:10

    Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади 

    25.06.2024, 17:55

    Саида Мирзиёева Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди

    25.06.2024, 17:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.