Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсух биргаликда Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/06/24/2024-06-24 20.07.56-HW1lPMpf.jpg)
Ушбу замонавий инновацион мажмуа давлат раҳбари ташаббуси билан саноат кооперациясини ривожлантириш ва юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида барпо этилган.
![](/static/2024/06/24/2024-06-24 20.07.59---gnOLJK.jpg)
Бугунги кунда бу ерда 365 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестициялар эвазига 16 та ишлаб чиқариш майдони жойлашган.
![](/static/2024/06/24/2024-06-24 20.08.01-AaAsvQ75.jpg)
Мўғулистон президентига Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар, шу жумладан маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифтлар, сув насослари, саноат кондиционерлари, совитиш ускуналари ва бошқалар намойиш этилди.
![](/static/2024/06/24/2024-06-24 20.08.03-IG6Jr8km.jpg)
Таъкидлаш жоизки, етакчи хорижий брендлар остида ва улар назоратида ишлаб чиқарилаётган бу товарлар ички ва ташқи бозорларда катта талабга эга.
![](/static/2024/06/24/2024-06-24 20.08.05-UrcygB5C.jpg)
Президентлар икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасида кооперацияни кенгайтириш ва илғор технологияларни жорий этиш тажрибаси билан ўзаро алмашиш муҳимлигини таъкидлади.
![](/static/2024/06/24/2024-06-24 20.08.10-2A7zSWYk.jpg)
Изоҳ (0)