• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Туркияда 12 йил аввалги намойиш сабаб “Муҳташам юз йил” ижодкорлари таъқиб остига олинмоқда

    “Муҳташам юз йил” сериалида бош ролни ижро этган машҳур турк актёри Ҳалит Эргенч қарийб икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар бергандик. Эргенч Гези боғидаги норозилик намойишлари бўйича ёлғон кўрсатма берганликда айбланмоқда. 

    2013 йил 28 май куни ҳуқуқ-тартибот органлари Истанбулнинг Тақсим майдонидаги дарахтлар кесилишига қарши чиққан фаолларни тарқатиб юборган. Бунинг натижасида тартибсизликлар бутун мамлакат бўйлаб бир неча кун давом этган норозилик намойишларига, экологик талаблар эса ўша пайтдаги бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг якка ҳокимлигига қарши шиорларга айланди.

    Ўша кунлари интернетда газ ниқоби ва Боб Марли тасвири туширилган футболка кийган Ҳалит Эргенчнинг намойишчилар сафини бошқараётган сурати тарқалди. Улар орасида “Муҳташам юз йил” сериали актёрлари ҳам кўп эди. Турк сериаллари учун жаҳон телебозорига йўл очган ушбу сериал айнан ўша кунларда суратга олинаётган бўлиб, актёрлар саллаларини ечиб, тўғридан тўғри суратга олиш майдонида қурилган саройдан норозилик намойишига чиқишган.

    12 йил ўтгач, худди шу актёрлар полиция кузатувида продюсер Айше Барим иши бўйича кўрсатма беришга олиб кетилди. 23 май куни бўлиб ўтган судда Ҳалит Эргенч ва унинг “Чуқур” сериали билан танилган ҳамкасби Ризо Кожаўғлунинг кўрсатмалари ёлғон деб топилди.

    Аслида нима бўлганди?

    Айше Барим — 2002 йилда ўзи асос солган йирик ID актёрлик агентлигининг раҳбари. Компания кўплаб турк юлдузлари билан ишлайди, уларга менежерлик ва PR-маслаҳат хизматларини кўрсатади. Айшега “Туркия Республикаси ҳукуматини ағдаришга уринишга кўмаклашганлик” каби жиддий айб қўйилиб, 30 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда. Барим 2025 йил январь ойининг охирида ҳибсга олинган ва ҳозирда қамоқда сақланмоқда.

    Унинг иши июль ойида судга оширилиши кутилмоқда. Унинг қамоққа олинишига TV100 агентлиги сайтида эълон қилинган мақола сабаб бўлган, унда журналист Фуат Уғур продюсерни бозорни монополлаштириш ва шантажда айблаган.

    Teammy_News 💥 Известный менеджер Айше Барым была задержана по подозрению в  попытке свержения турецкой власти.. 2025 | ВКонтакте

    10 январда Баримга қарши тергов бошланди. У касбидан фойдаланиб, мижозларини 2013 йилдаги ҳукуматга қарши намойишларга чиқишга ва ижтимоий тармоқларда тегишли ҳештегларни тарқатишга мажбурлаганликда айбланмоқда. Айблов тарафининг таъкидлашича, Барим, шунингдек, “намойишлар оммавий кўриниши ва улар ҳақида ижтимоий тармоқларда кўпроқ одамлар хабардор бўлиши учун видеолавҳалар суратга олинишини таъминлаган”.

    ID асосчисининг иши бўйича гувоҳ сифатида актёрлар, жумладан, “Муҳташам юз йил” сериали актёрлари ҳам чақирилган. Султон Сулаймон ролини ўйнаган Ҳалит Эргенчдан ташқари, унинг бегуноҳ ўғли шаҳзода Мустафо ролини ижро этган актёр Меҳмет Гунсур ҳам кўрсатма берган.

    Барча гувоҳлар намойишларда ихтиёрий равишда қатнашганликларини таъкидлашди. ID билан ҳамкорлик қилувчи кўплаб актёрлар, жумладан, “Муҳташам юз йил” сериалининг иккинчи қисмида Кўсем султон ролини ўйнаган актриса Берен Саат ҳам Айше Баримни оммавий равишда ҳимоя қилди. “Қалбим эшигини қоқ” сериалидаги Эда ролини ижро этган Ҳанде Эрчел ҳам ўз агентини қўллаб-қувватлади.

    Постучись в мою дверь (Sen Çal Kapımı), сериал 2020-2021, 1-2 сезоны -  кадры, трейлеры, смотреть онлайн, актеры, фото и видео

    Февраль ойида суд Айше Баримни озод қилиш тўғрисида қарор чиқарган бўлса-да, прокуратура дарҳол юқори инстанцияга апелляция берди, натижада продюсер яна қамоққа олинди.

    Иш жиддий тус олди: айблов хулосасига Баримнинг “Туркия ҳукуматини ағдариш мақсадида намойишлар уюштирганлик” учун ҳукм қилинган шахслар билан телефон суҳбатлари ёзувлари киритилди. Булар орасида, энг аввало, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган туркиялик тадбиркор, хайриячи ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Усмон Кавала, шунингдек, актёр Мемет Али Алабора билан бўлган суҳбатлари бор эди.

    Ҳалит Эргенчни нимада айблашмоқда?

    MEMET ALİ ALABORA: “HERKESİN KENDİ DİJİTAL MEKÂNINI AÇABİLECEĞİ, DÜNYANIN  HER TARAFINDAN MÜDAVİMLERİNİ AĞIRLAYABİLECEĞİ KOCAMAN BİR MAHALLE  YARATTIK.” | İstiklal Caddesi Kültür Sanat

    Машҳур турк актёрларининг ўғли Мемет Али Алабора бир нечта машҳур комедик сериалларда рол ўйнаган бўлса-да, ўз ватанида асосан театр арбоби сифатида танилган. 2013 йилда ҳибсга олиниш хавфи туғилгач, у ва рафиқаси Туркияни тарк этган.

    Ҳозирда Алабора Буюк Британияда муваффақиятли актёрлик фаолиятини давом эттирмоқда. Яқинда у “Илонлар қироличаси” сериалида султон Сулаймон ролини ижро этди. Бошқа Сулаймон — Ҳалит Эргенчга эса 1 йил 10 ой 15 кун қамоқ жазоси тайинланди. Айблов хулосасига кўра, Алабора билан алоқаси ҳақидаги саволга актёрнинг берган жавоблари зиддиятли бўлган.

    Айбловда айтилишича, Эргенч Барим иши бўйича кўрсатма бераётиб, Алаборани фақат касб-доирасида билишини ва у билан ҳеч қандай мулоқоти бўлмаганини айтган. Бироқ прокуратура маълумотларига кўра, 2013 йилдаги норозилик намойишлари пайтида Эргенч ва Алабора ўртасида 12 марта “қўнғироқ-жавоб” кўринишидаги алоқа қайд этилган. Ишга актёрларнинг норозилик намойишлари пайтидаги сурати ҳам илова қилинган. Ўзини ҳимоя қилиб, Эргенч яқин муносабатлар тушунчаси жуда субъектив эканлигини, айниқса, таниқли одамлар учун шундай эканини таъкидлади:

    “Биз дўстона тарзда сурат тушишимиз мумкин, аммо бу яқин муносабатда эканлигимизни англатмайди”.

    Ҳозирда ҳукм ижроси тўхтатилган. Ҳалит Эргенчнинг адвокатлари апелляция тайёрламоқда ва актёр қамоқдан қутулиши эҳтимолдан холи эмас. Бироқ 12 йил аввалги воқеа учун Айше Баримни шафқатсизларча жазоламоқчи эканликлари шуни кўрсатадики, Туркия ҳукумати жуда ғазабланган.

    Фотиҳ Акин Канн фестивалида янги фильмини тақдим этар экан, энди тарихий ватанига боришдан қўрқаётганини тан олди. Бу қўрқув мамлакат ичида ҳам сезилмоқда: Айше қамоққа олингандан сўнг кўпчилик уни қўллаб-қувватлаган бўлса-да, чиқарилган ҳукмга актёрлар жамоаси анча мўтадил муносабат билдирди.

    Бу кинога қандай таъсир кўрсатади?

    Турк сериаллари экспорти Англия ва АҚШдан кейин дунёдаги учинчи йирик бозор ҳисобланади. Бир неча йил олдин Ҳалит Эргенч ва унинг рафиқаси, ID агентлигининг мижози бўлган актриса Бергузар Корел фарзандларининг келажаги учун Лондонга кўчиб ўтишга қарор қилганликларини эълон қилишганди. Улар Туркияга иш сабаб қайтган.

    Корел “Онажоним Анқара” оилавий сагасида, Эргенч эса “Агар қирол мағлуб бўлса” сериалида суратга тушмоқда. Ҳозир бу сериаллар ёзги танаффусга чиққан, кейинги мавсумлар қандай бўлишини тахмин қилиш қийин. Бош рол ижрочиси исталган пайтда ё қамоққа тушиши, ё чет элга қочиб кетиши мумкин бўлган шароитда ишни давом эттириш мумкинми?

    Netflixʼнинг “Усмонли империясининг юксалиши” фильмида Султон Меҳмет Фотиҳни гавдалантирган бош рол ижрочиси Жем Йигит Узумўғлига ҳам қарши суд жараёни кетмоқда. У 2025 йил апрелида Истанбул мери Экрем Имомўғлининг ҳибсга олинишига қарши намойишлар пайтида қўлга олинган. Ҳозирда актёр мамлакатдан чиқиб кетмаслик тўғрисида тилхат берган, сериал ижодкорлари эса кузгача танаффус эълон қилишган.

    13 июн, 10:29   Изоҳ (0)   1369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#актёрлар#«Муҳташам юз йил»#Ҳалит Эргенч

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир неча сериалларда жуфтлик ролини ўйнаган турк актёрлари (фото)

    08.04.2021, 11:56

    Эпизод учун миллион. Ҳалит Эргенч, Бурак Ўзчивит ва бошқа турк юлдузлари қанча гонарар олади?

    16.09.2021, 08:58

    Бурак Ўзчивит, Мерьем Узерли ва фақат битта роли билан томошабинларнинг ёдида қолган бошқа машҳур турк актёрлари (фото)

    21.02.2023, 22:07

    Ишдаги ишқ: турк сериалларининг суратга олиш жараёнида рашк сабаб юз берган шов-шувли жанжаллар

    30.07.2024, 12:20

    Турк сериалларини дунёга машҳур қилган истеъдодли актёрлар

    06.09.2024, 15:41

    Турк актёр ва актрисаларини бутун дунёга машҳур қилган образлар (фото)

    16.09.2024, 13:44

    Турк киноси юлдузлари машҳурликка эришишдан аввал суратга тушган 5 та сериал

    07.10.2024, 12:55

    Бурак Ўзчивит суратга тушаётган Россия фильмида нима ҳақда ҳикоя қилинади? (тизер)

    11.10.2024, 13:45

    Отаси ташлаб кетган, пахлава сотувчи бўлишни орзу қилган, нефть магнатининг ўғли бўлган: турк кино юлдузларининг муваффақият тарихи

    21.10.2024, 09:20

     2024 йилги турк сериаллари: янгиликлар ва машҳур лойиҳаларнинг янги мавсумлари

    01.11.2024, 14:30

    “Турк сериалларини кўрмайман”: Бурак Ўзчивит мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди

    13.11.2024, 17:25

    Камол, Эмир ва султон Сулаймон: турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари

    25.11.2024, 18:59

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    12.12.2024, 15:48

    Йил сарҳисоби: 2024 йилнинг энг яхши турк сериаллари (трейлер)

    13.12.2024, 16:50

    Сеҳрли Шарқ: Туркия атмосферасини ўзида акс эттирган янги сериаллар (трейлер)

    4 феврал, 11:34

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Бойлар ҳам йиғлайди: Қийин ҳаётий вазиятларни бошдан кечирган турк актрисалари 

    5 март, 19:35

    Қайси турк актёри сериалнинг бир қисмида суратга тушиш учун 40 минг доллар олади?  

    28 март, 14:40

    Оила даврасида томоша қилишингиз мумкин бўлган муҳаббат ва оилавий қадриятлар ҳақидаги турк сериаллари  

    8 апрел, 09:40

    Барчага севимли турк сериалларида янграган энг машҳур 8 та қўшиқ

    11 май, 11:00

    Сўнгги беш йил ичида энг юқори рейтингга эга бўлган 10 та турк сериали

    14 май, 20:30

    Юқори рейтингга эга турк сериаллари: турклар ўзи яхши кўрган топ дизилар

    20 май, 18:40

    Томошабинлар фикрига кўра турк сериалларидаги энг омадсиз жуфтликлар (фото)

    20 май, 08:43

    Ҳар қандай одамни йиғлашга мажбур қиладиган машҳур турк сериалларидаги оғир саҳналар

    24 май, 08:05

    Турк сериаллари юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишга эга?

    27 май, 18:07

    Машҳур фильм ва сериаллардаги энг эсда қоларли тўй саҳналари

    30 май, 17:59

    Фақат Ҳалит Эргенч эмас: жиноий жавобгарликка тортилган турк сериаллари юлдузлари

    28 май, 20:45

    Сарфлаган вақтингизга ачинмайсиз: ҳақиқатан кўришга арзийдиган 7 турк сериали 

    4 июн, 16:10

    Туркиянинг энг кўп гонорар оладиган актрисаси ким эканлиги маълум бўлди

    4 июн, 11:38

    Рейтинг ҳайратда қолдиради: 2025 йилдаги энг чиройли турк актёрларининг топ-10 талиги

    4 июн, 10:21

    Туркия вазирининг қизи ва “Муҳташам юз йил”даги Изабелла: Мелике Ипек Ялова ҳақида нималар маълум?

    9 июн, 21:50

    Машҳур турк сериалларининг энг гўзал қаҳрамонлари: актрисалар ўз қаҳрамонларига қанчалик ўхшайди?

    10 июн, 09:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.